«ОЛТИН СЎЗ» ХАЛҚАРО ФЕСТИВАЛИ

69

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 апрелдаги 338-сонли қарорига мувофиқ, Қашқадарё вилоятида Абдулла Орипов хотирасига бағиш­ланган “олтин сўз” (golden word) халқаро адабий фестивалини ўтказиш белгиланган эди. Мазкур қарорга асосан 2019 йилда илк бор ушбу фестивал ўтказилганди. Унда йигирмадан зиёд мамлакатдан ижодкорлар иштирок этишганди.

Анъанавий тарзда ҳар йили бир маротаба ўтказилиши режалаштирилган ушбу фестиваль жорий йилда коронавирус пандемияси туфайли онлайн кўринишда ташкил этилди. Ўзбекис­тон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бош­қармаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ҳиндистоннинг “Илғор адабиёт ва маданият” жамияти, Озарбайжон миллатлар­аро тармоғи томонидан ташкил этилган Иккинчи “Олтин сўз” (Golden word) халқаро адабий фес­тивалида элликдан ортиқ мамлакатдан икки юздан зиёд ижодкорлар иштирок этди. Олти тилда олиб борилган бу анжуманга алоҳида модераторлар тайинланди. Етакчи модератор ҳиндистонлик Шаменаз Шейҳ секция ишларини бошқариб борди.
19-20 декабрь кунлари Zoom ҳамда Google meet иловалари орқали видеоалоқа тарзида ўтказилган фестиваль бир қанча ижтимоий тармоқлар орқали тўғридан-тўғри намойиш этиб борилди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид фестивални очиб берди. Фахрий меҳмон, Францияда яшаб ижод қилаётган суриялик шоира Марам ал-Масрининг фестивал иштирокчиларига таб­риги ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг, италиялик композитор Марко де Стефа ижросида жонли мусиқий ижро туҳфа этилди. Ҳиндистонлик ёш раққослар Авни ва Дишна иштирокида Бҳарат Натям ҳинд миллий рақси ижроси барчани бирдек тўлқинлантирди. Фестивал ижтимоий тармоқда тўғридан-тўғри бериб борилди.
Фестивалдан мақсад Ўзбекистонни, ўзбек адабиётини дунёга танитиш, халқаро адабий алоқаларни мустаҳкамлаш, ­Ўзбекистонда, жумладан, Қашқадарё вилоятида туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшиш, Президентимиз
Шавкат ­Мирзиёев томонидан эълон қилинган “Шаҳрисабз – фес­тиваллар шаҳри” деган номга муносиб ишларни амалга оширишдан иборат. Фестиваль ҳақидаги илиқ фикрлар, қизиқишлар бу ниятларимизга қисман яқинлашганимизни кўрсатиб турибди.

Ҳафиза ЭГАМБЕРДИЕВА,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,
“Олтин сўз” (Golden word) халқаро адабиёт фестивали лойиҳаси раҳбари

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг