2019 йил 23 сон

299

Икки дарё оралиғида қолиб кетмас менинг овозим

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида адабиёт ва бадиий ижодни янада тараққий топтиришга оид бир қатор ташкилий ва амалий


Ижобат бўлган орзулар

Юртимизда мисли кўрилмаган ўзгаришлар бўляпти.

Тошкент вилоятининг Бўка туманида олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик жараёнининг дастлабки ижобий натижалари бўй кўрсата бошлади.

Маълумки, Бўка тумани давлатимиз раҳбарининг ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бў­йи­ча илгари сурган 5 та муҳим ташаббусини ҳаётга жорий этиш бўйича намуна қилиб олинган. Ушбу ташаббуслар ижроси юзасидан бошланган ишлар бўкаликлар ҳаётига том маънода янги давр руҳини олиб кирди.


Ворисийлик  мақомининг узвийлиги

Ўтмишда дунё тамаддунига муносиб ҳисса қўшган алломаларимизнинг муборак номларини миллий қадрият даражасида эъзозлаб келамиз, фарзанд­ларимизни аждодларимизга ўхшаб илм йўлида фидойи бўлишга ундаймиз. Баъзан ўйлаб қоласан киши, ўша замонларда дабдурустдан фозилу алломалар пайдо бўлиб қолмагандир. Хўш, ўтмишда илм бериш усуллари қандай бўлган?


Мумтоз адабиёт ва бадиий таржима

Олибмен тахти фармонимға осон,

Черик чекмай Хитодин то Хуросон –

деб ёзган эди буюк мутафаккир бобомиз Алишер Навоий “Фарҳод ва Ширин” достонида. Ҳақиқатан, не-не замонлар ўтибдики, бобомиз асарлари дунё аҳлининг доимий эътиборида. Францияда илк бор ўзбек мумтоз адабиётининг йирик сиймолари – Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида 1697 йил француз олими Артолеме д Ербало “Шарқ кутубхонаси” туркумида чоп этилган қомусда маълумот берган экан.


Жомий  билан  баҳслашган шоир

Темурийлар Уйғониш даврининг етук вакилаларидан бири, шайх ва шоира Бибичаи Мунажжима нафақат маҳоратли шоира, балки ўз замонининг фақиҳи, нужим илмининг билимдони, нотиқ, файласуф ҳамда йирик мулкдор бўлган. Унинг номини Ҳирот шаҳарсозлик маданиятида муҳим ўрин тутган малика Гавҳаршод Бегим каби бунёдкор аёллар қаторида кўрсатиш мумкин. Бибичаи Мунажжиманинг илмий ва ижодий салоҳиятини, ижтимоий-сиёсий жараёнларда дадил иштирок этгани ҳамда бунёдкорлик фаолиятини ўз даврида шоҳ ва шоир Султон Ҳусайн Бойқаро, шамс ул-миллат Алишер Навоий эътироф этишган.


Фиделдан салом

Хабар келдики, бобомиз чорлаётганмиш. Ҳаммани: ўғилларини, қизларини, невара-чевараю бошқа-бош­қа­ларни. (Биз охиргисига кирамиз.) Икки-уч ойдан бери шифтга тикилиб ётган банда бошига одам тўпладими, билаверинг, масала ҳал – рози-ризолик!


Оқ сукунат ялтирар
Нева соҳилида
1

Сокин оқаётир Нева дарёси.
Гавжум соҳилдаман чағалай каби,
Ўтмишга етаклар хаёл дунёси,
Ҳайратларга чулғар шоирнинг қалби…


Осгар

Қабр тошлари аро борар йўловчи танҳо,
Ҳушёр қадам ташлайди, зимзиё тун, қоп-қора,
Кимсасиз чор атрофда туманли зулмат аро
Қўнишга жой излайди, топилса дейди зора.
Қирғоқ ҳам яланг, бўм-бўш, ғор ҳам учрамас бирон,
Йўқ ҳатто балиқчининг кулбасидек хилват жой.
Қўрқинчли шовуллайди йироқда қалин ўрмон,
Тонг ухлайди денгизда, булутлар ортида ой…


Театр: репертуар сиёсати қониқарлими?

Бугунги кунда театрларимизда спектакллар саҳналаштирилиб, томошабинларга тақдим этиляпти. Бир қарашда ҳаммаси кўнгилдагидек. Бироқ шундай савол туғилади: хўш, бу пьесалар бадиий жиҳатдан талабга жавоб бераяптими, амалий натижалар қандай? Зеро, бу каби саволларга жавоб топиш, шунингдек, ечим ҳақида ўйлаб кўриш зарур бўлган муаммолар бор.


Саҳна нутқи ва тил меъёрлари

Ҳозирги кунда юртимиз театрларида ижодий жараённи янада фаоллаштириш, уларнинг репертуар сиёсати, режиссура, кадрлар муаммосини кечиктирмай ҳал қилишда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори дастуриламал бўлиши лозим.


Мангу ёнар машъала

Қашқадарё воҳасининг Қарши туманидаги Муллақувват қишлоғида чорвадор Турсунбой Тўқлиев оиласида дунёга келган фарзандга ота “Шу кунларга етказганига, берганига шукр, раҳмат, Тангрим”, дея Раҳматжон деб исм қўйди. Хурсандчилигини баҳам кўриш учун маҳалладошларини йиғиб, бир неча кун тинимсиз дўмбира чертиб, ашула айтди. Ота бўш вақт­ларида дўмбира билан куйлаш одатини канда қилмасди. Шу боисдандир, Раҳматжон отасидан эшитган ашулаларни хотирасида сақлаб қоладиган — ўткир зеҳнли бўлиб улғайди. Бошланғич синфда ўқиб юрган кезларидаёқ унда мусиқага ҳавас уйғонди. Мактаб қошида таниқли созанда Маматқул Жалилов бошчилигидаги мусиқа тўгарагида ашула айтишни ўрганди.


Кучлилар кечиримли бўлади(ми?)

Яқинда мухлисларга тақдим этилган постановкачи режиссёр Лазизбек Орзиевнинг “Эверест медиа” студия­сида суратга олинган “Узилган ришта” фильмида қоронғу кунларга чидаб, ёруғ кунларга эришган инсон тақдири ҳақида ҳикоя қилинади. Режиссёрнинг ўзи тал­қин этган бу қаҳрамон болалар уйида ул­ғайиб, актёрлик касбини танлаган. Театрга ишга келган йигит шу театр раҳбарининг қизини севиб қолади. Раҳбар эса бунга қарши. Йигит қизга уйланиши билан унинг учун барча санъат даргоҳларининг эшиклари ёпилади.


“Шахматни шеър билан қиёс айладим”

Шарқ мамлакатларида шахмат (шатранж) ўйини муҳим қадрият сифатида эъзозланган. Буюк бобокалонларимиз шахмат ўйинига жиддий қизиқиш баробарида ўзлари ҳам маҳорат билан дона  сурганлар. Тарихчи Ибн Арабшоҳ “Амир Темур ўз тафаккурини пешлаш мақсадида  муттасил шатранж ўйнарди” деб ёзган. Ҳазрат Алишер Навоий ҳам  уста шахматчи бўлган, ўз асарларида шатранж мавзусига ҳам тўхталган. Мўъжизакор бу  ўйин ижод  аҳлига битмас – туганмас илҳом, завқ-шавқ бағишлаган. Хуллас, шахмат қадимдан ижод  аҳлининг ҳамроҳи  ва яқин дўсти бўлиб  келган.


Ортда қолган из

Шу йил мамлакатимизда биринчи бор ўтказилган Халқаро бахшичилик санъати фестивалида дунёнинг 74 давлатидан 160 дан зиёд вакил қатнашди. Алпомиш юрти, деб таърифланадиган Сурхондарё вилоятида янграган садо нафақат халқимиз бахшичилик санъатини жаҳонга намойиш этди, балки дунёдаги жиров, оқин, манасчи, шоир ва ошиқлар ижодиий фаолиятининг янги босқичини бошлаб берди.


Тўғри фойдаланайлик

Инсон тараққиётнинг илк давриданоқ оловдан турмушдаги эҳтиёжларини қондириш воситаси сифатида фойдаланиб келган. Бироқ ундан фойдаланишнинг ҳам ўзига хос йўл-йўриғи ва талаблари бор. Ёнғин чиқишига бир неча омиллар сабаб бўлади. Шулардан бири — электр асбобларидан нотўғри ва меъёрдан ортиқ фойдаланиш натижасида ёнғин содир бўлиш эҳтимоллари жуда юқори.

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг