2019 йил 20 сон

130

Шавкат МИРЗИЁЕВ: Мақсад — одамларнинг ҳақиқий талабидан келиб чиқиб режа қилиш

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида  куни кеча Андижон вилоятига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари ўз сафарини вилоят шаҳар ва туманларида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишишдан бошлади.


Озод Шарафиддинов таваллудининг 90 йиллиги

устоз дейдиларки…

Бахтимизга ўтган авлод-аждодларимиз бизга Ватанни мерос қилибгина қолдирган эмаслар, балки бу Ватанни чин юракдан севишни, унга фидокорлик билан хизмат қилишни, унинг ҳуснига ҳусн, бойлигига бойлик қўшишни ҳам мерос қолдиришган. Ватанни севмоқ иймондандир, деб таълим беришган улар. Демак, ҳар бир инсон учун Ватанни севиш ҳам фарз, ҳам қарз. Авлод-аждодларимиз Ватанни севиш бобида ҳам бизга сон-саноқсиз ўрнаклар ва ибратлар қолдиришган. Улар ҳар бир инсон учун Ватан тушунчаси ҳар нарсадан улуғ, ҳар нарсадан муқаддас деган эътиқодни мерос қолдиришган. Улар Ватанни кўз қорачиғидай авайлаб-асраш, зарур бўлганда, бу йўлда жонини ҳам фидо қилиш борасида ўлмас сабоқлар бериб кетишган.


Тил миллатнинг руҳи бўлса…

Шу кунларда жамоатчилик орасида, ижтимоий тармоқларда давлат тили, уни амалда қўллашдаги нуқсонлар, рус тилининг мақоми ҳақида турли баҳс ва мунозаралар бўлиб турибди. Истиҳоласиз айтганда, бу жиддий муаммога эҳтирос билан ёндашиб бўлмайди. Масаланинг моҳияти жуда чуқур.

Бундан бир неча ой муқаддам таниқли ёзувчиларимиздан бири “Давлат тили тўғрисида”ги амалдаги Қонун “…бошқа тиллардан кечирим сўраш қонуни” бўлиб қолган, деган фикрни айтганди. Албатта, бундай ҳолатлар кишини мушоҳадага чорлайди. Демак, бу мавзунинг қайта кўтарилиши бежиз эмас экан-да, деган фикр шуурингда жонланади.


Маънавиятимиз юксакми?!

Ассалому алайкум, ўзини адабиёт, санъат, маданият соҳаларига дахлдор, улардан хабардор ҳисоблайдиган замондош зиёлилар! Муштарийларимизга, жамиятимизнинг зиёли қатламига ушбу мурожаатимиздан мақсад амалдаги қонунчилик, таҳририят низоми доирасида омманинг маънавий савиясини янада ўстириш, бу йўналишда мавжуд муаммоларни аниқлаб, уларга биргаликда ечим излаш, бу борада жамоатчилик билан ҳамфикр бўлиб, кўрилиши мумкин бўлган зарур чора-тадбирлар ҳақида очиқ суҳбатлашишдан иборатдир.


Чиннидай жаранглар тарих, келажак

Сурхондарёнинг ҳар қарич ерида тарих садоларини тинглаш мумкин. Беш минг йил аввал яратилган ванналар, сопол қувурлар, тошдан ясалган шоҳмот тошлари, чинни идишлар — буларнинг бари юртимиз тупроғида қандай инсонлар яшаганидан шаҳодат беради. Вақтнинг олтин тарозиси ҳамиша одилдир. Дастлабки сопол идишлар намунасининг ҳам ушбу заминдан топилгани бежиз эмас. Негаки, мамлакатимизда саноқли бўлган чинни ишлаб чиқарувчи заводлардан бири бугунги кунда Термиз шаҳрида фаолият юритмоқда.


Бетакрор истеъдод соҳиби эди

Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради. Адабиётимиз ривожига улкан ҳисса қўшган атоқли адиб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик 73 ёшида вафот этди.

Тоҳир Малик (Ҳобилов Тоҳир Абдумаликович) 1946 йил 27 декабрда Тошкент шаҳрида зиёли оиласида дунёга келган. Мактабни 1963 йили тамомлаб, ҳозирги Миллий университетнинг журналистика факультетининг кечки бўлимида таҳсил олди. Кундузи қурилишда дурадгор, ғишт терувчи бўлиб ишлади.


Адиб сиймосининг уч тасвири

Суҳбатларимизнинг бирида Эркин Воҳидов: “Ёзувчиларга бағишланган фильмларда қаҳрамон жавон томон боради. Бир китобни олиб жимгина варақлайди-да, дарҳол жойига – токчага қўяди. Мени ҳам кинога олишса шу ҳаракатни қайтаришимни таклиф этишмасмикан, деб ўйлаб юрардим, шундай бўлди”, деб қотиб-қотиб кулган.


Ёш рассом туҳфаси

Халқимизнинг тарихий-илмий, маданий-маънавий қадриятларини тўплаб, сақлаб илмий тадқиқ ҳамда намойиш этадиган маскан сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Темурийлар тарихи давлат музейининг хазинаси йилдан-йилга бойиб бормоқда.


Онлайн семинар

Ўзбек Миллий мақом санъати маркази Ўзбекистон давлат консерватория­си ҳамкорлигида Тожикистон мақом академияси билан онлайн тарзда илмий-амалий семинар ўтказди. “Мақом ижрочилигини профессионал даражага кўтариш ва мақом санъати таълимидаги муаммолар” мавзусига бағишланган тадбирда республика мақом ижодкорлари, тадқиқотчилари ва амалиётчи-ижрочилари қатнашдилар.


Лойнинг ҳам “юраги” бор

Ўзини санъатга бағишлаган одамга фақат табиат инъом этган иқтидор камлик қилади. Бунга яна меҳнатсеварлик ва сабр-бардош қўшилсагина том маънода санъаткор мавқеига эришиши мумкин. Қаҳрамонимиз Фаина Деденева ана шундай бахтга мушарраф ижодкорлар сирасидан. Бугунги кунда кулоллик санъати усталаридан бири сифатида ном қозонган бу ижодкор Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси амалий безак бўлимининг фаол аъзосидир.


Соғинтирган соғинчлар

Қорақалпоқ адабиёти – буюк адабиёт. Кунхўжа, Ажиниёз, Бердақ каби улуғ шоирлар силсиласида Ўзбекистон Қаҳрамонлари Ибройим Юсупов, Тўлепберган Қайипбергенов сингари адиблар ижоди дунёда қорақалпоқ адабиёти мақомини пурвиқор тоғлардай юксалтириб турибди.

Ҳақиқий шоирнинг сўзи ҳеч қачон эскирмайди, у элт-юрт ҳамиша жон қулоғи билан тинглайдиган ҳикматларга бой бўлади.


Чўл армонлари
Достон
I

Кенг далада эркин сайр этиб ёлғиз,
Сен ҳақингда ўйлаш – завқли ҳамиша.
“Дилда ҳис уйғотмас саҳро” дейишса,
Жоним, бу ёлғон гап, ишонма ҳаргиз.


Адабиёт уммонида

“Қорақалпоқнома” роман-эссесидан парча

Адабиёт назариясидан дарс берган Аган Никифорович Сидоровнинг маслаҳатларидан:

…Адабиёт — ҳар ким кириб, тўйиб кетаверадиган тўйхона эмас. Шуҳрат тақсимлайдиган таванхона ҳам эмас. Табиат ато этган чинакам истеъдодингга қўшимча атрофлича билиминг, ақл-фаросатинг, одамзод учун қимматли эзгу ниятинг, пок виждонинг бўлсагина «Адабиёт» деб аталмиш муҳташам қасрнинг дарвозасига яқинлашишингда маъни бор. Унутма: бу даргоҳнинг тўрида Гомер, Данте, Умар Хайём, Навоий, Шекспир, Маҳтумқули, Гёте, Пушкин, Бальзак, Лев Толстой, Бердақдек сиймолар ўтиришибди. Улар адабиёт даргоҳига қабул қиладими — йўқми, ҳамма гап мана шунда!


Меҳр-оқибатда ибрат эди

Таниқли олим Маҳмуд Сатторов ҳожатбарор, оқибатли инсон эди. Одамларга, айниқса, дўстлари ва яқинларига меҳри бў­лак­ча эди. Бир йили курсдошимиз, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўр­сат­ган журналист Райим Қозоқ Тошкентга келиб, мени ва Маҳмудни йўқлади.


Ҳофиз ҳақида сўз

“Тамаддун” нашриётида чоп этилган тилшунос олим Равшан Жомоновнинг “Уч неъмат соҳиби” номли рисоласи таниқли ҳофиз, Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг шоирлик маҳорати, бастакорлик қобилияти ва ижрочилик санъатига бағишланган. Маълумки, ҳақиқий дард ифодаси учун улуғ сўз, оташин қалб ва соҳир овоз бирлиги лозим. Муаллиф Шерали Жўраев қўшиқларининг кўнгил аҳлига манзур бўлиши ана шу омилларга боғлиқ эканини илмий жиҳатдан асослаб беришга ҳаракат қилган.


Ҳофиз ҳақида сўз

“Тамаддун” нашриётида чоп этилган тилшунос олим Равшан Жомоновнинг “Уч неъмат соҳиби” номли рисоласи таниқли ҳофиз, Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг шоирлик маҳорати, бастакорлик қобилияти ва ижрочилик санъатига бағишланган. Маълумки, ҳақиқий дард ифодаси учун улуғ сўз, оташин қалб ва соҳир овоз бирлиги лозим. Муаллиф Шерали Жўраев қўшиқларининг кўнгил аҳлига манзур бўлиши ана шу омилларга боғлиқ эканини илмий жиҳатдан асослаб беришга ҳаракат қилган.


Фақирнинг ҳаққи

Эгил тезроқ Худонинг тоатиға,

Кейин қўйма бу дамни соатиға.

  Сўфи ОЛЛОЁР

Бир бадавий Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни зиёрат қилгани келибди. У бир қишлоқдан, қабиладан, чўлдан келган одам. Жуда ҳам чиройли қўйларни ўтлатиб юрганларини кўрибди ва


Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг