2019 йил 32 сонда ўқинг…

57

Кўнглимда  кўз  очган  булоқлар

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасидан қўнғироқ қилишиб, менга таклифнома борлигини айтишди. ­Бориб олдим. Ўқиб кўксим тоғдек кўтарилди. Унда Жиззах вилояти Зомин туманида янгидан бунёд этилган, бугунги замон андозаларига тўла жавоб ­берадиган “НКМК санаторийси”да бепул даволанишга ва саломатлигимни тиклашга таклиф этилгандим.


Унутилмас  таассуротлар

Йил давомида қизғин меҳнат қилиб, толиққан пайтда таътил олиб, сўлим бир манзилда мириқиб дам олиш кишига қайта куч-қувват бағишлаши сир эмас. Айниқса, адабиётимиз равнақи йўлида заҳмат чекиб, бугунги кунларимизнинг бадиий солномасини яратишга бел боғлаган ижод аҳли учун бу жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 3 август куни мамлакатимиз ижодкор зиёлиларининг бир гуруҳ вакиллари билан бўлган учрашуви кечагидай эсимда. Ушбу тадбирда мамлакат раҳбари келгусида Зомин ва Паркент туманларининг сўлим тоғли ҳудудларида замонавий ижод уйларини барпо этиш, уларда адиб ва шоирлар ҳордиқ чиқариб, унумли ижод қилиш­лари мумкинлиги ҳақида сўзлаган эди. Аммо ўшанда бу гўшаларнинг қандай бўлишини ҳатто тасаввурга ҳам сиғдира олмасдик.


Ниятни яхши қилиш керак

Мурод Муҳаммад Дўстнинг Фейсбукдаги фикрларини ўқиб…

Бир замонлар момоларнинг мўъжазгина сандиқчалари бўлган. Тилла тақинчоғу зеби гардонлари, энг нозик сирлари битилган мактубларини шу ерда сақлаб, калитини ҳеч кимга бермай, соч пўпагига осиб юрган. Бугун телефон деган зорманда сандиқчадан ҳам азиз. Дунёнинг ҳамма гапи шунда. Ҳамма янгилигу муаммолар шунда. Бўлган-бўлмаган гап-сўзу олди-қочди, миш-мишу сиру асрор бари шунда.


Соҳибқиронга куч берган сирли маскан

Бугун юртимизда ички туризмни ривожлантириш учун саъй-ҳаракатлар бошланган. Бу ҳаракатларнинг юрт тарихини чуқурроқ ўрганиш истаги билан уйғунлашуви эса – айни муддао. Бу фикрни бежиз айтмадик: бир дўстимиз узоқ Ҳиндистон сафаридан келибоқ… Яккабоғ туманидаги Амир Темур ғорига экспедиция уюштириш ҳаракатига тушди. Айтишича, Бҳупендр Шарма исмли ҳинди таниши ундан: “Амир Темур ғорини кўрганмисан?” дея сўрабди. Қарангки, Осиё ва Европанинг кўплаб мамлакатларини кезган дўстим, ўзимизнинг Ҳисор тоғлари бағридаги Амир Темур ғорига бормаган экан…


Тингловчи — англовчи

Бизнинг давримизда “жонли ижро” деган ибора пайдо бўлди. “Жонли” сўзининг акси “жонсиз” бўлади. Шу боис фонограммани “жонсиз қўшиқ” деб ата­ган маъқул, менингча. Жонли қўшиқни фақат ҳақиқий санъаткоргина ижро ­эта олади. “Жонсиз” ижрода электр токи ўчса, у ҳам ўчади. Демак, эстрададаги сохтакорларни “жонсизлар” десак ҳам бўлади. Яна фақат хорижнинг чолғу асбоблари кўмагида ўзбекча қўшиқ куйлайдиганларни тушунмайсан, киши. Бош­қа миллатларнинг чолғу асбобларидан тараладиган куй менга худди ўзбек тилини бузиб талаффуз қиладиган хорижлик меҳмонни эслатади. Ана шундай чолғу асбобларининг кўпроқ қўлланаётгани ачинарлидир. Бунинг оқибатида миллий чолғу асбобларимиз саҳнадан сиқиб чиқарилмасмикан, деган хавотир пайдо бўлади.


Асл ижод соҳиби

Яқинда украин адабиётининг фахри Леся Украинканинг ўзбек тилида “Машҳур-пресс” нашриёти томонидан чоп этилган янги китобини ўқиб чиқдим. “Тонг отмоқда” деб номланган ушбу тўпламда сермаҳсул ижодкорнинг шеърлари, достонлари ва драмалари жамланган. Леся Украинканинг Зулфия ва Шуҳрат, Абдулла Орипов ва Эркин Воҳидов, Сайёр ва Рауф Парфи, Жуманиёз Жабборов ва Маъруф Жалил,  Носир Муҳаммад ва Абдулла Шер, Маҳкам Маҳмудов ва Гулчеҳра Нуруллаева каби таниқли адибларимиз таржимасидаги ёлқинли асарларининг аксариятини илгари ўқигандим. Бу гал ҳам мириқиб мутолаа қилдим.  Янги таржималардан – шоиранинг “Ўрмон қўшиғи” драмасини  шоир ва таржимон Сирожиддин Рауф  маҳорат  билан ўзбекчалаштирган.


Ўлан – сўзнинг сараси

Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатлари ўртасидаги ўзаро дўстлик-ҳамкорлик муносабатлари янги босқичга кўтарилган бугунги кунда икки қардош халқ орасидан етишиб чиққан улуғ сиймоларни қадрлаш, улар қолдирган ўлмас меросни ўрганиш, тарғиб қилишга катта эътибор қаратилмоқда. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида”ги қарори қардош Қозоғистон халқига, унинг бетакрор адабиёти ва маданиятига бўлган улкан ҳурматнинг ёрқин ифодасидир. Ушбу қарор доирасида ҳар йили шоир туғилган кун – 10 августда Тошкент шаҳрида ўрнатилган Абай Қўнонбоев ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ва тадбирлар ўтказилади.


Посбонлар ҳузурида

Улуғ бобомиз Амир Темур фаолияти барчамиз учун юксак ибрат намунасидир. Айниқса, юрт посбонлари учун Соҳибқироннинг ҳарбий санъати, адолат йўлидаги курашларга тўлиқ ҳаёт йўли муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси мажлислар залида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али билан шу мавзуда учрашув бўлиб ўтди.


Янги давр шиддатидан руҳланиб (Таниқли шоир Турсун Али билан суҳбат)

– Яқинда   “Ўзбекистон Республикаси Мус­тақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” Президент қарори эълон қилинди. Бундан икки йил муқаддам эса Давлатимиз раҳбари ижодкор зиёлилар вакиллари билан учрашиб, суҳбатлашган эди. Ўтган вақт давомида мамлакатимиз ижтимоий, маънавий ҳаётида  улкан ўзгаришлар рўй берди. Ушбу тарихий жараён ижодкор сифатида Сизнинг фаолиятингизга қандай таъсир кўрсатди?


Драматургия — театр асоси

Шу йил 30 — 31 июль кунлари Фарғона шаҳрида “Театр ва драматургия: ютуқ ва муаммолар”  мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди. Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан театр раҳбарлари,  адабий бўлим мудирлари, режиссёрлар, актёрлар ва ижодкорлар қатнашди.


Қурбон ҳайити муборак!

Яратганга чексиз ҳамд ва санолар бўлсинки, жонажон юртимизга Қурбон ҳайити ҳам хотиржамлик ва осойишталикда кириб келаётир. Юртимиз бўйлаб бу байрамни катта тайёргарлик ва кўтаринки кайфиятда кутиб олишга алоҳида эътибор берилмоқда. Бу ҳам бўлса, юртимиздаги тинчлик ва барқарорлик туфайлидир.


Омонулла домла суҳбатлари

Орамиздан яқиндагина кетган чин инсон, оқил ва одил мураббий, фольклоршунос олим Омонулла Мадаев кейинги китобларидан бирига “Навоий суҳбатлари” деб ном берган. Меҳр билан ёзилган китоб мутолааси жараёнида яна Омонулланинг суҳбатида бўлгандек, унинг ақлли сўзларини тинглаб, кулгусини эшитгандек баҳра олдим, лаззатландим. Китобнинг ҳар саҳифасида самимиятни ва олим фикрининг теранлигини сезиб турдим. Устозларнинг ҳазрат Навоийга бағишланган тадқиқотлари қаторидан ўрин олган мазкур китоб ёзилиш услуби, яхлит композицияси билан муштарий эътиборини тортиб туради. Муаллиф, аввало, олим, сўнгра муаллим сифатида қалам тебратган.


“Сўфизода қачон туғилган”

Миллий Уйғониш даври адабиётининг йирик вакили, биринчи Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммадшариф Сўфизоданинг ҳаёти ва ижодига доир айрим нуқталар ҳануз ноаниқлигича қолмоқда. Унинг туғилган санасини биз шу кунгача 1869 йил деб қабул қилган эдик. Шоирга Чуст маданият ва истироҳат боғида 1969 йили юз йиллик юбилейи муносабати билан бюст ўрнатилган. 2018 йили Наманган шаҳрида адиб­лар хиёбони очилиши тантаналарида иштирок этган биз чустлик ижодкорлар Сўфизода бюсти остидаги таваллуд санасини кўриб таажжубландик, чунки унда 1880 йил деб битилган эди.


Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг