2019 йил 21 сон

117

Тараққиётнинг беш илдизи

Халқимиз маънавияти асрлар давомида миллий қадриятлар негизида шаклланиб, ривожланиб келган. Ахлоқ-одоб, хулқ-атвор, имон- эътиқод, илму маърифатга чанқоқликдек инсоний фазилатлар аждодлардан авлодларга мадрасаю мактабларда, оила даврасида, анъана ва удумлар орқали юқтирилган.


Устозларнинг устози

Адабиёт, бадиий ижод ҳақида гапирганда, аввало, бу йўлда ёзувчиларга, шоирларга таълим берган, чинакам адабиёт нима эканини ўргатган устозлар эсга тушади. Шарқда Арас­туни эҳтиром билан Устози аввал, дея эъзозлашган, Абу Наср Фаробийни Муаллим-ус соний,  яъни Иккинчи муаллим дея эътироф этишган. Дунё аҳлига, одамларга илмни ўргатгани учун, ҳаётда яшашнинг маъни-­моҳиятини очиб бергани, кўнгилларга ҳикматли тафаккур ила нур таратгани учун.


Дўстлик байрами

Куни кеча Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида “Адабий дўстлик – абадий дўстлик” шиори остида адабиёт байрами бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон ва Қирғизистон Ёзувчилар уюшмалари ҳамкорлигида ташкил этилди. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов томонидан 2019 йил 19 январда тасдиқланган “Йўл харитаси” 84-бандида чегара олди туманларида ўзбек ва қирғиз адабиётининг таниқли вакиллари иштирокида адабий учрашувлар ташкил қилиш вазифаси белгиланган эди. Тадбирга ташриф буюрган қирғизистонлик шоир ва ёзувчилар “Дўстлик” чегара постида тантанали кутиб олинди. Асосий байрам  Хўжаобод туманидаги 9-сонли Мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди. Мактаб ҳовлиси ва биноси фойесида ўқувчиларнинг ўз қўллари билан тайёрлаган турли кўргазмалар намойиш қилинди, ёш истеъдод эгалари куй ва қўшиқлар ижро этишди, шеърлар ўқишди.


Адабий тур муаммоси

Фаннинг барча соҳаларидаги каби бадиий сўз оламида ҳам янгиланишларга эҳтиёж туғилади. Муайян қонунлар, фикр ва кашфиётлар ўрнини вақт ўтиши билан янгилари эгаллайди. Адабиётшуносликнинг ўзак масалаларидан ҳисобланган адабий тур ва жанрлар таснифига доир қарашлар ҳозир ҳам долзарб муаммо ҳисобланади.


Мусиқий адабиёт билимдони

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, санъатшунослик фанлари доктори, профессор Тўхтасин ўофурбеков шу кунларда табаррук 80 ёшни қарши олаётир. Устоз серқирра ижодкор, мусиқа санъатида катта ютуқларга эришган олим, оилада масъулиятли ота, набираларига меҳрибон бобо… У кишининг мусиқашунослик соҳасидаги хизматлари бисёр: бешта монография ва ўқув қўлланмалар муаллифи, 1961 йилдан эътиборан талабаларга қаттиққўл ва талабчан педагог, мусиқашуносликнинг долзарб муаммоларини ўрганишга қаратилган йирик диссертацияларга илмий раҳбар, Шарқу ўарб мусиқаси илмида ўз сўзига эга олим, кўплаб мақолалар муаллифи, муҳаррир, мунаққид, қомусшунос… Хуллас, камина қуйида олимнинг биргина муҳаррирлик маҳоратини ёритиб беришни мақсад қилдим.


“Қоялар ҳам қулайди”

Драматург шўро даврида қишлоқларимизда юз берган ҳаётий воқеаларни қаламга олган. Драма қаҳрамонлари оддий одамлар. Умри тракторчилик билан ўтган Турғуннинг чуқур хўрсиниб, армон билан айтган қуйидаги сўзлари томошабинни бефарқ қолдирмайди: “Биласиз, Қилич ота, ўн йилдан бери трактор ҳайдайман. Қиш демайман, ёз демайман, шу иш деб рулдан тушмайман. Ҳой, Турғунбой, аҳволинг қалай, рўзғоринг бутми, қозонинг қайнаяптими, деб сўрайдиган бирорта мардни учратмадим”. Драма қаҳрамонининг аччиқ бўлса-да, ҳақиқатга йўғрилган аламли гаплари ўша замондаги оғир шарт-шароитни таъкидлашга хизмат қилади.


Беркитилмаган уят

Яқинда Алишер Навоий номидаги киносарой афишалари қаторида “Қайсаргинам — 2” бадиий фильми рекламасига кўзим тушиб қолди. “Номига қараганда, бу фильм­нинг биринчи қисми ҳам бор, кино муваффақиятли чиққани боис иккинчи қисмини ишлашган”, дея чипта сотиб олдим. Тўғриси, фильмни кўрганимга пушаймон бўлдим. Ундаги айрим воқеаларни сўзлаб беришга уяласан киши. Умуман, “Қайсаргинам — 2” фильми ижодкорлари нимани тарғиб қилмоқчи бўлишганини тушунмадим.


Фольклор байрами

Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида лапар ва ўлан ижрочилари иштирокида фольклор санъати байрами бўлиб ўтди.

Ушбу маданий тадбир ёшларнинг фольклор санъатига, айниқса, ўлан ва лапар ижрочилигига бўлган қизиқишларини ошириш, “Устоз-шогирд” анъаналарини давом эттириш, бу йўналишларда ижод қилётган ижрочилар ютуқларини кенг тарғиб этиш мақсадида, ўафур ўулом номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳамда Республика Маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази томонидан уюштирилди.


Акварель жилоси

Халқаро Маданият карвон саройида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси  “Графика”  шўъбаси  аъзоларининг  “Баҳор палитраси” деб номланган  кўргазмаси  очилди. Унда йигирма уч нафар рассомнинг етмишдан зиёд асари  намо­йиш этилди. Тасвирий  санъатнинг нозик ва мураккаб турларидан бўлган акварель услубини ёш авлодга ўргатиш, яқиндан таништириш ҳамда ҳақиқий санъат асарларини томошабинга етказиш кўргазманинг асосий мақсадидир.


Ҳар доим яхши сўз ахтариб яша (шеърлар)

Ҳар доим яхши сўз ахтариб яша,
Райҳонлар гулласин ҳар бир сўзингдан.
Дўстларнинг йўлига майсадай тўша,
Чечаклар эркалаб қувсин изингдан.

Сўзларинг лоладай тўлдирсин даштни,
Қумрилар, булбуллар шўх куйлар чалсин.
Юлдузлар ёғдуни, чақмоқ оташни,
Қуёш ҳароратни сўзингдан олсин.


Яхши одамлар

Академик Матёқуб Қўшжонов адабиётимиз хазинасини элликдан ортиқ китоблар, катта илмий-адабий мероси билан бойитган атоқли адабиётшунос олим. Уларнинг орасида “Ўзбекнинг ўзлиги” (Абдулла Қодирий ижод маҳорати хусусида), “Ойбек маҳорати”, “Абдулла Қаҳҳор маҳорати”, “Ҳаёт ва маҳорат”, “Ижод сабоқлари”, “Жайҳун жилолари” сингари бебаҳо асарлар бор. Устоз умрининг охирги йилларида сермазмун ҳаёт йўли, бевосита ўзи гувоҳ бўлган воқеалар, ҳамсуҳбат бўлган ажойиб инсонлар, халқимизнинг узоқ ўтмиши, кейинги қарийб бир асрли ҳаёт йўли ҳақида бой тасаввур берувчи, ёшлар учун ҳар жиҳатдан ибратли бўлган “Дагиш”, “Алам”, “Дийдор”, “Армон” каби хотира китоблар ҳам ёзиб қолдирган.


Ҳасанбойликлар

Яқинда “Ҳасанбойдан бошланган ҳаёт” номли китоб қўлимга тушиб қолди. Жой  номларига, атамаларнинг келиб чиқиш тарихига қизиққаним боис уни варақлаётиб, у ерлик таниқли инсонларнинг суратлари қаторидан ҳамкасбимиз Зиёвуддин Ортиқхўжаевни таниб қолдим. Зиёвуддин ака билан бир муддат ёнма-ён ишлаганим, бошқалардан ажралиб турадиган феъл-атвори ёдимда қолгани сабабли хотирамда унинг қиёфаси қайта жонланди.


Дўст ва олим ҳақида сўзим

Марказий Осиёда Амударёдан кейинги энг узун ва серсув дарё бу, албатта, Сирдарё эканини  ҳар бир мактаб кўрган киши билади. Унинг балиқчи қишлоғи ёнида норин дарёси билан Қорадарё қўшилгандан кейин Сирдарё деб аталишидан  ҳам  кўпчилик  бохабар.


 

 

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг