2019 йил, 30 сон

258

Улкан мақсад ва юксак ишонч

Мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида давлатимиз раҳбари томонидан  Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг кўламда қамраб олган 10 та ташаббус  жамият ҳаётини ижобий томонга ўзгартириш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг бардавомлиги йўлида  қўйилган муҳим қадамдир. Зотан, юртдошларимиз яқинда амалиётга татбиқ этилган 5 та муҳим ташаббусни катта умид ва ишонч билан кутиб олди, бу ташаббусларнинг аниқ мақсадларга йўналтирилаётганига гувоҳ бўлди.


Афғонистон ва Ўзбекистон: дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи

Ўзбекистон ва Афғонистон халқларининг дўстлик ва ҳамкорлик илдизлари узоқ асрларга бориб туташади. Афғонистон ҳудудида темурийлар ва бобурийлар давридан қолган тарихий обидалар ва маънавий ёдгорликлар бу алоқаларнинг инкор этиб бўлмайдиган далилларидир. Ҳирот шаҳридаги буюк ўзбек шоири Мир Алишер Навоийнинг абадий оромгоҳи ва у қолдирган меъморий-маданий обидалар, Заҳириддин Муҳаммад Бобур яратган Қандаҳордаги “Қирқ зина” (“Чеҳел зина”), Кобулдаги “Бобуршоҳ боғи”, ундаги Бобур ва оила аъзоларининг мозорлари, Таҳор вилоятидаги ориф шоир Бобораҳим Машрабнинг мақбараси ва бу улуғ зотларнинг адабий асарлари олтин маънавий ҳалқалар каби халқларимизни бир-бирига боғлаб туради.


Бир илдиздан қувват олган эгиз жон

Азалдан битта минтақада яшаб келган Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон халқлари битта муштдаги бармоқларга, “Хамса”даги достонларга, муқаддас маслакдаги тамойилларга ўхшайди – улар бир-бирини тўлдиради, бир-бирига маъно бағишлайди, биргаликда куч-қувватга эга бўлади.


Меҳр масофа билмайди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қўшни давлатлар билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш борасида амалга оширилаётган изчил сиёсат нафақат Марказий Осиёда, балки бош­қа хорижий мамлакатларда ҳам эътибор топмоқда. Ана шундай кўп қиррали муносабатлар Беларусь Республикаси билан ҳам тобора мус­таҳкамланиб бораётгани қувонарлидир. Яқинда ушбу мамлакатда сиёсат, иқтисод, маданият соҳаларида нашр этиладиган, “Беларусь” деб номланадиган журналда “Европа марказидан Марказий Осиёга” сарлавҳали материал остида Ўзбекистоннинг бугунги ҳаётига бағишланган туркум мақолалар эълон қилинди.


Ҳаж ва унинг маърифати

Каъбатуллоҳ зиёрати – ҳар бир мусулмоннинг орзуси. Таассуфлар бўлсинки, миллатимизнинг не-не фозил фарзандлари учун бу орзу армонга айланган замонлар ҳам бўлди. Яратганнинг буюк инъоми – мус­тақиллик йилларида ушбу ибодат учун ҳам муайян шароитлар яратила бошланди. Кейинги икки йилда эса бошқа барча соҳаларда бўлгани сингари ҳаж ибодати учун мамлакатимизда ҳар қачонгидан ҳам кенг имкониятлар яратилди. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг алоҳида эътибори туфайли юртдошларимизга ҳаж сафари мобайнида кўрсатиладиган хизматлар сифати янада оширилди, сарф-харажатлар арзонлаштирилди. 2016 йилда 5200 нафар ватандошимиз ҳаж амалларини адо эти­б келган бўлса, 2017 йилдан бундай шарафга эришганлар сони яна икки минг кишига кўпайиб, 7200 нафарга етди. Бу неъмат учун ҳар қанча шукрлар айтилса оз.


Ҳажнома

Биринчи таржиъ

Забонимға олиб ҳамди Худони,
Демак вожиб манго шукру санони.
Иноят айлабон осий қулиға
Мушаффиъ этти шоҳи анбиё ни.
Етурди жаннатосо равза сиға
Манингдек осийи юзи қарони.
Зиёрат айладим қабри шарифин
Ҳабиби Ҳақ – Муҳаммад Мустафони.
Яна Абу Бакр – чорёри аввал,
Ўшал вофий, содиқи босафони.
Умар – равнақфизойи нури иймон,
Расулуллоҳға эрди ёри соний.
Нисори молу жон ўлсун фидоси
Ҳам ул бинту-н-набий хайру-н-нисо6ни.
Юзумни сургали, алҳамдулиллаҳ,
Насиб ўлди Ҳарамни остони.
На ерда ўлсам ўлсун туҳфа мандин
Дуруди бениҳоят ҳар замони.


Меҳр – умр йўлин ёритгувчи нур
Ватан ҳақида қўшиқ

Эй она юрт, жонимдаги илдизимсан,
Кўзларимда ёниб турган юлдузимсан,
Юрагимни яшнатгувчи ҳур сўзимсан,
Забонимда гул унади сени десам,
Саломга осмон энади сени десам.
Тупроғингда бахт нафаси, Ўзбекистон,
Ўзингдирсан жаҳон ичра ёруғ жаҳон,
Не-не улуғ сиймоларга она макон,
Дунёларни уйғотган, эй азиз Ватан,
Дарё бўлиб жўш ураман сени десам.
Тимсолинг йўқ, обод ўлкам, ўзинг гўзал,
Шон топгандир элим сенда абад-азал,
Таърифингга ожиз эрур шеъру ғазал,
Парвозларим юксалади сени десам,
Юрагимда тонг кулади сени десам.
Қучоғингдан айро тушгим келмас ҳаргиз,
Бахтга тўла остонамсан, чўкаман тиз,
Куйлай-куйлай камолингни, бўлдим ҳофиз,
Икки қўлим қанот бўлар сени десам,
Муҳаббатга ҳаёт тўлар сени десам.
Ватан десам, жилмайиб қуёш уйғонур,
Номинг айтиб юксак тоғу тош уйғонур,
Умид билан ҳам кексаю ёш уйғонур,
Кўксимда осмон уйғонур сени десам,
Дилимда ризвон уйғонур сени десам.


Бухородан таралган садо

Дунёга машҳур гўша — қадимий Ғиждувоннинг Хадича қишлоғида таваллуд топган Шамсиддин Тўраев (Садоий) ёшлигидан китобга меҳр қўйди. Туман газетасида “ Боботоғ қизига” номли биринчи шеъри чоп этилгани илҳомига қанот бағишлади. Шамсиддиндаги истеъдодни кўрган акаси – фидойи матбаачи Жўрақул Тўраев уни қўшни Қизилтепа туманида чиқадиган “Қизил тонг” (ҳозирги “Қизилтепа тонги”) газетаси таҳририятига ишга киришга даъват этди.


Санъатимизнинг нодир обидаси

Ўзбек мусиқасининг бетакрор намуналари бўлмиш мақомлар халқимиз мусиқа меросида катта ўрин тутади. Ҳозирги кунда юрти­мизда бу қадим санъатимизга ҳар қачонгидан кўра жиддий эъти­бор қаратилаётгани бежиз эмас. Мақом намуналарининг бугун­ги ҳолати, ижро жараёнлари хусусида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Консерватория доценти Комила Бўриевани суҳбатга чорладик.


Бетакрор “лазги” жозибаси

Атоқли санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Матёқубова ва истеъдодли журналист Шарқия Эшжонованинг Урганчдаги “Қуванчбек Машҳура” МЧЖ нашриётида чоп этилган “Лазги” деб номланган рисоласини соҳанинг кичик қомуси дейиш мумкин. Муаллифлар баъзи турлари унутилиб бораётган бетакрор бойлигимизнинг тарихий илдизларини топиб, асослаб, бугунги талабчан китобхон ҳукмига ҳавола қилишган.


Маърифат фидойиси

Тошкентнинг Эски шаҳаридаги ҳозир “Чорсу” деб номланадиган гавжум бозорнинг шундоққина бағрида жадид зиёлилари ташкил этган “Турон” кутубхонаси бўлган. Фидойи боболаримиз кутубхона жавонларини уйларидан олиб келган ноёб китоблар билан тўлдиришган. Шу тарзда мустақиллик йилларига қадар “Турон” кутубхонасининг китоб, газета-журналлар фонди мунтазам бойиб борган.


Ижодкорлар  номи нега эълон қилинмайди?!

Маълумки, ҳар бир шеърий асарнинг муаллифи бор. Агар бирор қўшиқ яратилса, шоир, бастакор ва ижрочи унинг ҳаммуаллифи саналади. Одат­да бастакорлар, санъат аҳли қўшиқбоп шеърни муаллифдан, китоблардан ёки газета-журналлардан олиб, куй басталаб, қўшиқ қилиб иж­ро этадилар. Концертларда, тўйларда, телевизор экранларида, радио тўлқинларида, сотиладиган дискларда қўшиқлардан келадиган даромаддан шеър муаллифига ҳам ҳақ тўланиши керак аслида.  Афсус­ки, ҳозир телевизор ва радио тўлқинларида бирор қўшиқ ижро этилса, шоир тугул, ҳатто қўшиқ ижрочисининг ҳам номи деярли тилга олинмайди.


“Рози қилинган кўнгил”

Яқинда ўзимга хос, ўзимга мос архивимни кўздан кечириб ўтиргандим. Анор оғанинг “Олтинчи қават” номли асаридан бир ҳикматли сўзни кўчириб, ўзим учун таржима қилган эканман. Лекин аслини тополмадим. Ёдимда қолганини ёзаяпман, хатоси бўлса узр: “Шундай бир мавзулар борки, то уларни ёзувда ифодаламагунингча, тинчлик бермайди”. Худди ҳозирги ҳолатимга мос ибора.


Бўстонлиқ манзаралари

Пойтахтимиздаги Ўрол Тансиқбоев уй-музейида таниқли фоторассом Алексей Поповнинг шахсий кўргазмаси бўлиб ўтди. “Бўстонлиқ ранглари” деб номланган мазкур кўргазмада ижодкорнинг ўттизга яқин ишлари намойиш этилмоқда.

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг