“GULISTON” ЖУРНАЛИ

90

2020 йил 2-сон

Журналнинг 2020 йилда нашр этилган 2-сонидан ҳам долзарб ва ранг-баранг мавзулардаги мақолалар, материаллар ва суҳбатлар ўрин олган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Боситхонова билан мухбир Воҳид Луқмоновнинг “Аёллар фаоллиги – жамият маданиятининг кўзгусидир” сар­лавҳали мулоқотида жур­налхонлар мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган юксак эътибор, янги ташкил этилган вазирлик олдига қўйилган мақсад ва вазифалар, оила ва маҳалла соҳасида бўлаётган энг сўнгги янгилик­лар ва ўзгаришлар билан танишиш­лари мумкин.

Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилида Ўзбекистон Рес­публикаси инновацион ривожланиш вазирлигида амалга оширилаётган ишлар юзасидан вазир Иброҳим Абдураҳмонов билан суҳбат мухлисларга манзур бўлади.

Журналнинг адабий-бадиий рукнлари ҳам қизиқарли ва турфа хил бўлиб, хусусан, унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Нодир Жонузоқнинг Озарбойжон сафари таассуротлари, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Алининг Амир Темурга бағишланган шеърлари, Озарбойжон халқ ёзувчиси Анорнинг “Оқ қўчқор, қора қўчқор” қиссасидан боблар, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг “Урушнинг сўнгги қурбони” номли ҳикояси, шоира Хосият Рустамованинг насрий назмлари билан танишиш мумкин.

Шунингдек, журналнинг “Долзарб мавзу”, “Ўзбекистон музейлари”, “Шукур Холмирзаевнинг 80 йиллиги”, “Ёднома” ва бошқа рукнларидан ҳам кўплаб қизиқарли материаллар ўрин олган.

 

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг