АДИБЛАР  ХИЁБОНИ – МАЪРИФАТ  БЎСТОНИ

221

Ўзбекистон халқ шоири Александр Файнберг шеъриятимиз султони ҳазрат Алишер Навоийнинг ғазалларини рус тилига юксак бадиий маҳорат билан таржима қилган ва ушбу ғазаллар буюк шоирнинг рус тилида нашр этилган 10 жилдлик асарлар тўпламидан муносиб ўрин эгаллаган. У ҳар йили 9 февралда Ўзбекистон Миллий боғидаги Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар ҳамда ўзбек шеъриятидан янги таржималарини кўтариб келар, ўша кунларда у ёки бу газетада Алишер Навоий ҳақидаги мақоласини чоп этишни ҳам канда қилмасди.

 Александр Файнберг адабиётимизга ўтган асрнинг 60-йилларида кириб келган устозларимиз авлоди вакилидир. Улар бир-бирлари билан ҳамкасб бўлиши билан биргаликда яқин ва қадрдон дўст эди. Шоир Марказ-1 мавзесидаги Ёзувчилар уйида Миртемир, Ваҳоб Рўзиматов, Абдулла Орипов, Шукур Холмирзаев, Зоя Туманова, Рауф Галимов, Ойдин Ҳожиева, Иброҳим Ғафуров каби адиблар билан қўни-қўшни бўлиб яшади, ҳамкорликда ижод қилди. Тенгдошлари уни эркалатиб Саша дейишар эди. Ушбу дўстлик ва ижодий ҳамкорлик миллий адабиётимиз тарғиботида катта самаралар берди. Таниқли шоира Зоя Туманова Абдулла Ориповнинг “Соҳибқирон” драматик достонини ва бошқа асарларини рус тилига ўгирган бўлса, Александр Файнберг эса Эркин Воҳидовнинг “Руҳлар исёни” достони, Асқад Мухтор, Жуманиёз Жабборов, Абдулла Орипов, Омон Матжон, Усмон Азим, Азим Суюн, Сирожиддин Саййиднинг туркум шеърларини юксак бадиий маҳорат билан таржима қилди. 2007 йилда “Признание” (Стихотворения поэтов Узбекистана), 2008 йилда “Лебединая стая” (Стихи поэтов Узбекистана) китоблари нашр этилди. Ўз навбатида шоирнинг ўзбек ижодкорлари томонидан таржима қилинган шеърлари, мақолалари ўзбек матбуотида мунтазам чоп этилди, ўзбек тилида “Чиғир” номли шеърий ва насрий асарлари тўплами босилди.

Ўтган йили Ўзбекистон давлат Рус академик драма театрида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Маданият вазирлиги ҳамкорлигида Александр Файнберг таваллудининг 80 йиллигига бағишланган катта адабий-мусиқий анжуман бўлиб ўтди. Мамлакатимиздаги атоқли адиблар номи билан аталадиган “Ижод мактаб­ларида Александр Файнберг ҳаёти ва ижодини ўрганиш бўйича маҳорат дарслари ўтказилди. “Ижод” жамоат фонди ҳомийлигида шоирнинг барча шеърий асарлари ва достонларини ўз ичига олган икки жилдлик асарлар тўплами нашр этилди.

Юқорида айтганимиздек, шоирнинг улуғ бобомизга ихлоси, қолаверса, ўзбек халқига улкан меҳр-муҳаббати боис, мана бугунги кунда унинг ҳайкали ҳам ҳазрат Алишер Навоий бош бўлиб турган Адиблар хиёбонидаги атоқли ижодкорлар қаторидан ўрин олди.

Бу мамлакатимизда русийзабон ва бошқа тилларда ижод қилаётган адибларга ҳам баравар имкониятлар яратилганини кўрсатиши билан бирга, адабиётимизнинг салмоғи ва бўй-басти нақадар юксаклигини ҳам намойиш этиб турибди. Бугун бу файзли хиёбонга ташриф буюрган олий ўқув юртлари талабалари, ижодкор ёшлар унинг Адиблар хиёбонида ўрнатилган ҳайкали пойига гуллар қўйиб, устоз шоирлар иштирокида мушоиралар, шеърият ва бадиий таржима бўйича адабий гурунг­лар ўтказишмоқда.

Александр Файнберг ҳаётлигида “Голос Узбекистана” газетасида эълон қилинган суҳбати яқинда қўлимга тушиб қолди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-маънавий ҳаётидаги бадиий ижод, китобхонлик, миллий адабиётимиз тарғиботига оид бугунги долзарб масалалар қаламга олинган. Мазкур суҳбатни ўзбек тилига таржима қилиб, газетхонлар эътиборига ҳавола этишни лозим ­топдик.

Рустам МУСУРМОН,

Қорақалпоғистон халқ шоири

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг