СЎЗ ЧАМАНИ

72

Адиблар хиёбонининг Алишер Навоий ҳайкали пойида ўтказилган тақдимотда ёзувчи-шоирлар, адабиётшунослар, педагоглар, Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ўқувчилари жам бўлишди.
Тақдимот Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон дав­лат санъат ва маданият институти билан ҳамкорликда ўтказилди. Унда Ўзбекистон Қаҳрамонлари, Халқ шоир­лари Ибройим Юсупов, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов ҳамда Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиеванинг “Сўз чамани” туркумида чоп этилган китоблари ўқувчилар эътиборига ҳавола этилди.
Китобларга адибларнинг турли йиллардаги ижод намуналари – шеърлар, достонлар, бадиий таржималаридан саралаб олинган.
Ибройим Юсуповнинг бой ижодий меросидан саралаб олинган, шунингдек, бир қатор янги таржима қилинган шеърлар ва дос­тон ўқувчиларга илк бор тақдим этилмоқда.
Ушбу туркумдаги китобчалар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ташаб­буси ҳамда “Ижод” жамоат фонди ҳомийлигида “Akademnashr” нашриётида чоп этилмоқда.

Ўз мухбиримиз

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг