НОЗИК ҲИСЛАР КУЙЧИСИ

261

Иван Бунин ҳам наср, ҳам назм­да юксак маҳорат билан ижод қилган улуғ ижодкор, Нобель мукофоти совриндори. Унинг рассомона синчилик, сатрлар сермаънолиги, фикрлар жозибадорлиги акс этган шеърлари ҳар қандай қалбда гўзаллик, нафосат ва назокат туйғусини уйғотади. Фасллар ифодаси самимий ва дилбар сўзлар бўёғида ҳаётни севиш ва ардоқлашга чорлайди. Айниқса, шоирнинг табиатга муҳаб­бат таронаси кўнгил водийларини ойдинликка ошно этади.   Унинг ўткир нигоҳбон, сўз мусаввири эканлигига тан берасиз.

Яқинда “Ўзбекистон” нашриё­тидан адиб ва шоир И.Буниннинг “Хилват хиёбонлар” китоби ўн минг нусхада чоп этилди. Китобдан унинг шеърлари ва ҳикоялари ўрин олган. Шеърлари жамланган бўлим “Қутб юлдузи” дея номланган. Шоирлардан Ўроз Ҳайдар етмишга яқин шеърларини она тилимизга ўгирган бўлса, ўн тўртта шеъри Вафо Файзуллоҳ ва Йўлдош Эшбек томонидан таржима қилинганлиги кўнгилни қувонтиради. Шоир шеърлари она тилимизда ҳам ўз жозибаси ва кўрки билан китобхон меҳрини қозониши шубҳасиз.

Шаффофлик билан бирга омухта келган тўкинлик мавсуми, шоир ҳайрати кўнглингизга чексиз ҳаяжон улашади.

Китобда “Хилват хиёбонлар” номи билан жамланган бўлимга йигирма саккизта ҳикоя киритилган. Ушбу китоб улуғ рус адиби ва шоири Иван Бунин мухлисларига муносиб туҳфадир.

Наргиза ҲАЙДАРОВА,
Қарши туманидаги 70-мактабнинг
ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг