2019 йил 22 сон

203

Улуғ ниятлар ижобати

Ҳақиқатан ҳам, қисқа вақт оралиғида Тошкент шаҳрида сўлим Адиблар хиёбони бунёд этилиб, хиёбонда адабиётимизнинг буюк намояндалари хотирасига ёдгорлик мажмуалари ўрнатилди. Шунингдек, Наманган вилоятида улкан маърифатпарвар Ибрат домла, Жиззах шаҳрида атоқли ижодкорлар Ҳамид Олимжон, Зулфия ва Шароф Рашидов, Нукус шаҳрида Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Ибройим Юсупов, Фарғона, Қашқадарё ва Андижон вилоятларида Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Муҳаммад Юсуф хотираларини абадийлаштириш ишлари амалга оширилди, қатор ижод мактаблари ташкил этилди.


Ҳамкорлик кенгаймоқда

Ҳафта давомидаги энг муҳим воқеалардан бири Германия Федератив Республикаси Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг мамлакатимизга расмий ташрифи бўлди. Ташриф доирасида икки томонлама манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир қатор масалалар ҳал этилди. Мазкур ташриф тафсилотлари немис оммавий ахборот воситаларида ҳам кенг ёритилди.


Ўзбек адабиётининг олмониялик тадқиқотчиси

Ўтган асрнинг 80-йиллари  охирида  Усмон  Носир таваллудининг 75 йиллигига бағишланган адабий  кечада бир  немис аёли билан танишдим. У  Германия  университетларида ўзбек тилидан дарс бераётган Зигрид Клайнмиҳель экан. Мен  немисчалаб, у ўзбекчалаб саломлашдик, сўзлашдик, иккимиз ҳам гўё йўқотган нарсамизни топгандай эдик. Тадбир бошланиб, суҳбатимиз бўлиниб  қолди. Мен уни меҳмонга таклиф қилдим, у эса сафари қариганини айтиб, кеч учрашганимиздан афсусланди. Тошкентга яна келишини, хат орқали боғланиб туришимизни таклиф қилди. Яна учрашиш умидида хайрлашдик.


Буюк саркарда қиёфаси

Мақсуд Шайхзода таваллудининг 110 йиллиги

“Жалолиддин Мангуберди” драмасининг сўнмас шуҳрати

Иккинчи жаҳон урушининг дастлабки йилларидаёқ К.Яшиннинг “Ўлим босқинчиларга”, С.Абдулланинг “Даврон ота”, “Қўчқор Турдиев”, Уйғуннинг “Она”, Ҳ.Олимжоннинг “Муқанна”, Уйғун ва И.Султоннинг “Алишер Навоий” драмалари саҳна юзини кўрди. Адиб Мақсуд Шайхзода ҳам бу мавзудан четда қолмай, ватанпарварлик, душманга нафрат туйғуси билан суғорилган “Кураш нечун?”, “Берлинда суд бўлғуси”, “Капитан Гастелло”, “Қуёш Шарқдан чиқади”, “Йўқ, мен ўлган эмасман” каби ўнлаб шеълар ёзди, аммо бу ижодий ишларидан кўнгли тўлмасди. Шу аснода Жалолиддин Мангуберди тимсоли кўз ўнгида гавдаланди. Ҳамид Олимжоннинг Янгийўл театрида саҳналаштирилган “Муқанна” драмаси кўригидан Тошкентга қайтаркан, кўз ўнгида ёзилажак асарининг айрим саҳна ва кўринишлари ўта бошлайди. Ўша кезлари Шайхзода домла жуда қисқа — қарийб уч ойда уч минг мисрадан иборат тарихий драмани ёзиб тугатди ва қўшниси Маннон Уйғурнинг эшиги бўсағасида ҳозир бўлди.


Канн фестивалидан хушхабар

2010 йилдан буён Франциянинг Канн шаҳрида, айнан Халқаро Канн кинофес­тивали ўтаётган кунларда “ENTRʼ 2 MARCES” халқаро кинофестивали ҳам бўлиб ўтади. Мазкур кино­фестивалнинг асосчиси ҳамда президенти Доминик Веран таъкидлаганидек, бу фестиваль аҳамияти, маданий ҳаётда тутган ўрнига кўра Канн кинофестивалидан кам эмас. Чунки бу кино байрамида имконияти чекланганлар, инсонийлиги юксак, маънавий бой тақдир эгалари ҳақидаги фильмлар намойиш этилади.


Бухорода ижодий учрашув

Ўзбекистон Композиторлари ва бастакорлар уюшмаси, уюшманинг Бухоро вилоят бўлими, вилоят маданият бошқармаси ташаббуси билан бир неча ихтисослашган мактабларда таниқли композитор, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори, Ўзбекис­тон давлат консерваторияси профессори Ойдин Абдуллаева билан ижодий  учрашув ва маҳорат дарслари бўлиб ўтди.


Орзулар парвози

Халқаро маданият карвонсаройида ёш рассом Комила Зиганшинанинг “Орзулар парвози” деб номланган  илк  кўргазмаси очилди. Экспозициядан ўрин олган рангли қаламда чизилган  қирқдан зиёд расм болаларни эртаклар оламига етаклайди. Ёш рассом Республика ва халқаро миқёсда болалар ўртасида ўтказилган танловлар иштирокчиси. “Тошкент қувончлари” VII халқаро болалар расм­лари Биенналесида эсдалик медали билан тақдирланган.  Энди  ўн икки ёшга тўлган Комила  “Мен сени қутқараман”, “Доим биргамиз”, “Узоқ кутилган учрашув”, “Илк қадамлар”, “Унга учишни ўргат” каби расмларида дўстлик ва ўзаро ҳамдамлик туйғуларини ифодалаган.


“Сардоба”  Французларни лол қолдирди

— Концерт дастуридан сўнг тунги соат бирда олти нафар ансамбль иштирокчисини Ганна шаҳри ҳокими уйига бошлаб борди. Бизни хонадон бекаси ва фарзандлари очиқ чеҳра билан кутиб олишди. Мезбонлар шу қадар самимий, беғубор эдиларки, ўзимизни худди уйимизда юргандек ҳис қилдик. Хонадонда ХVII — ХХ асрларга тегишли мусиқа асбоблари сақланаркан.


Навбаҳор фасли аро
Гул Ватанда

Гул Ватанда яйрангиз дўст-ёр ила,
Қалбида меҳру мурувват бор ила.

Очилиб боргай кўнгил кошонаси
Диллашиб турсанг сиру асрор ила.

Давралар файзу барокатли бўлар
Қаҳқаҳа, суҳбат, гурунг, изҳор ила.


Мен борлиқни қучиб кетаман
Деворнинг ортида йиғлаган ўрик

Яна кўзларимни сарғайтирди куз,
Пешонамда қолди ҳижроннинг изи.
Ҳануз қисматимда юрибди унсиз,
Мени телба қилган шеърият қизи.


АРАЗ Ҳикоя

Укам Давронбекнинг хотирасига бағишлайман.

Болалик хотиралари тиниқ бўлади. Ўшандаги ширин орзулар, бошдан кечирганларинг ёшинг улғайгач, оддий туюлиб қолса-да, гоҳо ёдга тушганда энтиктириб юборади.


Ҳамнафас бўлиб яшадик

Носир Фозилов таваллудининг 90 йиллиги

Бешафқат ўлим мени суянган тоғим, ишонган боғимдан жудо қилди. Оиламнинг устунидан айрилдим. Йўқлаб келадиган ёр-дўстлар, шогирдлар қадами ҳам сийраклашиб қолди. Аммо тақдирнинг ҳукмига кўнмасдан илож қанча. Ахир, ҳали мен умр йўлдошимнинг васиятларини бажаришим керак-ку, дея ўзимга тасалли бераман… Мана, орадан қанча фурсат  ўтди ҳамки, уларнинг йўқликларига кўниколмайман. Ҳозир эшик очилиб, кириб келадигандай бўлаверади. Қандай танишганимиз, қандай яшаганимиз  кўз олдимдан бирма-бир кино тасмасидек ўтаверади.


Афзалликлар ва камчиликлар

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузурида иш олиб бораётган лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш бўйича ишчи гуруҳнинг Kun.uz таҳририятига тақдим қилган якуний хулосаси бир неча афзалликларга эга. Айни пайтда лойиҳа сифатида эълон қилинган мазкур алифбо ҳали ҳам айрим камчиликлардан холи эмас.


1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни
Сув юзида нилуфар

Заррин шафақ
Нақадар зарҳал осмон,
Аксидан денгиз алвон.
Ястангандир тасмадай
Қирғоқда яшил ўрмон.
Қоялар парқу булут,
Булутлар қоя мисол.
Ўртасида бир кема,
Еру кўкдаги тимсол.
Денгиз осмонга ўхшар,
Осмон денгиздай алвон.
Тасаввуримда гўё
Қоришган еру осмон.


Меҳрга йўғрилган битиклар

Қўлимда таниқли қаламкаш, публицист, марҳум Мурод Абдуллаевнинг янги китоби — “Қафасдан қутулган қуш”. Афсуски, муаллифнинг ўзига ушбу китоби чоп этилганини кўриш насиб этмади. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Ижод” жамоат фонди ҳомийлигида “Адиб ва жамият” рукнида нашр этилган ушбу ки­тоб­дан муаллифнинг кейинги йилларда ёзган — долзарб мавзулар акс этган ҳамда “Ўзбекис­тон адабиёти ва санъати” ҳафталигида чоп этилган публицистик мақолалари, очерк ва суҳбатлари ўрин олган.


Ўқувчилар кўргазмаси

Ёшларнинг мусиқа, рассомлик ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш мақсадида Тошкент шаҳридаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг кўргазмаси ташкил этилди. Экспозицияда ўқувчиларнинг рангли қалам, акварель, мойбўёқда чизган ранг-баранг суратлари ва амалий санъат намуналари намойиш қилинди.

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг