2019 йил 19 сон

76

Урушдан қолган иморат

Маҳалла идорасининг янги биноси ёнида сигарета тутатиб турган икки қурувчи шундай рўпарадаги эски, паст­қамгина, отамзамондан қолган бир  уйга тез-тез ижирғаниб қараб қўярди.

– Ана, момой яна чиқди, – деди кулранг шапка кийиб олган киши шеригига имлаб. Иккови ҳам ўша ҳовлида кўринган кампирни кузатиб туришди.


Қорасоч момо

Егани арпа-ю тариқ бўлса ҳам,
Меҳнатдан кафтлари ёриқ бўлса ҳам,
Қадди дол, жуссаси ориқ бўлса ҳам,
Тундай қора эди унинг сочлари.


Нигоҳ

Сен турасан нарги қирғоқда,
Ҳижрон солар мени қийноққа.
Ўртамизда тезоқар дарё,
Сенда хоҳиш борми ўтмоққа.


Гулижон

Тарновдан чак-чак томиб,
Гоҳо юракдай ёниб.
Сен менга ялинмайсан,
Мендай сенга ёлвориб
Дардини этиб достон,
Ёмғир ёғди, Гулижон.


Онегин

Сиздан айрилганман!
Ҳар галги иқрор.
Яна қанча хатга мавзу бўлар у.
ўурурдан сўнг яна битта илинж бор —
Кибр ва маломат йўғрилган туйғу…


Қатралар

Қоплон

Тоғам менга эрта баҳорда бир кучукча олиб келганди, бирам чиройли, кўрганларнинг ҳаваси келарди. Унга Қоплон деб ном қўйдим. Аввалига ҳадиксираб турган кучукча бора-бора бизга ўрганиб кетди, биз билан ўйнаб, ирғишлаб ортимиздан чопарди. Кўча-кўйда ҳамроҳим эди.


Бувимнинг тарсакиси

Бувижон, қани энди ёнимда бўлсангиз, меҳрингизга қониб туярдим. Ҳануз минглаб инсонлар орасидан шу меҳрни излайман. Сиз эркатой набирангизни неча бор эркалаб, неча бор инжиқликларини кечирдингиз. Аммо бир тарсаки хаёлимдан ҳеч кетмайди…


Номлари қалбимиз тўрида

Университетни битириб, ижодий амалиёт ўтаган жойим — телевидениеда иш бошлаганимдан сўнг, отам яхши кўрган, ўзим ҳурмат қилган моҳир диктор Ўктам Жобиров билан қадрдон бўлиб қолдим. Ишга келганимдан кўп ўтмай бошловчи сифатида эфирга чиқа бошладим. Бу ўта нозик ва мураккаб соҳанинг сир-асрорларини устоз Ўктам акадан астойдил ўрганишга киришдим. У киши камчилигимни ҳам, ютуғимни ҳам шундай тушунтирардики, бирон-бир сўзлари кўнгилга ботмас, маслаҳатлари изланиш ва интилишга илҳомлантирар, кучимга куч, ғайратимга ғайрат қўшарди.


Жанггоҳларда найни янгратиб…

Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг мусиқа санъати бўлимида кўкрагига орден ва медаллар таққан, дўппи кийган кишининг сурати диққатингизни тортади. Бу маш­ҳур найчи Набижон Муҳаммедов бўлиб, у урушдан қайтгандан сўнг, ўнлаб шогирдларни тарбиялаган, Ватани, халқи учун фидойи инсон эди.


20 миллион 30миллион 100 миллион

(Уинстон Черчилл. Иосиф Сталин. Андрей Вознесенский. Режиссёр Стивен Спилберг. Оддий аскар Жеймс Раян. Ўзбек оналари ва устоз Абдулла Орипов)

(“Отам ва Иккинчи жаҳон уруши” китобидан)


Ўзбек йигити — олесь гончар асари қаҳрамони

Полковник Ҳошим Хўжаевнинг таърифини дастлаб мактабда сабоқ берган устозим Раҳимжон Ёқубжоновдан эшитиб, оиласи, фарзандлари билан танишганман.  1972 йилда  бу мард инсон   ҳақида “Тошкент оқшоми” газетасида “Ўзбек полкининг командири” номли мақолам чоп этилганди. Кейинчалик  полковникнинг қуролдошларидан ҳам кўплаб қимматли маълумотлар  тўпладим. Эътиборингизга ҳавола этилаётган мазкур мақола ўша маълумотлар асосида дунёга келди.


Эртакларга ўхшамас…

Бугунга келиб Иккинчи жаҳон урушида қатнашган боболарнинг аксарияти аср тенгдошига айландилар. Айтишларича, юз ёш билан юзлашганлар ўзигача ўтган юз йилликдаги тарихий воқеаларни ҳам аниқ тасаввур этиб, холис сўзлаб бера олишаркан. Бу табаррук инсонларнинг ҳаётий хотиралари, айниқса, унга даҳшатли урушда кўрган-кечирганларини қўшсак, ҳозирги ёшлар учун эртакдай туюлади.


10 май – Ғафур Ғулом таваллуд топган кун

Дўстлик меҳри

Дадам билан Собир Абдулланинг дўстлиги дадам Қўқон, Андижон ва ­Наманганда бўлиб,  “Муштум” журнали ва “Камбағал деҳқон” газеталарига очерк, ҳикоя, фельетонлар ёзиб юрган  вақтларда бошланган.


Қалби дарё шоир

Бошида дўппи, оёғида этик, мўйлов қўйган, бўйинбоғ тақмаган одамни кўрсангиз, шубҳасиз деҳқон ёки қишлоқ хўжалигининг бирор тармоғида ишлаётган одамдир, деб ўйлайсиз.


Юклаб олиш ⇓

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг