ЭЪТИРОФ

53

Жуманазар БЕКНАЗАР

Фикрим тиниқлиги сен боис, тилим,
Сўзларинг ҳижжалаб олганман таълим.
Тафаккур завқига дур сочди илм,
Оламни танитган ўзинг, муаллим.

Фикр-туйғуларга нурдек чулғаниб,
Ҳар жумланг беролди қизиллик қонга.
Қалбим узра инжа ҳислар уйғотиб,
Сўзлар жилосини сингдирдим жонга!

Фикримнинг қудрати – ўзбекча калом,
Шу калом туфайли буюкдир ғоя.
Сен шоҳсан, султонсан, мен эса ғулом,
Сенга суянаман, эй мангу қоя!

Сен бор экансанки, миллатмиз, ахир,
Дунёга танитган ўзингсан фақат.
Даҳолар яратмоқ йўлида қодир,
Қаддинг тик бўлмоғин тилайман абад.

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг