71500 ТА КИТОБ ТАРҚАТИЛДИ

422

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси олий ва ўрта махсус таълим муассасалари кутубхоналарига китоблар совға қилиш ишларида ташаббускор бўлмоқда. Шу кунга қадар “Адиб ва жамият”, “Адабий дўстлик — абадий дўстлик”, “Сўз чамани”, “Биринчи китобим” ҳамда “Сайланма” каби лойиҳалари доирасида чоп этилган китоблардан вазирлик тизимидаги кутубхоналарга 76 номда 30 мингдан ортиғи беғараз тарқатилди.
Яқинда 80 номдаги 71 500 та китоб ­“Китоблар карвони”дан жой олиб, Сирдарё, Жиззах, ­Самарқанд ва Навоий вилоятларидаги таълим муассасаларига етиб борди. Бу китоблар мактаб ўқувчиларининг синф­дан ташқари мутолаа дарсларида фойдаланишлари учун қулай. Бундай туркумдаги китоб­лар рўйхатидан, асосан, мумтоз адабиётимиз вакилларининг асарлари жой олган.
– Ҳозирги кунда пандемия шароитида ўтилаётган онлайн дарсларимизда талабаларга бу асарлар ҳақида тўлиқ маълумотлар бериб борамиз. Ўқилган асарлари юзасидан иншолар танлови, китобхонлик танловларини ўтказамиз. Ёзувчилар уюшмасининг олиб бораётган бу хайрли ишлари ўз натижасини кўрсатади. Биз китобхонликка астойдил бел боғлаганмиз, – ­дейди Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги Маънавият ва маърифат маркази директори Мирзоҳид Ботиров.

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг