«ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН — ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ»

293

Шу кунларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Республика Маънавият тарғибот маркази ­«Маърифат» тарғиботчилар гуруҳи Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда юртимизнинг кўплаб шаҳар ва қишлоқларида «Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» шиори остида маданий-маърифий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

«Янги Ўзбекистонда — янгича дунёқараш» ва янги ғояларга замин бўлгувчи шиор остидаги тарғибот тадбирларидан бири пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 34-сонли умумтаълим мактабида ҳам ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Халқ шоири Сирожиддин Саййид сўзга чиқиб, бугун мамлакатимизда сиёсий, маданий, маърифий, иқтисодий соҳаларда кечаётган жараёнларга алоҳида фахр ва ифтихор билан тўхталди: «Жамиятимизда таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар ёшларимизнинг эртанги ҳаётига қўйилаётган мустаҳкам пойдевордир. Албатта, бугуннинг ёшлари – эртамиз эгаларидир. Улар ўқимоғи, қайси соҳада бўлмасин, етук мутахассис бўлмоғи учун давлатимиз томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Таълим даргоҳларидаги бугунги ўзгаришлар янги Ўзбекис­тоннинг янгича қарашларидир, десак янглишмаймиз».

* * *

Ана шундай тадбирлардан бири куни кеча пойтахтимизнинг Сергели туманига қарашли 76- ва 331-мактабларда ўтказилди. Уларда мамлакатимизнинг таниқли олим ва санъаткорлари, шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари иштирок этишди. Қизиқарли ва сермазмун маърузалар, дилбар куй-қўшиқлар ва шеърлар, мактаб ўқувчиларининг бадиий чиқишлари тадбирга файз бағишлади.

Учрашувда Ўзбек Миллий академик драма театри актёри Шарофиддин Музропов, драматург Эркин Хушвақтов, хонанда Азиз Раметов мамлакатимизнинг барча нуқталарида маҳаллалар ободлиги, юрт фаровонлиги йўлида қилинаётган эзгу ишларнинг замирида халқ манфаатлари ўз исботини топаётгани, янги Ўзбекистоннинг ҳар бир янги кунида намоён бўлаётганини таъкидлашди. Улар томонидан ижро этилган Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар кўнгилларга хушнудлик бағишлади.
Тадбир давомида мазкур мактабнинг ўқувчилари бахтиёр болалик, Ватанга муҳаббат ҳақидаги шеърларини ўқишди. Шундан сўнг, Сирожиддин Саййид ўқувчи-ёшларни янада кўпроқ мутолаа қилиб, билимларини оширишлари учун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Ижод” жамоат фонди ҳомийлигида чоп этилган турли номдаги 500 дан ортиқ бадиий китобни мактаб кутубхонасига совға қилди.

* * *

Зомин туманида ҳам «Янги Ўзбекистон — ­янгича дунёқараш» тарғибот лойиҳаси кўтаринки кайфиятда ўтди. Тарғибот лойиҳаси дастурида ёшлар билан учрашувлар ташкил этиш, беш ташаббус мазмун-моҳиятини кенг ёйиш, иқтидорли ёшларни ўз салоҳиятига кўра йўналтириш вазифалари ҳам белгиланган.
Республика тарғибот гуруҳи Зоминда аҳоли вакиллари ҳамда ёшлар билан учрашиб, олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида гапиришди. Йиғилганлар ўртасида викториналар ташкил этилди. Байроғимиз баланд кўтарилиб, куй-қўшиқлар ­янгради. Ёшлар ўз таклиф ва ташаббусларини илгари сурдилар.

* * *

Андижон вилояти Избоскан туманидаги 6-мусиқа мактабида “Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш” мавзусида маънавий-маърифий тадбирларни ўтказишга бағишланган республика семинари ташкил этилди.

* * *

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги «Бобур», «Қиличбой», «Қипчоқ овул» фуқаролар йиғинлари, тумандаги 86, 21, 55, 6-мактабларда «Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» шиори остида тадбирлар давом этмоқда. Учрашувларда маҳаллалар аҳли фаоллик кўрсатишмоқда.
— Шеърхон ёшларнинг кўплиги мени, айниқса, қувонтирмоқда. Манғитда ўтаётган тарғибот кунлари унутилмас таассуротларга бой бўлмоқда. Ҳаво совуқ, аммо меҳрли давралар ҳароратидаман, — дейди таниқли шоира Зулфия Мўминова.

* * *

Тарғибот тадбирлари Булунғур туманининг “Килдон” маҳалласида жойлашган 2-мактабда ҳам кўтаринки руҳда ўтди. Унда туман ҳокимлиги вакиллари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, шоир Нодир Жонузоқ, таниқли олим, Самарқанд Иқтисод ва сервис институти доценти Бахтиёр Азизқулов, «Булунғур ҳаёти» газетаси бош муҳаррири Ғулом Ўролов, шоир ­Рустам Бердалиев ва бошқалар иштирок этди.
Тадбир давомида маҳалла фаоллари, педагог ва ўқувчилар билан бугун мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ҳақида самимий фикр алмашилди, шунингдек, ватанпарварлик руҳидаги шеър ва қўшиқлар янгради, спортчилар томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш қилинди.
Мулоқот якунида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ташаббуси билан чоп этилган 200га яқин китоб мактаб кутубхонасига туҳфа қилинди.

* * *

Наманган вилоятида ҳам мазкур шиор остида кенг кўламли маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Куни кеча Учқўрғон туманидаги 12-, 17-сонли умумтаълим мактабларида ана шундай тадбирларда Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов, Ўзбекистон Миллий университети доценти Хайрулло Бозоров, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Жамолиддин Муслим сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда халқимиз фаровонлигини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирлар моҳияти ҳақида сўзлаб бердилар. Туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга файз киритди.
«Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» шиори остидаги маданий-маърифий тадбир Наманган шаҳридаги «Дамбоғ» маҳалласида ҳам бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Дилбар Ҳайдарова шеър­ларидан ўқиб берди. Мактаб ҳаваскорлари томонидан концерт дастури, Беҳбудийнинг «Падаркуш» драмаси намойиш этилди. Маҳалла нуронийлари Акбарҳожи Отахонов ва Одилҳожи Исаханов бундай тадбирларнинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
«Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш» тарғибот тадбирлари республикамиз бўйлаб ­давом этмоқда.

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг