2019 йил, 29 сон

111

Тарих – улуғ мураббий

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон тарихи» телеканалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг эълон қилиниши маънавий ҳаётимизда муҳим воқеалардан ­бири бўлди. Бугун халқимиз, айниқса, ёшлар ўртасида миллий тарихимизни билишга бўлган иштиёқ анча кучайган бир паллада тарих телеканали ташкил этилиши айни муддаодир.


Юксак маданиятли халқимизга ҳаётда адашиш ярашмайди…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 23 июндаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида мамлакатимизда Ислом цивилизацияси маркази ташкил этилди. Мазкур илмий-маърифий марказнинг номланишида алоҳида ҳикмат бор. Яъни дунёда мамлакатлар кўп бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос тараққиёт босқичини босиб ўтган. Аммо улар орасида юксак мақомга эга юртимиз муаззам тарихининг ажралмас қисми айнан ислом дини билан боғлиқ. Шунингдек, цивилизация моддий ва маънавий бўлиши мумкин. Шунга кўра ушбу марказ маънавий ва моддий бойликларимиз тарихи, мазмуни, моҳияти, тараққиёт босқичлари, тарбиявий аҳамияти, хуллас, ўтмиши ва бугуни, қолаверса, келажаги билан алоқадор барча масалаларни тадқиқ қилади, таҳлил этади, содда услубда ва равон тилда халқимиз, айниқса, ёшларга етказиб беради, уларни дунё афкор оммасига тарғиб қилади.


Беш эзгу ғоя

Президентимизнинг бешта ташаббуси моҳиятига назар ташлайдиган бўлсак, ҳар бирининг замирида чуқур ўйланган ғоя мавжудлигига амин бўламиз. Жумладан, ташаббусда қайд этилган санъат, адабиёт ёшларимизнинг маънавий-ахлоқий тарбиясида энг кучли воситалардан бири ҳисобланади. Бу восита аҳолининг барча табақасини, турли ёшдаги шахсларни қамраб олади. Айниқса, бадиий адабиёт ниҳоятда кенг қамровли. Эртакдан тортиб романгача бўлган жанрларда чоп этилган асарлар шахснинг маънавий шаклланишида катта хизмат кўрсатади. Бундан ташқари, “Калила ва Димна”, “Қобуснома”, “Гулистон”, “Зарбулмасал” сингари мумтоз асарлар анъанавий ахлоқий тарбия воситаси сифатида неча асрлардан буён жамиятга хизмат қилиб келади.


Бу мамлакат – мен ўзим, тилим – ор-шаъним…

Ота ўғил

Далачи бўз йигит эди,
Бугун – аскар у ёвқур.
“Айт-чи бурчинг надур?” деди,
Микрофонли бир мухбир.

Асрайман, дер йигит ўктам,
Ҳар боғу, ҳар полизни.
Топтай олмас энг зўр ёв ҳам
Отам эккан тарвузни!


Ҳолва (ҳикоя)

Мастура қия очиқ дарвозадан ичкарига кириб, атрофга аланглади, тушлик пайти бўлгани учунми ҳеч ким кўринмади. Ҳовлининг бир четида кузак гуллари сариқ, қизил, пушти рангда жилоланар, эгатда жимир-жимир сув оқарди. Ўнг томонда ишкомдаги ҳусайнилар офтоб нурида товланар, эндигина келиб қўнган қушлар галаси унинг тепасидаги қўлбола «қўриқчи»ни писанд қилмай, узум чўқирди.

«Ҳеч нарса ўзгармагандек, ўша-ўша…» хаё­лидан ўтказди у. Ҳовли тўридаги пешайвонга яқинлашаркан, беихтиёр айвоннинг ёғоч ус­тунни силаб қўйди. Бир пайтлар бу хонадонга виқор, кўрк бағишлаб турган устун энди анча чўккандек, ёриқлари кўпайгандек туюлди. Барибир бу хонадондаги бошқа нарсалар қатори қадр­ли, суюкли. Чунки у мана шу устунга суяниб неча марта Худога илтижолар қилган, болалик осмонининг қўл етмас орзулари бўлмиш юлдузлар билан сўзлашган, сирлашган.


“Китобхўр шайх” ёхуд “Шолоховга салом айтиб қўй”

Дафтаримда ўн тўрттами-ўн бештами шеърий машқларим, ўша пайтлар жуда ҳам машҳур нашр – устоз Асқад Мухтор бош муҳаррири бўлмиш “Гулистон” журналида “Гулсапсар ҳиди” номли ҳикояси чиқиб, овозаси журналдан ҳам машҳурроқ бўлиб кетган биринчи курс талабаси Алишер ­Ибодинов машқларимни жонли ижрода тинглаб бўлгандан кейин, жиддий ҳолатини заррача ўзгартирмай, қатъий оҳангда шундай деди


Кўнгил ҳовури

Ўзбек шеъриятини чинакамига «бахтлилар шеърияти» деб атаса арзийди. Боиси, унинг сув ичадиган булоқлари кўп ва тиниқ.  Чунки мумтоз адабиёт, жаҳон адабиёти модерн адабиёт, бугунги кун ёш ижодкорларига «мана-ман» дея ўз бағрини кенг очиб турибди. Боз устига, ривожланган виртуал оламда кўплаб сайтлару телеграммда юзлаб каналлар ҳам шеърият муҳиблари учун ҳозиру нозир.


«Чақор мақола»

(«Нодир ҳикоятлар»дан)

Мумтоз поэтика масалаларига бағишланган асарлар, Шарқ поэтикаси манбалари фақат мутахассислар ёки ижодкорларда эмас, шунингдек, талабалар, мумтоз адабиётимизнинг чинакам мухлислари томонидан ҳам катта қизиқиш билан ўқилади. Бу борада, айниқса, талабаларни миллий маънавиятимиз илдизлари ва филология илмининг асослари билан чуқурроқ таништириш мақсадида чоп ­этилган “Шарқ мумтоз поэтикаси” (“Ўзбекистон Миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2009) эътиборга молик ­китоблардандир. Профессор Ҳамидулла Болтабоев нашрга тайёрлаган мазкур ўқув қўлланманинг биринчи китобига адабиётимизнинг бадиийлик асос­лари ва лисоний гўзалликларига бағишланган бирламчи манбалар киритилган. Муштарийларнинг талаб ва истак­ларини инобатга олиб ва “Шарқ мумтоз поэтикаси” китоби кам нусхада (адади 300та) чоп этилганини назарда тутиб, ушбу нашрдан айрим асарларни кўчириб эълон қилишни маъқул топдик.


Шафқатсиз ўйинлар қурбони

Кўпгина операларнинг сюжети оддий ва тушунарлидек таассурот уйғотади.Уларда, албатта, тўсиқларга учрайдиган муҳаббат, характерлар қарама-қаршилиги, қизиқишлар, қарашлар хилма-хиллиги тасвирланиб, воқеалар фожиавий якунланади. Опе­ра санъати билан яхши таниш бўлмаган одамларга воқеалар ривожи зерикарли, сокин, вазиятлар эса тушунарли кўриниши мумкин. Дарвоқе, қарама-қаршилик ҳам яхшилик ва ёмонлик тўқнашуви асосига қурилади. Бироқ аксарият ҳолларда бундай оддийлик алдамчи бўлади. Шундай опералар борки, улар барча қолипларни ёриб чиқиб, мусиқа санъати ривожи учун кутилмаган имкониятларни очади. Бундай асарларда қаҳрамонлар фожиаси орқали умуминсоний ахлоқий қадриятлар очиб берилади.


Самимий ва халқчил анжуман

Ўз аҳамияти билан ҳамон дунё аҳлини ҳайратга солиб келаётган Буюк ипак йўли нафақат моддий, балки маънавий бойликларнинг кенг тарқалишига, хилма-хилнинг маданиятлар оммалашувига катта ҳисса қўшиб, қадим фольклор санъатининг сақланиши ва ривож­ланишида ҳам асосий омиллардан бири бўлди. Айтиш жоизки, тарихий узвийлик ва узлуксизликдан келиб чиққан ҳолда турли соҳаларни янада ривожлантириш юртимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Хусусан, қадим маданиятимизни кенг тарғиб қилиш, уни асраб-авай­лаш ва ривож­лантириш, ёш авлод қалбида санъатга меҳр-муҳаб­бат туйғуларини камол топтириш, халқлараро дўстлик ва биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, маданий-маънавий муносабатлар доирасини халқаро миқёсда кенгайтириш мақсадида яқинда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида “Буюк ипак йўли” халқаро фольк­лор мусиқа фес­тивали ўтказилгани бунинг ёрқин мисолидир. Зеро, Марғилон айни Буюк ипак йўлида жойлашган бўлиб, доимо ҳунарманд­чилик ва савдо-сотиқнинг йирик марказларидан бири бўлиб келган. 2017 йили “Марғилон ҳунармандчилик мактаби: атлас ва адрас тўқиш технологиялари” номинацияси ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос муҳофазасига оид энг яхши тажрибалар реестрига киритилиши ҳам катта аҳамиятга эга воқеа бўлганди.


Найнинг навосига жоним тасаддуқ

Биз, мустақиллик фарзандлари эзгу мақсадларимизга етишиш учун барча имкониятлар яратилаётган бир даврда яшаяпмиз. Бугунги ўзгаришлар бизнинг келажакка ишон­чимизни янада мустаҳкамлаб, бор қобилиятимизни рўёбга чиқаришимизда илҳом бағишлаяпти. Бу тажрибали устозларнинг меҳнатисиз амалга ошмаслигини жуда яхши ҳис қиламиз. Шу маънода мен бахтли ва омад­ли шогирдлардан бириман. Устозим Саи­да опа Саидова Тошкент шаҳрида таваллуд топганлар. Оталари муҳандис. Оналари мактабгача таълим муассасасида мусиқа тар­бия­чиси бўлиб фаолият кўр­сатганлар. Шунинг учун бўлса керак, 5-синфдан бош­лаб Глиэр номидаги Республика махсус мактабининг халқ чол­ғу­лари бўлимида най мутахассислиги бўйи­ча таҳсил олган. Ўқувчилик давридаёқ концерт дас­турларида, радиоэшиттириш ва телекўрсатувларда қатнашиб, истеъдодини намойиш қилган.


Келажакка интилган ҳурлик

Мамлакатимизда ҳар икки йилда ўтказиб келинаётган “Шарқ тароналари” мусиқа фестивали дунё миқёсида нуфузли санъат анжуманига айланди, десак хато қилмаган бўламиз. Бу мусиқа фестивалида иштирок этиш истагида бўлган санъаткорлар, хонанда-созандаларнинг сони кундан кунга ортиб бораётгани ҳам бор гап. Бундан икки йил аввал ўтказилган ушбу нуфузли мусиқа фестивалида дунёнинг 60 га яқин мамлакатидан 250 га яқин иштирокчилар қатнашганди. Ўшанда Жанубий Кореянинг Геосанг халқ қўшиқларини сақлаш фонди жамоаси ҳамда ўзбекистонлик ҳамюртимиз Моҳичеҳра Шомуротова биринчи ўринга муносиб деб топилган эдилар.


Ҳазратнинг муҳаббати (Эссе)

Укам Амир Файзулла бир куни менга ўттиз ёшлар чамасидаги деҳқон-келбат  йигитни рўпара қилиб:

— Бир гаплашиб кўринг, Жиззахдан чиққан машрабшунос, — деб қолди.

Йигит ийманибгина одоб билан менга:

— Сизни яхши танийман, — деди.

— Энди янада яқинроқ танишиб оларканмиз-да, — дедим.

Мўминжон деган бу гурунгдошим кўриниши соддагина бўлгани билан бутун вужуди ғиж-ғиж машрабхонлик билан тўлиб-тошган экан.


Тўёна

– Мен акамнинг тўйига кетяпман, адаси, сиз ҳам ишингиздан чиқинг-у тезроқ етиб боринг. Ёлғизгина акам қизини чиқараяпти – я.

– Ҳали маошимни ололганим йўқ, тўёна нима бўлади?!

– Чўнтагингизга тўёна учун пул солиб қўйдим. Қўшнимиздан қарз олиб. Сизга қолса, юраверасиз, маош, маош, деб. ­Шуни эл кўзи учун кўрсатиброқ, “тўй муборак” қиласиз, тамом.

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг