Афзалликлар ва камчиликлар

221

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузурида иш олиб бораётган лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш бўйича ишчи гуруҳнинг Kun.uz таҳририятига тақдим қилган якуний хулосаси бир неча афзалликларга эга. Айни пайтда лойиҳа сифатида эълон қилинган мазкур алифбо ҳали ҳам айрим камчиликлардан холи эмас.

Аввало, ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш бўйича якуний хулосанинг ижобий жиҳатларига эътибор қаратсак. Унинг ютуқли томонларидан бири бу — алифбодаги ҳарфларнинг кетма-кет жойлаштирилиш тартиби. Алифбомизнинг айни амалдаги жойлашув тартиби жаҳон стандартларига жавоб бермайди. Буни электрон дастур усталари жуда яхши тушунишади. Хусусан, java дастурлаш тилидан фойдаланиб ўзбек тилига хос бирорта луғат яратиш керак бўлиб қолса, дастурнинг “sort” методидан ўзбек алифбоси учун фойдаланиш бир қанча муаммоларни келтириб чиқаради. Бунинг учун олдин “collator” методидан фойдаланиб, кейин эса ҳарфларнинг кетма-кет жойлашиш тартибини ёзиб олиб, ундан сўнг тартиблаш ишлари амалга оширилади. Инглиз, француз, немис, рус ва бошқа тиллардаги сўзларни эса ҳеч бир қийинчиликсиз фақат “sort” методининг ўзидан фойдаланиб ҳам бемалол алифбо бўйича тартиблаш мумкин.

Айтиш керакки, дастурлаш тилларида ҳар бир белги, ҳар бир рақам ва ҳар бир ҳарф ўзининг алоҳида индекс ўрни ва қийматига эга бўлади. Матн, сўз ёки ҳарф устида бирор дастурий амал бажарилмоқчи бўлинганда алифбомиздаги ҳарфий бирикмаларнинг индекс ўринлари ва қийматлари дастурлашда янги-янги муаммоларни келтириб чиқаради. Чунки матнларда ҳарфий бирикмалар иккита индекс ўрнига эга бўлади. Шу боис кирилл-лотин алифболари бўйича қилинган луғатларда ҳам ҳанузгача камчиликлар мавжуд. Яъни аксарият яратилган бундай электрон луғатларда кирилл алифбосидаги матнлар лотин алифбосига юз фоиз тўғри ҳолатда ўгирилмайди.

Хуллас, алифбодаги янги тартибнинг жорий қилиниши ва ҳарфий бирикмалардан воз кечилиши тилимизга электрон технология оламида бир қанча қулайликларни туҳфа этиши табиий. Бироқ лойиҳада Oʻ/oʻ ва Gʻ/gʻ ҳарфларининг / ва G/ ҳарфларига алмаштирилиши тилимизнинг тараққиётида айрим муаммоли вазиятларни келтириб чиқариши шуб­ҳасиз. Биз бу борада сўзларнинг урғули бўғинлари устига қўйиладиган белгисини назардан четда қолдирмоқдамиз. Арзимаган ёки элементар кўринишдаги бу белги аслида тилимизни соф сақлашда, уни ўрганишда ва жаҳон оммасига тақдим этишда муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, хорижликларнинг ўзбек тилини ўрганишга қизиқишлари ортиб бораётган бир вақтда бу ҳарфларни қабул қилишимиз келажакда орфоэпик ёки урғули сўзлар луғатини ривожлантиришда бизга бир қанча муаммони туғдириши тайин.

Тўғри, биз ўзимизнинг ўзбек тили бўйича яратилган орфоэпик луғатдан деярли фойдаланмаймиз, шунинг учун ҳам 1977 йилда нашр қилинган “Ўзбек тилининг орфоэпик луғати”нинг яратилганига қирқ йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса-да, унинг янги нашрига ҳанузгача эҳтиёж ҳам сезганимиз йўқ ва яратилаётган имло, таржима ва изоҳли луғатларимизда ҳам сўзларимизнинг урғусини қўймасдан нашр этмоқдамиз. Аммо биз ўзга тилни ўрганаётганимизда ўша тилнинг талаффузи ва транскрипциясига қанчалик эҳтиёж сезсак, хорижликлар ҳам бизнинг тилимизни ўрганишда ўзбек тилининг орфоэпик луғатига шу қадар эҳтиёж сезишади. Биз ўз тилимизнинг жаҳонга танилишини истасак, биринчи навбатда, унинг урғули сўзлар ёки орфоэпик луғатини ҳам замонамизга мослаб яратиб қўйишимиз керак. Агар бунақа луғатни интернетда рус тили бўйича қидириб кўрсангиз, ҳар 4-5 йилда бир марта нашр­дан чиққанининг гувоҳи бўласиз, бизда эса аксинча, қирқ йилда ҳам бу луғатимиз янгилангани йўқ.

Энди урғули сўзлар луғатини қуйидагича cолиштириб кўринг:

Янги лойиҳадаги алифбодан фойдаланиб одатдаги белги орқали сўзларнинг урғусини қўйганимизда биринчи ўринда   (oʻ) ҳарфи бўйича чалкашлик юзага келади. Бу урғули о ҳарфими ёки янги лойиҳадаги урғусиз ў ҳарфими? Сиз бу борада ўзингизни хорижлик ҳисоблаб, ўзингизга ўзбек тилини янги ўрганаётган тилингиз сифатида қараб кўрсангиз, бу борада муаммо янада кўзга ташланади. Хуллас, мана шунақа тушунмовчиликлар юзага келаверади.

Айтиш мумкинки, урғули сўзлар луғатини бошқача вариантларда, яъни қуйидаги кўринишларда ҳам тузиш мумкин:

         

Урғу тушган сўзни бундай ҳарфлар билан ажратиб кўрсатишни фақат орфоэпик луғатларгагина қўллаш мумкин, шунда ҳам компью­терда уларни бирма-бир ўзгартириб чиқиш учун анча вақт сарфланади, аммо таржима луғатларда, айниқса, изоҳли луғатларда бу вариантни қўллаб бўлмайди. Чунки уларда бутун бир сўз мана шундай бошқаларидан ажратилиб кўрсатилиши керак бўлади. Ажратилиб кўрсатилиши лозим бўлган сўзнинг ичидан яна бирорта ҳарфни ҳам ажратиб кўрсатиш ҳар доим ҳам мантиққа тўғри келавермайди. Шу билан бирга бунақанги урғу қўйилган сўзларни ўқишда кўз тез чарчайди. Бу эса халқаро стандарт талабларига жавоб бермайди.

Мен ва ҳарфларининг ўзгартирилмасдан ўз жойида қолишининг тарафдори эмасман, бироқ урғу белгиси ва унга яқин бўлган белгилардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмаслигини таъкидламоқчиман, холос. Уларни бошқачароқ ҳарфлар билан алмаштириш тарафдориман. Масалан, ҳозирги Oʻ/oʻ ҳарфимиз 1929 — 1940-йилларда амалда бўлган эски лотин алифбомизда О /о ҳарфи билан ифодаланган экан.

Урғу белгиси ундошлар устига эмас, унлилар устига қўйилади. Шунинг учун Gʻ/gʻ ҳарфини янги лойиҳага кўра G/g тарзида қолдириш мумкиндир, балки. Лекин ушбу лойиҳага кўра lut, to сўзларининг урғусини қўйиб ёзсак, барибир ўқувчида кўз чалғиш ҳодисаси юз беради. Бу ҳарфни ҳеч бўлмаганда бревисли G/g ҳарфига алмаштиришни мақсадга мувофиқ, деб биламан.

Яшин АЗИЗОВ,

Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг