ҲАЁТ РАНГЛАРИНИ КУЙЛАГАН ШОИР

346

Алишер Навоий номидаги Миллий боғнинг Адиблар хиёбонида Ўзбекис­тон Қаҳрамони, Халқ ­шоири Абдулла Орипов хотирасига бағишланган адабий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда шоир­лар, ёзувчилар, адабиётшунослар, шунинг­дек, устоз­нинг фарзандлари иштирок этди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Тошкент Ирригация ва қиш­лоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбир Абдулла Орипов ҳайкали пойи­га гуллар қў­йиш билан бошланди. Шу ернинг ўзида адиб китоблари кўргазмаси ҳам ташкил этилиб, талабаларга “Сўз чамани” туркумида чоп этилган китоблар тарқатилди. Ёш мусаввирлар томонидан тадбирга бағиш­­ланган суратлар чизилди.
Абдулла Орипов фарзандларининг самимий дил изҳорлари ва хотиралари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Тошкент Ирригация ва қиш­лоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг ижодкор талабалари томонидан ўқилган шеърлар тадбирга файз улашди.
– Талабаларимиз устоз Абдул­ла Орипов китобларини қўлдан қўймай ўқийдилар, – дейди инс­титут проректори Рўзимурод Чориев. – Қолаверса, ижодкор ёшларимиз учун устозлар ҳаёти ва ижоди ибрат бўлиб хизмат қилмоқда. Адиблар хиёбони эса бизнинг маънавият мас­канимизга айланган.

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг