ЁЗУВЧИНИНГ ҚУРОЛИ – СЎЗ

208

Президентимиз раҳбарлигида ўтган маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида қатнашиб, давлатимиз раҳбарининг миллий адабиётимизга, ижодкорларга эътибори ва эҳтиромини, ғамхўрликларини яна бир бор ҳис этдим. Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш фондининг ташкил этилиши, унинг ҳисобидан истеъдодли ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, китобларини нашр этиш, китоб ҳамда миллий ғоя тарғиботини кучайтириш айни муддаодир.

Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, унинг муассислигидаги нашрларни қўллаб-қувватлаш, “Маънавият” нашриётини марказ тасарруфига ўтказиш ҳам бу жабҳадаги ишларга кенг йўл очади. Зеро, аждодларимизнинг бой маданий меросини чуқур ўрганиш, илмий-ижодий тадқиқ этиб нашр қилиш миллий ғояни шакллантиришнинг долзарб масалаларидан биридир. Чунки бу ёш авлодни ватанпарвар, ўз халқига садоқатли этиб тарбиялашда муҳим омил бўлиши шубҳасиз.
Ёзувчининг асосий қуроли сўздир. Унинг севгани ҳам, суянгани ҳам она тилидир. Юртбошимиз давлат тилининг, демакки, она тилимизнинг мавқеини ҳар соҳада тиклаш, уни ривожлантириш бўйича қимматли фикрларни билдирдики, бу ижодкорлар зиммасига катта масъулият юклайди.
Йиғилишдан олган таассуротларим бисёр. Унда илгари сурилган таклифларни ҳаётга татбиқ этиш йўллари, усулларини шакллантириш борасида топшириқлар берилди. Адабиёт аҳли миллий ғояни халқимиз онг-шуурига сингдиришда олдинги сафда туриши лозим. Чунки ижодкорлар миллатнинг виждони ҳисобланади.
Миллий ғоя — бу Ватан манфаати дегани. Демак, барчамиз шу йўлда белни маҳкам боғлаб, асарлар яратамиз, албатта.

Наби ЖАЛОЛИДДИН,
ёзувчи

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг