Беш ташаббус (2019 йил, 25 сон)

426

Жорий йил 1 июнь куни давлатимиз раҳбари Тошкент вилоятининг Бўка туманига ташрифи чоғида Бўстон маҳалласидаги 27-умумтаълим мактабининг 2-синф ўқувчиси Фазилат Ёқубова ўзининг “5 ташаббус” деб номланган шеърини ўқиб берган эди. Президент Ш.Мирзиёев китобга алоҳида меҳр қўйгани, илмга чанқоқлиги учун унга машина совға қилганди.Куни кеча Фазилат Ёқубовага тантанали равишда Президент совғаси – “Кобальт” автомобили топширилди.

Беш ташаббус кашф этилди,
Яратилди, етилди.
Ўқилди Гулистонда,
Иш бошланди Бўстонда.

I. Бизда театр-санъат,
Кўп асрлик маданият.
Мусиқа ҳамда расм
Халқимиз қилар таъзим.
Адабиёт бош мавзу
Боболар қилган орзу.
Улар қони бор танда,
Шеър ёзаман шу онда.

II. Ёшлар ҳамроҳи спорт
Шахмат-шашка, теннис корт.
Мана очилди “Ҳумо”
Лол қолди бутун дунё.
Ўзбек қиз, ўғлонлари,
Халқимиз полвонлари.
Уларни қўллайди эл,
Кураклари кўрмас ер.

III. Компьютер бор ҳар уйда
Гоҳ кундузи, гоҳ тунда
Интернетни ёқамиз
Кенг оламга боқамиз.
Бу ҳам бир ажиб тузоқ
Кириб кетмангиз узоқ.
Афсус қиласиз кейин
Чиқиш жуда ҳам қийин.

IV. Бўкага келди карвон,
Булар не деб эл ҳайрон.
Нурли эшик очилди,
Халққа зиё сочилди.
Совғадир минглаб китоб,
Чарақлаб кетди офтоб.
Жўшиб кетди юраклар,
Айтилди кўп тилаклар.

V. Энди оналар ишлар,
Бекор қолмас ёз-қишлар.
Бизлар қўллаб турамиз,
Фахрланиб юрамиз.
Улар сафида онам,
Кам бўлмасин деб болам,
Мен ҳам ўқиб, билай дер,
Элга хизмат қилай дер.
Юртбошим, бўлинг омон,
Сиз доимо халқ томон.
Юртимиз тинч, эл тотув,
Кимларгадир бу орзу.
Сизда Темурнинг қони,
Сиз – чин Ўзбек ўғлони.
Беш ташаббус бўлса жам,
Юртда бўлмас ҳеч ким кам!

Фазилат Ёқубова

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг