2019 йил 24 сон

187

«Tashkent  city»: келажакка юз тутган пойтахт

“Тошкентнинг тариғини еган чумчуқ Маккадан ҳам қайтиб келади”, деган ҳикматни кўп марта эшитганмиз, бироқ мағзини чақишга уриниб ҳам кўрмаган бўлсак керак. Унинг замирида эса улкан маъно мужассам. Зеро, “Нон шаҳри”, “Дўстлик шаҳри” номларини олган Тошкенти азимнинг меҳмондўстлиги, файзу тароватининг таърифи етти иқлимга таралган бўлиб, бир бор ташриф буюрган кишини ўзига оҳанрабодек қайта-қайта тортавериши сир эмас. Қадим-қадимдан Шош, Шошкент, Чоч, Чочистон, Банокат, Тарканд, Бинкент, Тошканд номлари билан аталиб келган Тошкентнинг фахрланса арзийдиган ўзига хос қадимий тарихи, муборак қадамжолари, бетакрор обидалари, олиму фузалолари бор. Чунончи, Шайх Ҳованд Тоҳур, Зангиота Ҳимматий, Шайх Зайниддин Бабо, Хожа Аҳрор Валий, Қаффол Шоший, Шайх Умар Боғистоний, Абу Бакр Шоший, Абу Сулаймон Банокатий, Ҳофиз Кўҳакий каби улуғ тарихий сиймолар миллатимиз учун маънавий-маърифий ибрат мактабини ўтаган десак муболаға бўлмайди.


Ватанга қайтиш

Ҳаётда шундай воқеалар содир бўладики, ёдингга тушганида аъзои баданингда титроқ туради.

Бундан роса ўттиз йил аввал бир гуруҳ ҳамкасблар билан Шри Ланкада ижодий сафарда бўлганмиз. Ҳинд океани соҳилида мириқиб чўмилаётган эдик. Океанда салобат билан сузиб бораётган ҳайбатли юк кемалари эътиборимизни ўзига тортарди. Кутилмаганда Мурод исмли ҳамкасбимиз кўзлари қинидан чиққудек бўлиб олдимизга чопиб келди-да, “Паспортимни йўқотиб қўйдим, кеча автобусда пулим, ҳужжатларим, самолёт билетим қолиб кетибди, энди нима қиламан?” деб  ўтакамизни ёрай деди. Дунёнинг нақ нариги чеккасида, нотаниш одамлар орасида пулсиз, ҳужжатсиз, қайтиш чиптасисиз қолган кишини тасаввур қилоласизми?


Бир булоқдан сув ичиб

Ўзбек – афғон адабий алоқалари тарихидан

Бу йил Афғонистон Республикаси мустақилликка эришганига юз йил тўлади. Шу муносабат билан қадимдан ягона адабий-маданий муҳитдан озиқланган, суви ва замини муштарак ўзбек ва афғон халқларининг адабий алоқалари ҳақида икки оғиз фикр айтиш эҳтиёжи юзага келди.


Адабиёт ниҳоллари – “ниҳол”да

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказиб келинаётган Республика ёш ижодкорларининг анъанавий Зомин семинари иқтидорли қаламкашларни топиб, уларни ижоднинг катта йўлига чоғлаш бўйича маҳорат мактаби вазифасини ўтаб келмоқда. Айни пайтда навбатдаги ижодий анжуманга жиддий тайёргарлик кўрилмоқда. Ҳозиргача семинарнинг ҳудудий босқичлари Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Хоразм, Андижон вилоятларида кўтаринки руҳда ўтди.


Бахшилар куйлаганда

Ўтган ҳафта якунида пойтахтимизнинг “Туркистон” санъат саройига йиғилган қўшиқ ихлосмандлари кўпдан буён кузатилмаган ноанъанавий концерт дастурининг гувоҳи бўлишди. Айтиш лозимки, шу куни мазкур санъат масканига йиғилганлар ўтказган вақтларига ачинишмади. Билъакс парда очилиб, дастлабки чиқишлар эълон қилина бошлаши биланоқ залда жонланиш сезилди. Ҳар бир номердан сўнг гулдурос қарсаклар янграб турди.


Туркманистон сафари

Туркманистон деганда менинг кўз ўнгимга даставвал беназир Махтумқули сиймоси келади. Юртимизда унинг шеър­лари билан айтиладиган қўшиқлар кириб бормаган бирор хонадон, унинг қўшиқлари янграмаган бирор тўй-ҳашам йўқ. Қолаверса, бу донишманд шоирнинг шеър­лари таржимасиз ҳам ҳар бир ўзбекка тушунарли, уни Навоий ёки Бобур, Машраб ёхуд Огаҳийлар сафидаги ўз мумтоз шоиридек қабул қилади ва ардоқлайди. Махтумқули юртида эса улуғларимизга бўлган ихлос, эҳтирому эътибор бизникидан кам эмас экан.


Биз билган ва билмаган Остроумов

Эҳтирос, ўрни билан, кўп ҳолларда ижод аҳлига зарур. Аммо илм одамларининг эҳтиросга берилиши мантиқдан ташқари  ҳолатларни ҳам келтириб чиқаради – ҳақиқий воқеалар ва далиллар эҳтирослар заминига кўмилиб қолади. Мустақилликдан кейин ўтмишга ростакамига баҳо бериш мақсадида, тарихни тафтиш қилиб, айрим ҳолларда хатолар, камчиликлар қидиришга шунчалик берилдикки, бунинг оқибатида Ўрта Осиё илм-фанига катта ҳисса қўшган баъзи бир рус ва европа олимлари ҳақида бир ёқлама фикрлар ҳам айтилди.


“Тумор”

Яқинда мамлакатимизда рус адабиётининг қуёши Александр Сергеевич Пушкин таваллудининг 220 йиллиги қизғин  нишонланди. Адабий жамоатчилик, Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари иштирокида буюк шоир ҳайкали пойига гуллар қўйилиб, ўлмас шеърлари ўзбек ва рус тилларида янг­ради.


Олис юлдузлар товуши
Суҳбат

Оқарсув бўйида, оқшом чоғида,
Қари тол бошида ой порлаган пайт.
Озурда туйғулар қўналгоҳида
Менга сув тилида сирларингни айт.


Ой — умид кемаси

Шукрона ёхуд кеча ва бугуним

 (Манзума)

Хаёл нигоҳи

Бу ҳаётни оқар дарё дейдилар, унинг ёйиқ, ёрқин тошқинлари бор. Қатор дарахт, гулзор, тош-қумлари бор. Боқ­санг меҳрланар руҳинг – кўк дийдор. Тош­қинлардан тўлқин, тўлқиндан шўх ун урилган тик қоя бўлмоқчимисан?..  Ё соҳилда чопган хушсуврат тўлқин? Хўп, хаёлга боқиб, айт, нега жимсан?


“Сени куйлаймиз, замондош!”

Баҳор фасли юртимизга бетакрор байрамлари билан ташриф буюргани ҳаммамизга қанчалар қувонч бағишлагани ҳали ёдимиздан кўтарилмай туриб, ёз фаслининг илк кунлари яна йирик санъат анжуманларини тақдим этмоқда. Шу ҳафтанинг бошида ўз ишини бошлаган Ўзбекистон театрларининг “Сени куйлаймиз, замондош!” республика кўрик-фестивали фикримизнинг далилидир.


Афсонага айланган раққоса

Тошкент шаҳрида бўлганимда таниқли раққоса, жаҳонга маш­ҳур “баҳор” рақс ансамбли асосчиси мукаррама турғунбоеванинг асл шогирдларидан бири, ўзбекистон халқ артисти гулнора маваева билан учрашиб, суҳбатлашишга мушарраф бўлдим. суҳбат менда жуда катта таассурот қолдирди. суҳбатимиз шаҳарнинг кўкаламзор, обод туманларидан бирида жойлашган файзли хонадонда, бир пиёла чой устида бўлиб ўтди.


Ёш композиторлар анжумани

Истеъдодли ёш композиторларни кашф этиш, уларни чет давлатлардаги тенгдошлари ижоди билан яқиндан таништириш, қардош давлатлар билан ўзаро ижодий ҳамкорликни мус­таҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳамда “Илҳом” жамоат фонди кўмагида шу йилнинг 5-11 июнь кунлари Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятида I халқаро Ёш композиторлар фестивалини ўтказди. Фестивалда ёш ижодкорларнинг халқ чолғулари ҳамда симфоник оркестр учун ёзган асарлари янгради.


Ҳар бир куни ҳикматли

Ҳақ таоло, деди дўстим, тун саҳар бедорни,

Ваъда қилди онлара жаннат ила дийдорни.


Бардавом ҳамкорлик

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган “Дўстлар    клублари” фаолияти доирасида таҳририятимиз икки йилдан бери “АKFA” компанияси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттириб       келмоқда. Ҳамкорлик шарофати билан таҳририят моддий-техник базаси қисман замонавий ахборот воситалари билан бутланди. Корхона ишчи ва хизматчилари орасида муштарийларимиз сони кўпайди. Ўз навбатида таҳририят жамоаси ҳам  мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтиришда илғор бўлаётган “АKFA” компания­си жамоалари билан таниқли санъат  ва адабиёт вакиллари иштирокида тарғибот-ташвиқот кўринишида    маданий учрашувлар ўтказиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг