Графика ва дизайн Рассомлик ЯНГИЛИКЛАР

«Тилсим» номли кўргазма очилди

Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида рангтасвирчи рассом Фарҳод Сулаймоновнинг шу номли шахсий кўргазмаси очилди. Мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган ушбу кўргазмада  рассомнинг 44 та ижодий асари мухлислар эътиборига ҳавол этилган. 1945 йилда Сирдарё вилоятида туғилган рассом 1967 – 1971 йилларда ҳозирги П. Беньков номидаги Республика рассомлик коллежида таҳсил олган. Коллежни тугатгач, аввалги А.Н. […]

Графика ва дизайн МАДАНИЯТ

Кўргазмага марҳамат!

Ўзбекистон Республикаси  мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” Республика бадиий кўргазмасига марҳамат! Кўргазманинг очилиш маросими 17 август куни соат 11:00 да Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида бўлиб ўтади. кўрилди: 65

Графика ва дизайн МУҲИМ ХАБАРЛАР Рассомлик

Ранглар жозибаси

Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон маданияти тарихи музейида таниқли рассом Аслиддин Исаевнинг “Рангларда нур ва жозиба” деб номланган шахсий кўргазмаси очилди. Кўп йиллик ижодий изланишлар сарҳисобига айланган ушбу тадбирда мусаввирнинг юзга яқин ишлари намойиш этилди. Кўргазмадан ўрин олган асарлар билан танишарканмиз, А.Исаев ўзбек рангтасвири санъатида ўзига хос йўлини топишга эришганига гувоҳ бўламиз. Рассом ўтган асрнинг етмишинчи йилларидан […]

Графика ва дизайн МАДАНИЯТ Маънавият

Графика замон билан ҳамнафасми?

Ўзбекистон Бадиий академияси йигирма бир йилдан буён қизғин фаолият қучоғида. Санъат тарихи учун бу қисқа фурсат бўлиб кўриниши мумкин. Лекин шу ўтган вақт мобайнида ўзбек тасвирий санъатида юз берган ўзгаришлар, ижодий янгиланишлар кўламига назар солинса, Бадиий академия мамлакатимиз маданий ҳаётида муҳим ўринга эга етакчи ижодий муассасалардан бирига айланганига гувоҳ бўламиз. Мустақиллик йилларида унда таълим соҳасидан […]