2019 йил 26 сон

348

Ватан равнақи, халқ манфаати йўлида

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва ­оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган байрам табриги, бир гуруҳ ҳамкасбларимизга давлат мукофотларининг топширилиши соҳа ходимлари  қувончига қувонч қўшди. Самимий ва сермазмун табрик камтарин фаолиятимизга берилган юксак  эътибор, шубҳасиз,  биз журналистларни янада фаолроқ бўлишга ундайди.


Муборак кунлар

Шоирлик деган касб йўқдир дунёда,
Ҳеч кимга “Шоир” деб берилмас диплом.
Юрагинг ёришиб кетар зиёдан,
Туйқус шеър ёзилса –
Йўқласа илҳом.


Ёш ижодкорлар анжумани: зомин истеъдодларни чорлайди

Тароватли Ўриклисой боғларида ёш ижодкорларнинг анъанавий анжумани бошланишига саноқли кунлар қолди. Зомин тоғлари бағрида устозлар ҳамда тенгдошлар даврасида илк бор шеър ўқиган ёшлар орасидан келгусида адабиётимизнинг забардаст вакиллари етишиб чиқишига умид қиламиз.


Аниқ мақсад, кўтаринки руҳ ва порлоқ истиқбол

Мамлакатимизда эртанги кун эгалари – ёш авлод­нинг камол топишига, иқтидор ва қобилиятини юзага чиқаришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган беш ташаббус бу борадаги ҳаракатларни янги босқичга олиб чиқди. Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан беш ташаббус доирасида амалга оширилаётган тадбирлар ёшларнинг ёзги таътил кунлари жўшқин ва қизиқарли ўтишига хизмат қилмоқда.


Шaффoф тoмчи (Қатра)

Жaвзo… Эртaлaбдaн кaсaлxoнa дaр­вoзaси oлдидaги дaрaxтдa қунишиб ўтиргaн бир жуфт мусичaгa тeрмулган Иxтиёрнинг миясидa фикрлaр ғужғoн…

– Нимa қилсaм экан-a, – ўзигa-ўзи шивирлaй бoшлaди у, – oйимнинг aҳвoллaри кундaн-кунгa ёмoнлaшяпти. Дoктoрлaр эсa мeни ёш бoлa деб ўйлаб, aниқ бир гaпни aйтишмaйди. Йўқ, шу бугунoқ дoктoрдaн aниқ нaтижaни сўрaймaн!


Фарғонада Наполеон қабри…

Кўҳна Франция ҳақида сўз кетганда буюк саркарда Наполеон Бонапарт, жаҳон адабиётининг етук намояндалари – Александр Дюма, Стендаль, Оноре де Бальзак сингари адиблар сиймоси кўз ўнгимизда гавдаланади. Айни пайтда Франция тимсолига айланиб кетган муҳташам Эйфел минораси, ой­наванд Лувр музейи, қадимги Версал саро­­йи­ни кўриш орзуси билан яшайдиганлар кўплаб топилади.


Пеле (Қатра)

Машҳур  футболчига ҳавас билан чақалоққа Пеле деб исм қўйдилар. Унинг футболчи бўлишини ният қилдилар. Бешигига ҳам коптокчалар илиб қўйдилар. Чақалоқ кўргани келганлар унинг исмини эшитгач, кулимсираб қўйишар, отасининг футбол ишқибози эканини билишса-да, бу қандайдир эриш туюларди. Отасини танимаганлар боланинг исмини эшитганда, ўз қулоқларига ишонмай, яна қайта сўрашарди: “Чиндан Пелеми? Ўзбекча исм қўймабсизлар-да!.. Майли, умри билан берган бўлсин!”. Аммо бу исмни юракдан маъ­қуллаган бирорта одам топилмади.  Ҳай, майли ўз боласи – нима  қўйса, ўзи билади, деди одамлар.


Қувноқ шаҳзода (Эртак)

Шаҳарнинг юқори қисмида Қувноқ шаҳзоданинг ҳайкали ўрнатилган. Ҳайкал олтин билан қопланган, кўзлари оч ҳаворанг, қимматбаҳо тошлар билан безатилган, белига қизил рангдаги қимматбаҳо тош илинган. Унинг гўзаллигидан ҳамма ҳайратда эди.  Оналар болалари йиғлаганда Қувноқ шаҳзодага ўхшасанг бўлмайдими, деб дакки беришарди.


Она тилим

Ҳар бир сўзи яшнаб кетар айтсам алёр,
Фахрлансам, ўзгача бир сурури бор,
Кўҳна тарих ва келажак ғурури бор,
Ватан ишқин ўз тилингда куйла, элим,
Номус-орим, беғуборим – она тилим.


ҳамнафаслик сурури

Шу кунларда Қуйичирчиқ туманига йўли тушган одамнинг юзига мамнуният балқади. Ниҳоят Чирчиқ дарёсининг қуйи оқимида тармоқ бўлиб чуваланиб оқаётган узанлар аро ястанган бу кенг­­ликларда ҳам худди мамлакатимизнинг бошқа туманларидаги каби обод маҳаллалар барпо бўляпти. Эндиликда  фуқаролар кафтдек теп-­текис кўчалардан фарзандларини кўркам боғ­чаларга хурсандчилик билан етаклашиб бориш,  нурафшон мактаб­лар синфхонала­рида ўғил-қизлари қувнаб билим олиши, хотин-қизлар замонавий дизайнлар асосида қад ростлаётган маиший хизмат корхоналарида, тикувчилик цехларида, савдо ва озиқ-овқат муассасаларида худди шаҳар аҳолиси каби мароқ билан хизмат қилиш, яшаш, яратиш имкониятларига эга бўладилар.


Улкан масъулиятга ундаётган имкониятлар

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотларининг вакиллари, фахрий журналистлар, ноширлар, матбаачилар, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар қатнашди.


Сўзга ихлос – элга ҳурмат

Президентимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббус мазмун-моҳиятига кўра ўзаро узвий боғлиқ. Инсон ҳаётда ўз ўрнини китоб орқали топади. Шунинг учун мамлакатимизда китобхонликка катта эътибор қаратилмоқда. Бу бадиий ижод аҳлига улкан ижтимоий масъулият юклайди. Бунёдкорлик ва қурилиш ишлари жадал амалга оширилаётган меҳнат жабҳаларида заҳмат чекаётган замондошларимиз ҳузурида беш ташаббус бўйича ижодкорлар иштирокида ўтказилаётган адабий учрашувлар миллат тақдири ва Ватан тараққиётига дахлдорлик туйғусини янада мустаҳкамламоқда. Бадиий ижоднинг тезкор ва таъсирчан турларидан бири – шеърият бу жабҳада фаол, илғор.


Ҳожи булбул чамани

Ҳожи Абдулазизнинг отаси Абдурасул бобо ёшлигида иниси Абулфайз билан Қоратоғдан Самарқандга келиб, кекса косибга шогирд тушади ва унинг қизига уйланади. Ёш Абдурасул косибчиликдан орттирган пулига Регистон майдони яқинидаги Кўкмасжид маҳалласидан мўъжазгина ҳовли сотиб олади. Шу ҳовлида 1852 йили тўнғич ўғли Абдулазиз дунёга келади.


Биз кашф қилган муқаддас

Санъат кишилари билан бир неча йиллик мулоқотлардан анг­ладимки, баъзи одамларда санъатнинг бирор турига ошуфталик жуда ёш пайтларидаёқ намоён бўлиб, мақсадлари йўлида тинимсиз изланиб, истеъдодларини сайқаллаб борадилар. Баъзан санъаткор бўлиш мутлақо хаёлига келмаган, мактаб давридаёқ аниқ бир касбни мўлжаллаб, шу йўлда саъй-ҳаракат қилиб юрган одам, нимадир сабаб бўлиб санъат оламига шўнғиб кетганини сезмай қолади. Суҳбатдошим Муқаддас Мамадалиева ана шу иккинчи тоифа одамлар сирасига киради.


Мумтоз наволар

Пойтахтимизнинг ўафур ўулом номидаги маданият ва истироҳат боғида мақом санъати ижодкорлари ва ижрочилари ҳамда мутахассислар иштирокида ижодий учрашув бўлиб ўтди. Маданият ва истироҳат боғи ҳамда Республика Маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда Ўзбек миллий мақом санъати марказининг директори Сойибжон Бегматов, Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси раиси Рустам Абдуллаев, Ўзбекистон халқ ҳофизи Исроилжон Ваҳобов мақом санъати тарихи, асрлар оша ижро маҳоратининг сайқалланиб боргани ҳақида сўз юритдилар. Таниқли санъаткорлар Матлуба Дадабоева, Абдунаби Иброҳимов, Аҳмаджон Дадаев, Гулбаҳор Эрқулова, ёш хонанда Мўминжон Садриддинов ҳамда Юнус Ражабий номидаги мақом ансамбли хонанда ва созандаларининг жонли ижродаги қўшиқлари, мумтоз наволар мухлислар олқишига сазовор бўлди.


“Мавзуни ҳаётнинг ўзи айтиб турарди”

Барча замонларда тўғри сўз қадр топган, унга доимо эҳтиёж бўлган.  Илгари тўғри сўз айтишга чекловлар кўп эди. Аммо ўшанда ҳам оқни оқ  дея оладиган, халқ манфаатларига зид иш қилинаётган ҳолатларни кўриб, жим туролмайдиган журналистлар бўлган. Улар қийин вазиятларда ҳам ўзларидан кўра кўпроқ одамлар манфаатини кўзлаб, рост сўзни айтишга ўзларида куч топа олганлар. Бугунги суҳбатдошимиз узоқ йиллар телевидениеда «Ахборот» дастурининг Фарғона водийси бўйича махсус мухбири бўлиб фаолият юритган, бугунги кунда Фарғона вилоят журналистлар ижодий уюшмаси раҳбари лавозимида ишлаётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Муҳаммаджон Обидов.

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг