ЙЎҚ

51

Носиржон Жўраев

Сен истадинг, зарранинг олдида ночор олам,
Тангрим, имтиҳонингда ҳеч кимга имтиёз йўқ.
Олифта бўйинбоғин бўшатиб, ўйлар Одам
Ва кўрарки, ҳикматинг, қудратингга қиёс йўқ.

Кибрда нақ фалакка айлангулар айланди,
Кимлар сени унутди, айнан улар айланди.
Бугун бутун Ер узра “Алҳамду”лар айланди,
Сенга шубҳа йўқ, берган дардингга эътироз йўқ.

Уммоннинг у четида қизим тенги қизчалар,
Ўғилларим сингари жавдираган кўзчалар
“Дунёни не қилдинг?” деб қўллари бигизчалар!
Бир шоир юрагига бундан зўр инқироз йўқ.

Туғилмоқ-ўлмоқ аро бир мавсум бўлган ҳаёт,
Боламнинг чеҳрасида табассум бўлган ҳаёт,
Энг сўнгги онимгача бош мавзум бўлган ҳаёт,
Сен дунёни асрагин, менинг ҳолим бироз йўқ.

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг