Ёш ижодкорларнинг янги туҳфаси

85
Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри репертуари жаҳон классик асарлари намуналари билан бойиб бормоқда. Хусусан, театр жамоаси инглиз драматурги Рей Кунининг “Қора дипломат” спектаклини томошабинлар эътиборига ҳавола этди.
Режиссёр Фозилбек Келимбетов томонидан саҳналаштирилган спектакль комедия жанрида бўлиб, инсоннинг кутилмаган ҳолатда қандай иш тутиши, эгри йўлнинг оқибатлари ғоятда кулгили тарзда очиб берилган. Айниқса, унда ёш актёрлар — Ислом Бегжонов, Алима Раметуллаева, Иса Кунназаров, Расул Тлемисов, Шарофат Давлатмуратовнинг маҳорати томошабинлар олқишига сазовор бўлди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг