Халқаро анжуман

115

Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистон фан арбоби Бахтиёр Назаров таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан Ўзбек тили, адабиёти ва фольклор институти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, академик Б. Ғафуров номидаги ­Хўжанд давлат университети (Тожикистон), Бухоро давлат университети, Урганч давлат университети ва Қўқон давлат педагогика институти ҳамкорлигида “Адабиётшуносликнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро илмий онлайн конференция ташкил этилди.

Дунёнинг етакчи олим ва адабиётшунослари, профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилар қатнашган анжуманда академик Бахтиёр Назаровнинг серқирра илмий ва педагогик фаолияти, адабиётимиз ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида сўз борди. Шунингдек, бугунги кунда юртимизда ўзбек тили ва адабиёти, ёзувчи-шоирлар ижоди, маърифатпарвар аждодларимиз хотирасини абадийлаштиришга қаратилаётган эътибор, мумтоз адабиёт, адабиётшунослик, лингвистика, фольк­лоршунослик олдида турган долзарб масалалар ҳақида мутахассислар сўз юритишди.
Анжуман давомида “Адабиётшуносликнинг долзарб масалалари” мақолалар тўплами тақдимоти бўлиб ўтди. Китобдан мумтоз адабиётга доир тадқиқотлар, бугунги насримиздаги янгиланишлар, драматургияга оид изланишлар, таълим, таржимашунослик ва фольклоршунослик масалаларига бағишланган мақолалар ўрин олган.

Олимжон ЖУМАБОЕВ,
ЎзР ФА таянч докторанти

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг