Қўшиқчилик ва рақс

Мақом – бебаҳо бадиий қомус (2018 йил 38 сон)

Кеча қадимий ва навқирон Шаҳрисабзда 1-Халқаро мақом санъати анжуманининг очилиш маросими бўлди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Давлатимиз раҳбари Амир Темур бобомиз барпо этган Оқсарой майдонида ўтаётган 1-Халқаро мусиқа анжумани иштирокчилари ва меҳмонлари, ЮНЕСКО вакилларини самимий қутлаб, жаҳон халқларининг мусиқий хазинасига айланган мақом санъатини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, уни келгуси авлодларга безавол етказиш […]

Қўшиқчилик ва рақс МАДАНИЯТ

Умр ибрати: Биз билган ва билмаган Баҳрулла ака (36-37 сон)

Камтарин инсон, бетакрор композитор Баҳрулла Лутфуллаевни салкам қирқ йилдан буён таниганим, 2001 йилдан буён “Ўзбекконцерт” қошидаги лицензия кенгашида жамоатчилик асосида биргаликда иш олиб бораётганимиз сабабли, бу самимий ижодкорни яхши биламан, деб юргандим. Яқинда, хотиржам ўтириб суҳбатлашганимиздан сўнг, кўз олдимда Б.Лутфуллаев ҳаёти ва ижодининг янги саҳифалари бирма-бир очила бошлади. Танишинг, балки санъаткорнинг умр саҳифаларидан олинган баъзи […]

Қўшиқчилик ва рақс МАДАНИЯТ ЯНГИЛИКЛАР

Олимлар мақом санъати ва унинг жаҳон тамаддунида тутган ўрни ҳақида

Шаҳрисабз шаҳрида мақом санъатига бағишланган илк халқаро анжуман давом этмоқда. Ушбу анжуман ўзининг кўлами, қамраб олинган мавзулари, иштирокчиларнинг кўплиги билан ҳам аҳамиятлидир. Унда 73 давлатдан санъаткорлар қатнашаётир. Халқимиз маданий меросининг ажралмас қисми бўлган миллий мақом санъати қадимий тарихи, теран фалсафаси, бетакрор бадиий услуб ва бой ижодий анъаналари билан маънавий ҳаётимизда муҳим ўрин эгаллайди. Асрлар давомида […]

Қўшиқчилик ва рақс МАДАНИЯТ

Ойдин кўчаларда учрашув

Санъаткорнинг ижоди, ҳаёт йўли уни камолга етказган эл-юрт тақдири билан узвий боғланган бўлади. Мухлислар қалбини забт этган куй ва қўшиқлари эса ҳеч қачон унутилмайди. Пойтахтимиздаги «Туркистон» саройида Ўзбекистон халқ артистлари Изро Малаков ва Муҳаббат Шамаева иштирокида ўтган концерт дастури ҳам мухлислар соғиниб кутган воқеага айланди. Шу муносабат билан юртимизда меҳмон бўлиб турган санъаткорлар ўз миннатдорлигини […]

Қўшиқчилик ва рақс МАДАНИЯТ МУҲИМ ХАБАРЛАР

“Ёввойи ушшоқ”нинг сеҳру жозибаси

Ўзбекистон халқ артисти, композитор Дони Зокиров ашула, романс, мусиқали драма, балет, симфоник ва халқ чолғулари оркестри учун яратган асарлари билан миллий мусиқа маданиятимизни бойитишга катта ҳисса қўшган санъаткордир. Қарийб ўттиз йиллик ижодий фаолияти давомида Д.Зокировнинг халқ чолғулари оркестри ва якка чолғулар учун ўзбек мумтоз куйлари асосида ёзган асарлари бадиий мукаммаллиги билан таҳсинга лойиқ. Хусусан, “Ёввойи […]

Қўшиқчилик ва рақс МАДАНИЯТ

Қадрият: Мусиқада  етти  пир талқини

Таниқли ўзбек композиторларидан бири Мустафо Бафоев фаол ижодкорлардан бири. Композиторнинг Бухоро шаҳри юбилейига бағишлаб ёзган “Бухоронома” ораторияси, “Бухорои шариф” телеопера – достони, Алишер Навоийнинг “Хамса” асаридаги беш достон асосида ёзилган “Хамса” опера-балети, “Лисон ут-тайр” опера-феерияси ҳамда “Тошкент ҳақида қўшиқ” ва бошқа ораториялари  юқоридаги фикримизни тасдиқлайди. Шу йили композитор яна бир йирик асарини мухлислар эътиборига ҳавола […]

Ижтимоий ҳаёт Қўшиқчилик ва рақс МУҲИМ ХАБАРЛАР ЯНГИЛИКЛАР

Мутал Бурҳонов уй-музейи очилди

Бухоро шаҳрининг Баҳоуддин Нақшбанд кўчаси 182/1-уйда миллий мусиқа санъатимизнинг буюк намояндаларидан бири Мутал Бурҳоновнинг уй-музейи очилди.  Уй-музей Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрда қабул қилинган “2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида Бухоро давлат бадиий меъморчилик музей-қўриқхонасининг филиали мақомида ташкил этилди.  Композитор […]