Адабиёти бой юртнинг қалби ҳам бой (2019 йил, 18 сон)

257

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Фарғона вилоят ҳокимлиги, уюшманинг Фарғона вилоят бўлими ташаббуси билан Қўқон шаҳрида ташкил этилган, ўзбек адабиётининг буюк  намояндалари – Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқатнинг 160, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг 130 ҳамда Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос олим Озод Шарафиддинов таваллудининг
90 йиллигига бағишланган, “Адабиёт кунлари” деб номланган маърифий тадбир чинакамига маърифат байрамига айланди.

Анжуман XIX асрнинг иккинчи ярмида  Қўқон адабий муҳитида камол топган, мавлоно Ҳазиний шарафига бунёд этилаётган мақбарани зиёрат қилиш билан бошланди. Манбаларда қайд этилишича, Ҳазиний   бу даврда Писандий, Муҳйи, Қорий, Нисбатий, Муқимий, Фурқат, Ёрий, Мавлавий  Йўлдош,  Зорий, Муҳаййир, Рожий, ўурбат, Муҳсиний, Муҳаммад Ҳаким, Нусрат, Тамкин, Тоиб, Котибий, Насимий, Шайдоий, Ножий каби ўнлаб истеъдодли шоирлар қаторида, уларнинг  даврасида ижод этган. Айни кунда бу ерда мажмуани тиклаш, ободонлаштириш ва пардозлаш ишлари якунланмоқда.

Тадбир иштирокчилари зиёрат аввалида Ҳазиний мажмуаси қошида ташкил этилган ихчамгина музейдаги ўша даврга мансуб қўлёзма ва китоб­лар, мусиқа асбоблари, шоир  ҳаётлигида фойдаланган осори-атиқалар билан танишдилар.

Айни кунларда мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам кенг нишонланаётган Озод Шарафиддинов таваллуд кунининг  Ҳўқанди латифда бўлиб ўтаётгани бежиз эмас, албатта. Маълумки, давримиз алломаси 1929 йил 1 мартда Қўқон яқинидаги ҳозирги Ўзбекистон тумани, Охунқайнар қишлоғида туғилган. Ўрта маълумотни Тошкентдаги 14-ўрта мактабда олган.

Анжуманнинг асосий тадбирлари Ўзбе­кис­тон туманидаги  Болалар мусиқа ва санъат мактабида, Қўқон шаҳридаги Мусиқали драма театрда, Қўқондаги 7-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида  бўлиб ўтди.

Анжуман иштирокчилари Қўқон шаҳридаги адиблар хиёбонида ҳам бўлиб, Амирий, Нодира, Увайсий, Муқимий, Зав­қий, Фур­қат, Ҳазиний, Ҳамза, Абдулла Қаҳҳор, Усмон Носир, Чархий, Собир Абдулла барельефларига гулдасталар қўйишди. Ижодкорлар шеърларидан намуналар ўқилди.

Байрам тадбирларида Олий Мажлис депутатлари, ёзувчи ва шоирлар, олимлар, таълим соҳаси вакиллари, Зулфиячи қизлар, ўқувчи ёшлар, кенг жамоатчилик ҳамда Озод Шарафиддиновнинг оила аъзолари иштирок этди.

– Қўқон адабий муҳити ҳамма даврларда ҳам илғор бўлган. Озод Шарафиддинов, Худойберди Тўхтабоев, Азиз Қаюмов каби ўнлаб таниқли ижодкорларнинг шу заминда туғилиб, камол топгани катта тарихга, бой ижодий меросга эга водий адабий муҳитининг салоҳиятидан дарак беради. Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий яшаган XIX асрнинг иккинчи ярмидаги адабий жараён, улар яратган асарлар ҳам бугунги кун талаблари нуқтаи назаридан қайта таҳлил қилинаётгани, ўрганилаётгани келажак авлодни отамерос анъаналарга ҳурмат, маънан юксак, ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, тарих ҳақиқатларини юзага чиқаришда катта аҳамиятга эгадир, – деди тадбир иштирокчиси, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори Нурбой Жабборов.

Ўзбекистон халқ шоирлари  Анвар Обиджон, сенатор Энахон Сиддиқова, профессор Йўлдош Солижонов, “Ёшлик” журнали бош муҳаррири Фахриддин Ҳайит, таниқли шоира Фарида Афрўз, филология фанлари номзоди, радиожурналист Ҳулкар Ҳамроева ва бошқаларнинг чиқишлари адабиёт ихлосмандларида яхши таассурот қолдирди.

Ҳазиний, Фурқат ғазаллари ва Ҳамза шеърларига басталанган куй-қўшиқлар ижро этилди. Қўқон шаҳар ҳокимлиги ташаббуси  ва ҳомийлигида чоп этилган ёш ижодкорларнинг илк китоблари иштирокчиларга тақдим қилинди. Иқтидорли санъат усталари томонидан ижро этилган ранг-баранг саҳна кўринишлари, таниқли кулги усталарининг ичакузди пайровлари, латиф куй-қўшиқлар, Қўқон адабий муҳитининг кенжа авлодлари мушоираси тадбирга байрамона кайфият бағишлади.

Шукуҳли адабиёт байрами тадбирлари вилоят ҳокими Шуҳрат ўаниев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари ўайрат Мажид, шаҳар, туман ҳокимлари, фаоллари, нуроний отахон ва онахонлар  иштирокида янада файзли бўлди.

Суратда: тадбирдан лавҳалар.

ЎзАС мухбири

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг