2019 йил 25 сон

144

Ижод мактаблари: тажриба, таҳлил, истиқбол

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ижод мактабларининг 2018—2019 ўқув йили якунлари ва навбатдаги долзарб вазифаларга бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

“Ижод мактаблари: тажриба, таҳлил, истиқбол” мавзусида ташкил этилган мазкур семинарда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, шоир, ёзувчи ва адабиётшунослар, ижод мактаблари директорлари иштирок этди.


Шарғун  шуҳрати

Буюк янгиланишлар даврида яшаяпмиз. Ўзбекистон тараққиётнинг янги босқичига кўтарилмоқда. Айтишга жуда осон. Дўпписини ерга қўйиб, ўйлаб кўрган киши лол қолади. Томошабин бўлиб турмоқ қалбида ғужури, дилида ғурури бор одамга ярашмайди. Замон шижоатида ўзни кўрмоқ – замонамиз қаҳрамонлиги эмасми?!


Беш ташаббус

Жорий йил 1 июнь куни давлатимиз раҳбари Тошкент вилоятининг Бўка туманига ташрифи чоғида Бўстон маҳалласидаги 27-умумтаълим мактабининг 2-синф ўқувчиси Фазилат Ёқубова ўзининг “5 ташаббус” деб номланган шеърини ўқиб берган эди. Президент Ш.Мирзиёев китобга алоҳида меҳр қўйгани, илмга чанқоқлиги учун унга машина совға қилганди.Куни кеча Фазилат Ёқубовага тантанали равишда


Бир ёруг ошён қайтди

Суриядаги жанггоҳлардан олиб келинган 156 нафар жигарбандларимизнинг 107 нафари болалар эди.


Сардобанинг мовий гавҳари

Фазогирларнинг айтишларича, мовий сайёрамиз коинотдан бир томчи сувга ўхшаб кўринаркан. Бир ёнда ёрқин-ҳароратли Қуёш, чексиз фазо қўйнидаги Ер – дилдираб турган бир томчи сув…


Адабиётпарвар олим эди

Адабиётимиз ривожига улкан ҳисса қўшган атоқли олим, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, филология фанлари доктори, профессор, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Собир Мирвалиев 91 ёшида вафот этди.


Ноёб адабий-маданий ҳодиса

Юз жилдлик рус адабиёти намуналарининг ўзбек тилида чоп этилишига доир айрим мулоҳазалар

Ўзбекистонда кейинги икки-уч йилда амалга оширилган ишлар жаҳон миқёсида эътироф этилмоқда, қўлга киритилаётган ютуқлар, бунёдкорликлар халқимизни бугунги ҳаётдан рози қилиб, келажакка ишончини мустаҳкамламоқда. Адабий-маданий, маърифий ва илмий соҳалар равнақига эътибор, мазкур соҳалар вакилларига кўрсатилаётган ғамхўрлик ижодкорларни, олимларни янгича яшаш ва меҳнат қилишга илҳомлантирмоқда.


Собитлик

“Қадр” номли китобдан таниқли адабиётшунос, журналист ва зукко муҳаррир Маҳмуд Саъдий ҳақида ҳамкасбларининг эътирофларини ўқиб, ўзимни ко­йи­дим: бу инсонга илк маротаба дуч келганимда  туғишганингдай меҳрибонлик кўрсатган, адабий муҳитнинг пасту баландидан хабардор этган. Тағин менга ўхшаган юзлаб ижодкорларга устозлик қилганидан хабарим бўла туриб, наҳотки шундай кунда кўнгилни хушнуд этгулик бирон  ширин сўз тополмасам…


Бир тола нур

Менми шу
Менми шу,
Қанотин елкага михлаган,
Оғриғин тишининг ортида ушлаб,
Ичининг ичига қараб “иҳ”раган?


Эрнинг Ҳурмати (кичик ҳикоялар)

Аёл туни бўйи йиғлаб чиққан невараси билан келинини олиб, касалхонага бормоқчи бўлди. Бахтига қайнукаси уйда экан, уларни машинада дарров шаҳарга етказиб келди, аммо эндигина чилласи чиққан гўдак чириллаб, на онасига, на бувисига овунар, нуқул ўзини орқага ташлаб йиғларди. Аксига олиб, шифокор қабулида одам кўп экан. Нима қиларини билмай қолган келинчак болани бағрига босар, шикаста овозда алла айтиб овутмоқчи бўлар, яшириб кўкрак тутар, аммо бола йиғиси тинмасди.


Анжумандан  кейинги ўйлар

Театр санъати соҳасидаги энг яхши асарлар учун ташкил этилаётган “Сени куйлаймиз, замондош!” Ўзбекистон театрлари кўрик-фестивалининг мақсади Ватанимиз мустақиллигини, миллий қадриятларимиз ва юртимизда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларини тараннум этувчи, илғор фикрли замондош образлари  акс эттирилган спектаклларни яратиш, ўзаро ижодий тажриба алмашиш, томошабинларни театр санъатининг энг сара намуналари билан яқиндан таништиришдан иборат. Бу йилги кўрик-фестивалда 11та давлат театри  қатнашди.


Кино ва реклама

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги “Dono production” киностудияси билан ҳамкорликда ўзбек киносининг дурдоналаридан бири — “Мафтунингман” мусиқали комедиясининг янги талқинини яратди. “Мафтун бўлдим” фильмининг сценарий муаллифи  таниқли ёзувчи  Назар Эшонқул. Режиссёр Абдувоҳид ўаниев суратга олган ушбу асарда франциялик тадқиқотчи Франсуа Ўзбекистонга ташриф буюради ва юртимизга мафтун бўлиб қолади.


Учта тарихий фильм

Айни кунларда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига асосан Қўқонда тарихий мавзуда бир йўла учта бадиий фильм суратга олинмоқда.


Ижодий учрашувлар

Миллий  рақс санъатимизнинг ривожланиш босқичларини илмий жиҳатдан чуқур ўрганиш, ўзбек миллий рақсининг янги намуналарини яратиш, “Устоз —  шогирд” анъанаси асосида етук рақс усталарини етиштириш, юқори малакали ижрочиларнинг услубларини тиклаш ва ривожлантириш, авлоддан — авлодга ўтиб келаётган жозибали рақс намуналарини тўплаш, бойитиш, ёш авлод онгига бу бебаҳо бойликларга ҳурмат ва ҳавас туйғуларини сингдириш бугун соҳа мутахассислари олдида турган долзарб вазифалардир.


Тошкент Фотосуратлар уйида миниатюра устаси Анвар Бобобековнинг “Шарқона илҳом” номли кўргазмаси очилди. Унда муаллифнинг  йигирмадан зиёд асарлари намойиш этилмоқда.  Тасвирий санъатнинг энг нозик ва кўп меҳнат талаб этадиган миниатюра йўналишида ишланган “Муҳаббат”, “Севишганлар”, “Ов”, “Жаннат боғи”, “Само”, “Гуллар ва қушлар” каби асарлар ёрқин бўёқлари ва мусиқий жилолари билан ажралиб туради.


Кўнгил ободлиги эзгу ишларга барака беради

Яқинда бир гуруҳ ёзувчи ва шоирлар, миллий санъатимиз намояндалари Республика Маънавият ва маърифат маркази қошида ташкил этилган “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолигига қабул қилинган эди. Шу кунларда улар ижодий гуруҳларга бириктирилиб, мамлакатимиз ҳудудларида аҳоли ўртасида Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил  3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятидан келиб чиқадиган вазифалар  юзасидан тарғибот ишларини амалга оширмоқда.


Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг