2019 йил, 27 сон

81

Ҳеч ким истеъдодсиз туғилмайди

Давлатимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор уларнинг ўз истеъдодларини намоён этиши, орзу-умидларининг рўёби, бир сўз билан айтганда, ҳар томонлама етук ва комил инсонлар бўлиб вояга етишлари учун мустаҳкам замин яратаётир.

Зомин ёшлари

Ҳар кўнгил бир дарё, оқмоқ истаса,
Ҳар дилда бир чўғ бор, ёқмоқ истаса,
Истаса, шеър отлиқ чақмоқ истаса,
Дилбар дил аҳлининг биз дилдошлари,
Хуш кўрдик, хуш кўрдик, Зомин ёшлари.


Сўз  йўли

— Сир эмаски, болалар адабиёти бадииятнинг энг мураккаб йўналиши ҳисобланади. Мактабгача, мактаб ёшида бўлган болалар учун асар ёзадиган шоир ёки адиб дунёга бола нигоҳи билан қараб, бола тафаккури билан тафаккур қилиб, ёза билиш керак. Бу эса ҳар қандай адиб ёки шоирнинг қўлидан келадиган иш эмас. Шу жиҳатдан қараганда бу вазифанинг нечоғли оғир ва мураккаблигини ҳис этиш мумкин.


Сўз анжуман қатнашчиларига:

– Наср йўналиши бўйича таниқли ёзувчиларнинг маҳорат дарсларида  иштирок этдим. Ёзувчи услуби, мавзу ва муаммо масаласи, ижодкор дунёқарашида китоб мутолаасининг аҳамияти ҳақида устозларнинг маслаҳатларини олдик. Ижодкор тенгдошлар билан танишдик, улар билан ижодий ҳамкорлик қилишни келишиб олдик. Давра суҳбатларида ҳар бир иштирокчининг ўз фикри, услуби ва ҳақиқатлари борлигига гувоҳ бўлдим. Қизғин давом этган баҳс-мунозаралардан шуни англаб етдимки, ҳали кўп ўқишим, жаҳон адабиёти дардоналаридан баҳраманд бўлишим керак экан.


Осмонни титратган оғриқлар

1 Самолёт маҳаллий вақт билан  соат  ўн биру йигирмада Минскка қўнди. Ҳаво салқин. Осмон булут. Шабада.

Аэропортдан чиқишингиз ҳамоно ажойиб манзарага дуч келасиз: ойнадай текис йўл ўрмонни ёриб киради — Беларусь замини сизга шундай бағир очади. Албатта, аввал бундай ғаройиботни  кўрмаган бўлсангиз ҳайратланасиз, ҳаяжонланасиз.


Ташаббуслар қанот ёймоқда

Давлатимиз раҳбари илгари сурган беш муҳим ташаббус ижросини ўрганиш ва бу борада амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси йўлланмаси билан олим ва шоирлар, таниқли санъаткорлардан иборат тарғибот гуруҳи Сурхондарё вилоятида бўлишди. Бу диёр, унинг олов қалб фарзандлари ҳақида раҳматли шоир Теша Сайдали шундай мисралар битган эди.


Алишер Навоий ибрати

Мир Алишер Навоий, шубҳасиз, жаҳон бадиий тафаккури тарихида ўзи­нинг муносиб ўрнига эга буюк сўз санъаткоридир. Унинг жаҳон адабиё­ти хазинасига муносиб ҳисса бґлиб қўшилган бебаҳо асарлари ва XV асрнинг иккинчи ярмида Темурийлар даври илм-фан, санъатини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси бутун дунё илмий жамоатчилиги томонидан якдиллик билан эътироф этилган.


Тилнинг адабийлиги нимада?!

Ўтган асрнинг 20-йиллари аввалида ўзбек тилининг грамматик қоидаларини ишлаб чиқиш жараёни баҳс-мунозаларга бой бўлган. Тилнинг адабийлиги учун унинг арабийлиги шарт, деган даъвога Абдурауф Фитрат қатъий қарши эди. У тил ва имло қурултойида (1921 йил) сўзга чиқиб «тилимизнинг адабийлиги арабийликда эмас, ўзидадур» дея таъкидлаган. Фитрат тилшуносликка доир «Сарф  ва наҳв» асарларини ёзди, араб ёзувига миллий руҳ бериб, уни ўзбек тилининг талаффуз меъёрларига, қонуниятларига мослаштирди. «Тилимизни ёт сўзлардан қўлдан келганча тозаламоқ керак. Тилимизнинг қоидаларини тузмоқ, эски адабиётимиздан пойдаланмоқ учун улуғ адибларимизни йиғмоқ, халқ адабиётимизни ҳам халқ сўзларини тўпламоқ керак», деб ёзади адиб. Ўзбек тили тақдири учун қайғуриб яшаган Фитратнинг тилшуносликка доир тадқиқотлари ҳозир ҳам муҳим аҳамиятга эга.


Болажонларга китоб совғаси

Фарзандларимиз тарбиясида муҳим аҳамият касб этаётган, Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган беш ташаббуснинг мазмун-моҳиятини бугун таълим соҳасида хизмат қилаётган ҳар бир ҳамкасбимиз яхши тушунади, албатта. Гап бу ташаббусларни ҳаётга, таълим ва тарбияга тадбиқ этиш, мактабларда, айниқса, бошланғич синф ўқувчиларида рассомлик, адабиёт, театр санъатига қизиқиш уйғотиб, дунёқарашини кенгайтириш, дидини ўстиришда. Негаки, бу йўналишлар болада фикрлаш қобилиятини уйғотади.


Бахшичилик камолоти йўлида

Атоқли адиб Ойбек таърифи билан айтганда: “Бадиий маданиятнинг биринчи вакиллари  халқ шоирлари — бахшилар” эканлигига шак-шубҳа йўқ. Дарҳақиқат, бахши халқ терма ва достонларини ижро этувчи, авлоддан авлодга етказувчи, юксак профессионал тайёргарликка эга бўлган санъаткордир. Бахши халқ қувончию орзу-умидлари билан ҳамнафас яшовчи ижодкор. Шукрки, мустақиллик йилларида улар ­ижодини ўрганиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. 1999 йили “Алпомиш” достонининг 1000 йиллиги халқаро миқёсда ўтказилгани, “Ўзбекистон халқ бахшиси” унвонининг таъсис этилгани, 2018 йил 26 апрелдаги Вазирлар Маҳкамасининг “Бахшичилик ва достончилик санъатини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2019 йил 14 майдаги  “Бахшичилик санъатини янада ривож­лантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорлари бунинг ёрқин далилидир.


Ҳайрат маскани

Юртимизда цирк санъатига қизиқмайдиган, аренада кечадиган ҳаяжонли воқеаларни кузатишни хоҳламайдиган одам топилмаса керак. Зеро, цирк санъатлар ичида энг ҳаяжонли соҳа экани билан ажралиб туради. Томошанинг энг оммабоп тури бўлган ўзбек цирки усталари бугун нималар билан банд, соҳа вакиллари олдида қандай вазифалар турибди. Шу ҳақда “Ўзбек давлат цирки” давлат муассасаси директори Рустам МАЖИДОВ қуйидагиларни гапириб берди.


Насиб этса, кўрармиз

Давлатимиз раҳбари томонидан таклиф этилган бешта ташаббуснинг биринчисида санъатнинг мусиқа, театр каби турлари қаторида рассомлик санъати ҳам тургани бугун юртимизда ёшларнинг тасвирий санъатга қизиқишларини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганидан далолатдир. Айни кунларда барча олий ўқув юртлари қаторида Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳам абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш жараёни қизғин давом этмоқда. Ўзбекистон халқ рассоми Жавлон Умарбеков ижод баробарида мазкур даргоҳда талабаларга сабоқ ҳам беради. Устозга илк саволимиз бу йилги қабул жараёнларида истеъдодларни танлаб олиш тартиблари қандай кечаётгани ва ижодкор сифатида нималар билан банд экани ҳақида бўлди.


Шарқ сирлари

Пойтахтимиздаги халқаро Маданият карвонсаройида “Шарқ сирлари” деб номланган кўргазма ташкил этилди. Экспозицияда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг “Амалий безак санъати” шўъбаси аъзолари Наталья Доманцевич, Дилафрўз Демеева, Дмитрий ва Анна Юрьевларнинг ижод намуналари намойиш этилмоқда. Айни пайт­да  Наталья Доманцевич Ўзбекистон Ёшлар театрида бе­за­тувчи (декоратор)  вазифасида фаолият юритади. Унинг ижодида кулолчилик ва ҳайкалтарошлик ишлари  бир-бирини тўлдириб,  ажойиб композицияга айланади. Ижодкорнинг “Александр — Роксанага йўл” , “Кайфият” каби  туркум ишларида  Шарққа  хос салобат, чуқур мазмун,  нафосат  мужассам.


Айтматовшуносликка қўшилган ҳисса

Тақдир Чингиз Айтматовни қирғиз ўғлонидан башарият фарзандига, халқини, мамлакатини жаҳонга машҳур қилган улуғ ёзувчи ва жамоат арбобига айлантирди. Асарлари дунёнинг 191 тилига таржима қилинди, миллионлаб нусхаларда босилди, фильмлар, спектакллар, қатор мукофоту ҳурмат-­эътирофлар…


Мухлисларга завқ улашиб

Жамиятимиз маданий ҳаётида Ўзбекистон давлат филармонияси, унинг қошидаги бадиий жамоаларнинг ўзига хос ўрни бор. Улар маънавий бойлигимиз — куй-қўшиқлар, ашула, рақс, шу билан бирга санъатнинг дунё тан олган барча турлари ижроси билан шуғулланади. Албатта, ҳар бир жанр, сознинг моҳир усталари бўлгани каби, уларнинг ўз мухлиси ҳам бор.


Калон табибга бор… (ҳажвия)

Қайси ишга қўл урмай, албатта, чуви чиқади. Киракашлик қилдим, ўхшамади, олиб-сотдим, банкрот бўлдим, сартарошлик қўлимдан келмади. Ғишт тердим, дакки эшитдим, сувоқ қилдим, кўчиб тушди, уй кўтардим, босиб тушди. Бир дўстим фақат табиблик билан машғул. Доим ошиғи олчи. Яна “бирортаси бемор бўлса бизга рўпара қил, улушингни чиқариб бераман”, дейди.

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг