УМИДНИНГ РАНГИ

59

«Умиднинг ранги оқ» дейишади.
Шу тўғримикин?
Кимдир суюмли бўлишни истайди, бошқаларнинг унга қизил гуллар беришидан умидвор бўлади.
Кимдир чиройи, ҳулқу одоби, тийнати гўзаллиги билан одамларни ҳайратда қолдиришни истаб, умид билан яшайди. Бундай гўзаллик эса менинг хаёлимда нафис пушти гулларни уйғотади.
Кимдир истеъдоди, яратган асарлари боис ўз номини тарих зарварақларига қайд этилишини истайди: сап-сариқ гуллар.
Яна кимдир бу ёруғ дунёдан ўтгач, дўстлари, қадрдонлари уни яхши сўзлар билан хотирлашларини кўнглига тугиб қўйган. Нима ҳам дейсиз, бу ҳам умиднинг бир кўриниши. Гарчи унинг ранги қора бўлса ҳам.
Кимдир шунчаки яшайди. Юрган йўлида эса ранго-ранг гуллар ўсади. Умиднинг рангин гуллари…
Ана шунақа. Ким нима деса десину, ҳар қалай умиднинг ранги фақат оқ эмас.У дунёнинг ўзидек, одамлар сингари ранг-баранг.

Карима АШУРОВА
Фарғона

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг