Ижоднинг нурли излари

1181

Самарқанд азалдан дунёга маърифат тарқатиб келаётган қутлуғ маскан сифатида машҳур. Бу қадим воҳа адабий муҳитида кўплаб аллома адиблар, ­шоирлар, ёзувчи ва журналистлар таълим, тарбия топиб, элга, юртга зиё тарқатишган.

“Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти томонидан чоп этилган “Самарқанд ижодкорлари” китобига (“Маш­ҳур-пресс” нашриёти, 2018) Самарқандда туғилиб ўсган, асарлари билан адабиётимиз ва матбуотимиз тарихида нурли из қолдирган, бугун ўткир қалами билан ижтимоий-маънавий жараёнларда фаол иштирок этаётган ижодкорлар ҳаёти ва фаолиятига доир мухтасар маълумотлар жамланган. Мазкур нашр кейинги икки асрда вилоят ҳудудида яшаб ижод қилган ва қилаётган қалам соҳиблари ҳақидаги библиографик тўплам.

Китобдан самарқандлик адиблар ва адабиётшунос олимлар, вилоятдаги оммавий ахборот воситалари заҳматкашлари, вилоят матбуоти ривожига ҳисса қўшган ижодкорлар ва уларнинг яқин ҳамкорлари ҳақида маълумотлар оласиз.

Нашр масъул муҳаррири Фармон Тошев.

* * *

“Қоракўлдан ўтган умр карвонлари” китобида умр йўли қадим Бухоронинг Қоракўл воҳаси билан боғлиқ тўрт нафар шоир Шайх Маҳмуд ўойибий  (1734-1810), Абдушукур Шукурий (XVIII аср охири ва ХIХ аср биринчи ярми), Шайх Сулаймон ал-Бухорий  (1821-1880) ва Муҳаммад Очилдимурод Мирийнинг (1830-1899) ижодий-илмий фаолияти ҳақида қисқача маълумотлар ва, асосан, уларнинг адабий меросидан намуналар берилган.

Ушбу нашрлар мумтоз адабиётимизнинг ҳали ўқувчилар оммасига кенг миқёсда маълум бўлмаган вакиллари ҳаёти, ижодий меросини тарғиб этиши билан бирга, олимларимиз, тадқиқотчилар эътиборини тортиши ҳам тайин. Уларнинг асарларини ўрганиш, тадқиқ қилиш орқали адабиётимиз тарихидаги бу шоирларнинг ўрни ҳам белгиланиши шубҳасиз. Зеро, ижоднинг нурли излари ҳеч қачон унутилмайди.

* * *

Шайх Маҳмуд ўойибий XVIII аср охири ва ХIХ аср бошларида яшаб ижод қилган бухоролик таниқли шоир. “Кўнгулни вайрон айламанг” номли китобда (“Lesson press”, 2018) унинг назмий асарлари жорий алифбода биринчи марта яхлит ҳолда чоп этилган.

“Қўлимиздаги мавжуд манбаларга таянган ҳолда айтиш мумкинки, Шайх ўойибий ижодига мансуб бир ғазал матнида келган “Каъба йиқмакдир кўнгулни кимки вайрон айласа” деган ғоя унинг бутун ижодиётининг асосий  ўзагини ташкил қилади”, деб ёзади китоб сўзбошиси муаллифлари С.ўойибуллаев ва Р.Абдуллаев.

Тўпламдан Шайх Маҳмуд ўойибийнинг ғазаллари, мухаммаслари ва бошқа мумтоз жанрлардаги назмий асарлари жой олган.

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг