МАДАНИЯТ Маънавият

Мўъжизавий санъат қудрати

Бир неча кун давомида жаҳон мусиқа ихлосмандлари диққат-эътиборини жалб этиб турган қадимий ва бетакрор Шаҳрисабз шаҳрида бўлиб ўтган биринчи Халқаро мақом санъати анжумани 10 сентябрда ўз ишини якунлади. Беш кун давомида шаҳар узра хорижлик ва ўзбек санъаткорлари ижросида қадим ва бетакрор мақом ашулалари янгради. Танлов қатнашчиларининг чиқишларини Оқсарой майдонига тўпланганлар мароқ билан тингладилар. Мумтоз ашула […]

Маънавият

Эзгуликни куйлар дўмбира

Халқ оғзаки ижодиётининг ноёб турлари бисёр. Жумладан, биргина ижрочи дўмбира жўрлигида ўнлаб бадиий образни гавдалантиради. Бу фольклор тури бахшичилик бўлиб, уни бир актёр театрига ҳам қиёслашади. Бахшилар азалдан адолат ва ҳақиқат, ватанпарварлик ва қаҳрамонликдек юксак фазилатларни куйлаб келишган. Бахши дўмбирасини қўлга олганда гўё  борлиқ сукутга чўмади. Соз навоси ва бахши ўлани авжига чиқа бошлаганда эса […]

Маънавият МУҲИМ ХАБАРЛАР

Санъаткор — қалб шифокори

Таниқли  дирижёр  Бобомурод Худойқулов  Бухоро шаҳрида туғилган. Дастлаб Бухоро санъат мусиқа билим юрти(ҳозирда Бухоро санъат коллежи)да, Ўзбекистон давлат консерваториясининг хор-дирижёрлик  факультетида, 2006-2008 йилларда магистратурада опера-симфоник дирижёрлиги мутахассислиги бўйича профессор В.Б.Неймер синфида таълим олган. Бобомурод Худойқулов кўплаб халқаро лойиҳалар ва танловларда қатнашиб, совриндор бўлган. 2015 йилдан Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида фаолият кўрсатиб келади. […]

МАДАНИЯТ Маънавият ЯНГИЛИКЛАР

Бугуннинг ёшлари. Кутубхона очган қиз

Давлатимиз раҳбари “Ўзбекистон ёшларига байрам табриги”да “Улкан бунёдкорлик жараёнлари ёшларимиз илгари сураётган лойиµа ва ташаббусларни юзага чиқаришда, уларнинг эл-юртимизга фидойи раµбар ва мутахассис, ҳақиқий шахс ва граждан бўлиб шаклланишида беқиёс ўрин тутади”, деб таъкидлади. Дарҳақиқат, илм ва ижодда, тадбиркорлик ва спорт соҳаларида иқтидорини намоён этаётган ёшларнинг ютуқлари барчани мамнун этаётир. Ёшлар байрами арафасида Ховос шаµридаги […]

Графика ва дизайн МАДАНИЯТ Маънавият

Графика замон билан ҳамнафасми?

Ўзбекистон Бадиий академияси йигирма бир йилдан буён қизғин фаолият қучоғида. Санъат тарихи учун бу қисқа фурсат бўлиб кўриниши мумкин. Лекин шу ўтган вақт мобайнида ўзбек тасвирий санъатида юз берган ўзгаришлар, ижодий янгиланишлар кўламига назар солинса, Бадиий академия мамлакатимиз маданий ҳаётида муҳим ўринга эга етакчи ижодий муассасалардан бирига айланганига гувоҳ бўламиз. Мустақиллик йилларида унда таълим соҳасидан […]

Маънавият

«Оқ кема»нинг янги талқини

Атоқли қирғиз адиби Чингиз Айтматов ижоди миллионлаб китобхонлар қалбини забт этган. Унинг асарларидаги умуминсоний ғоялар, эзгулик билан ёвузлик, адолат билан разолат ўртасидаги азалий кураш ва айни ҳодисаларнинг фалсафий ифодаси китобхонларни бефарқ қолдирмайди. Бинобарин, ёзувчи ижодининг умрбоқийлиги ҳам шунда. Мамлакатимиз раҳбарининг “Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорида   […]

Маънавият Телерадио ва интернет ЯНГИЛИКЛАР

Кино санъати: МУАММО, МУҲОКАМА, ЕЧИМ

Шу кунларда “Ўзбеккино” Миллий агентлигида, “Ўзбекфильм” киностудиясида, илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар студияларида жаҳон цивилизацияси ва маданиятига улкан ҳисса қўшган улуғ аждодларимиз сиймосини экранда жонлантириш, тарихимиз ҳақида авлодларга ибрат бўлгули қаҳрамонлар тасвирланган бадиий ва ҳужжатли фильмлар яратиш бўйича қизғин жараён кетмоқда. Бундай кенг миқёсдаги ишларни амалга ошириш учун киночиларимизнинг ижодий ва техник имкониятлари қай даражада экани […]