ҚЎШИҚЛАР ТАСВИРИ

114

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Кўргазмалар залида  Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигига бағишланган кўргазма очилди.

“Қўшиқлар тасвири” номли экспозицияда Жавлон Умарбеков, Файзулла Аҳмадалиев, ­Акмал Нур, Владимир Бурмакин, Ғофур Қодиров, Акмал Икромжонов ва бошқа рассомлар ҳамда Тўлаган Тожихўжаев, Жасвант Анназаров, Фарит Ахметзянов, Оллоберган Оллоберганов, Соли Қодиров сингари ҳайкалтарошларнинг асарлари намойиш этилмоқда. М.Фозили, А.Маматова, Э.Аралов, Г.Раҳмонова, Г.Алиматова, Б.Назаров қаламига мансуб асарларда Ботир Зокировнинг турли кўринишдаги образи  ўзига хос бадиий ечим топган.

Ушбу кўргазманинг ташкил этилиши ва номланишида теран мазмун мужассам.  Маълумки, Ботир Зокиров  серқирра ижодкор бўлиб, рассом сифатида ҳам ўзига хос мўйқалам эгаси эди. ­Ўзбекистон телевидениеси томонидан суратга олинган Ботир Зокиров ҳақидаги “Менга қўшиқни тас­вирлаб бер” номли фильм-концертда хонанда машҳур қўшиқларини куйлаш асносида, кичик ўғли билан бирга уларга иллюстрациялар ишлайди.   Йиғилганларда катта таассурот қолдирган ушбу тадбир  Бадиий академия ва Ботир Зокиров номидаги фонд ҳамкорлигида ташкил этилди.

Сарвара ҚОСИМОВА

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг