Ўзбекистон — дунё кутубхонаси

205

Бутун мамлакат гўё улкан
кутубхонадир,
Шаҳар кенту қишлоқлар —
ҳаёт, тириклик, турмуш.
Ўттиз милёнлик миллат
Ватан деб уйғондилар,
Ўттиз милёнлик миллат
маърифатга юз бурмиш…

Сирожиддин САЙЙИД

Ўзбекистон дунёнинг билсанг кутубхонаси,
Тафаккурни чархлагин, авом
эмассан, болам.
Дарс ўтайми “Қуръон”дан,
ёки “Ҳадис”и мулкдан?
Имом Бухорий бизда,
ихтилофсиз бу олам.

Мўъжиза эрур китоб, ўқи,
муҳаббат у — “Оҳ!”,
Китоб менинг Ватаним,
битикларда ноласи.
“Ўқи!” калимасидир илк амр
Аллоҳимдан,
Ўзбекистон дунёнинг билсанг кутубхонаси!

Бунда олами маъво
Навоийнинг “Хамса”си!
Абдуллонинг ашъори —
ўзбекнинг индаллоси.
Китоб дунёни қурди, усиз
ваҳшийдир дунё!
“Ўзбегим” — Эркин Воҳид
миллатнинг таваллоси.

“Уммул-китоб” бағримда
китобларнинг онаси,
Руҳимга сабоқ берган
“Уммул-китоб” оллоси!
Қай биридан сўз очай,
гажаклидир имлоси,
Ўзбекистон дунёнинг
билсанг кутубхонаси!

Гар китобсиз қолса ким,
тўхтайди фикрлашдан,
Тафаккурлашдан тўхтар,
башар — олам суғроси,
Тафаккур кемалари
денгизи йўқ бу юртдан
Учиб чиқади Аршга
ажамнинг шуароси!

Оқ қоғоз — елканларда
сузмоқдадир кемалар,
Тафаккур кемалари музликларни
тарс ёрар.
Қимматбаҳо юк ортган
ўтмишдан бу келажак
Китоблар карвонини
етаклаб сарбон борар…

Ўзбекистон дунёнинг
билсанг кутубхонаси!..

Ғулом ЭГАМШУКУР

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг