2019 йил, 18 сон

87

Қариси бор уйнинг файзи бўлакча

Оила қувончи

Ўзининг фидойи меҳнатлари билан эл ичида обрў-эътибор қозонган  инсонлардан бири  Бекобод шаҳридаги Муқимий  номидаги  маҳаллада нуронийлик гаштини суриб келаётган 95 ёшли  уруш ва меҳнат фахрийси Ўктам бобо Дўстматовдир. У киши Иккинчи жаҳон урушидан ғалаба билан қайтиб,  Бекобод шаҳридаги Ўзбекистон металлургия комбинати мартен  цехида нафақага чиққунга қадар жамоага ўрнак кўрсатиб меҳнат қилди. Ёшларга касбий маҳорат сирларини ўргатиб, ўнлаб шогирдлар  тайёрлади.


Жонга пайванд дўстларингдан кечмагил

Куни кеча Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Тожикистон халқ шоири Мирзо Турсунзода таваллудининг 108 йиллигига бағишлаб “Жонга  пайванд  дўстларингдан кечмагил”  деб номланган  маданий-маърифий тадбир  бўлиб  ўтди.


Адабиёти бой юртнинг қалби ҳам бой

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Фарғона вилоят ҳокимлиги, уюшманинг Фарғона вилоят бўлими ташаббуси билан Қўқон шаҳрида ташкил этилган, ўзбек адабиётининг буюк  намояндалари – Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқатнинг 160, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг 130 ҳамда Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос олим Озод Шарафиддинов таваллудининг


Ибратнинг истеъдодли издошлари

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг ўқув-методика ва ҳарбий ватанпарварлик бўлими томонидан ишлаб чиқилган “Маҳорат дарслари”нинг жадвалига асосан, Наманганнинг Тўрақўрғонида жойлашган Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослашган мактаб-интернатида бўлиб қайтдик.


Фурқатнинг ноўб ташрифи

Кунларнинг бирида ҳузуримга нуроний бир отахон келди. Саломлашдик. Ўзини Абдурашид Абдуллаев деб таништирди. Сўзлари самимият билан йўғрилган, тилидан дур тўкилади. Асли пойтахтнинг Катта Қаъни даҳасидан бўлган бу кишининг айтишича, буваси Мулла Раҳим Тошкентнинг ўтган аср аввалидаги ўқимишли, зиёли кишиларидан бўлган. Атоқли шоир Зокиржон Фурқат Тошкентда яшаган даврида улар ўзаро мулоқот қилишган. Пойтахтдан Самар­қанд ва Бухоро орқали хорижга йўл олиш олдидан шоир Фурқат Мулла Раҳимнинг уйида меҳмон бўлган. Ана шу мулоқотлар ва ўрталаридаги илиқ муносабат натижаси ўлароқ Фурқат “Келинг, Мулло Раҳим, ёр ахтарайлук” деб бошланувчи машҳур ғазалини унга бағишлаган.


Улуғ мутафаккир сиймоси талқинлари

Ўтган давр мобайнида улуғ мутафаккир ва даҳо санъаткор Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини ўрганиш, жаҳон бадиий тафаккури тарихидаги юксак ўрнини белгилаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Бу ишлар, ўз навбатида, тадқиқотчи-ларимизнинг холис баҳоларини олаётир. Тад­қиқотчи Элмурод Насруллаевнинг “Тафаккур” наш­риёти томонидан чоп этилган “ХХ аср навоийшунослигида улуғ ўзбек шоири тал­қини” (2019) номли монографиясида ушбу мавзуда эътиборга молик фикрлар баён этилган.


Ташаббус қулоч ёйганда

Мамлакатимизда  “Обод қишлоқ” дастури доирасида  ўтган йили 159 та тумандаги 417 та қишлоқнинг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш, ички йўл, транспорт инфратузилмалари, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Давлатимиз раҳбари томонидан ҳаётга татбиқ этилган беш ташаббус  ижроси бўйича Тошкент вилоятининг Бука туманида ҳам режаланган ишлар жадал давом этмоқда.


Китоблар сайли

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сайхунобод туман кенгаши ҳамда   Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими ташаббуси билан “Фарзандимга китоб сов­ға қиламан”, “Бир фарзандимга уч китоб” акциялари доирасида  китоб­лар сайли  ташкил этилди.


Алпомиш авлодлари

Тошкент вилояти Зангиота тумани 26-мактабгача таълим муассасасида “Биз бахшиси бор элнинг фарзандларимиз” мавзусида маданий-маърифий кеча бўлиб ўтди. Унда вилоят ва туман ҳокимлиги, мактабгача таълим муассасалари мутасаддилари, боғча тарбияланувчилари, Адолат социал демократик партияси ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.


Рақс маъбудасининг тантанаси

Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида салкам бир ярим асрдан буён жаҳон театрлари саҳнасини безаб, томошабинларни мафтун қилиб келаётган “Баядерка” (“Раққоса”) спектакли саҳналаштирилди. Асарни композитор Л.Минкус, сценарий муаллифи С.Худеков ва балетмейстер М.Петипа ўз вақтида маш­ҳур ҳинд классик шоири Калидасанинг (V аср) “Шакунтала” драматик достонига таяниб, ундан илҳомланиб яратган эдилар.


Санъатимиз келажаги йўлида

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2019 йил 19 мартда ижодкор зиёлилар вакиллари билан ўтказган навбатдаги видеоселекторда барча маданият ва санъат ташкилотлари қатори Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси олдига ҳам қатор янги вазифаларни қўйди. Бу вазифаларни амалга ошириш борасида қилинаётган ишлар ҳақида уюшма раиси, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Рустам АБДУЛЛАЕВ қуйидагиларни сўзлаб берди:


“Ёшлик баҳори”

Ўзбекистон давлат консерваториясида Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилган “Ёшлик баҳори” ёш опера ижрочилари республика кўрик-фес­тивали ғолибларини тақдирлаш маросими ва якуний гала-концерт бўлиб ўтди. ўолибларни Ўзбекис­тон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси Рустам Абдуллаев табриклаб, ушбу фестиваль олти йилдан буён ўтказиб келинаётгани   ва шу йиллар мобайнида ёшларимиз орасида опера санъатига қизиқувчилар сони сезиларли даражада кўпайганини  таъкидлади.


Долзарб мавзулар муҳокамаси

Пойтахтимизда ўтаётган “Тошкент баҳори” халқаро опера ва балет фестивали билан ҳамоҳанг тарзда 1-2 май кунлари Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда Маданият вазирлигида Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.


Хайр, фестиваль!..

Ўзбекистон  Бадиий академияси кўргазмалар залида анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивалининг якунига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Тадбирда сўзга чиққанлар  бу каби фестиваллар давлатлар ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашда, ижодкорларнинг интилишларини уйғунлаштиришда ва тажриба алмашишида муҳим омил бўлиб хизмат қилишини таъкидладилар. Марказий кўргазмалар зали,  унга ёндош очиқ фойелар ва  хиёбонлар ёш мусаввирларнинг ҳамда амалий санъат усталарининг ижод намуналари билан тўлиб-тошди.


Йиллар оралаб
Достон

Мен ўзимни ёздим,
Баҳорим, кузим,
Ёзиму қиш дами –
Қайларда – тўзим.
Ҳеч ким тўхтатмади,
Йўловчи каби
Ойлару тунлардан
Бирма-бир ўтдим.
Ҳеч қандай тасалли
Бермас кунлардан –
Сени соғиндим мен,
Шеър битиб кутдим…


Ерники  ерга, сувники  сувга…

Бунақа воқеалар ҳозир юз бермайди. Рўй берганлариям тарихнинг қай бир бурчида қолиб кетган, дейдилар.

Яна айтишадики, “Ҳой, ҳушёр бўлинглар! Еб-ичганларингиз тупроққа кетади, берганларингиз ўзингизга қолади”.

Шунақа деймиз-у…


Ўзувчи шижоати ҳақида

…Ёзувчи оппоқ қоғоз билан ёлғиз қолдими, бас, ўша заҳоти унинг ёзишига шунчалар кўп нарсалар халақит бера бошлайдики, буни тасаввур қилолмайсан. У дахлсиз, фақат ўзига тегишли тасаввур оламида яшамоғи лозим ва алланечук номаълум, ҳеч ким ҳеч қачон кўрмаган, ўзи учунгина тирик одамлар ҳақида, гўё ўз хешу ақраболаридек ўйлашга мажбур; бу ёқда – ташқарида эса ҳар бир гиёҳ, ҳар бир нарса ўзининг мавжудлигини кўз-кўзлайди, қошига чорлайди, уни чалғитади. Ёзувчи деразадан аллақаёқларга кўз ташлаб ўтиради-ю, бироқ барибир ҳеч нарсани кўрмайди, кўролмайди; унинг кўзига шу кунгача ёзган саҳифалари, ўтган ва ўтаётган кунлар ҳамда эртанги ҳаёт, омадсизлик ва умидсизлик кўринади, холос.


Баҳоримиз бойсундан бошланади

Бу йил баҳор Бойсун қирларидан бошланди, гўё. Бу ўлканинг ўзига хос гўзал табиати, бетакрор манзараси, виқорли тоғлари-ю жил­ғалари, ям-яшил қир-адирлари киши қалбига баҳорий кайфият улашади.


Пойингга бир гулзор ярашгайдир
иложим йўқ

Сени ёд айладим, тоғли диёр, найлай, иложим йўқ,
Узоққа тушдиму дил интизор, найлай, иложим йўқ.

Қуруқ чўл ястаниб ётгандай атрофимда гўёким,
Ўзингсан менга гул, бўстон, баҳор, найлай, иложим йўқ.


“Элчи”

Хўжа Насриддин афанди ўзининг донолиги, сўзга усталиги, топқирлиги, толмас курашчанлиги, енгилмаслиги ва бошқа талайгина фазилатлари билан жаҳон аҳлига кенг танилган. Шу маънода уни фақат ўзбек хал­қи­нинг эмас, балки барча туркий халқларнинг жаҳон аҳлига йўлланган мухтор элчиси, де­йиш мумкин.


“Телба муҳаббат”

Таниқли ёзувчи Абдулқосим Мамарасуловнинг ўафур ўулом номидаги наш­риёт-матбаа ижодий уйи томонидан чоп этилган “Телба муҳаббат” номли китобида турли йилларда ёзилган ҳикоя­лари жамланган. Бу ҳикояларни боғлаб турган жиҳат уларнинг мавзуси — китобга киритилган барча ҳикоялар қадим ва боқий муҳаббат ҳақида.


“Жаноб сегэннинг эчкиси”

(Француз адибларининг эртаклари)

“Жаноб Сегэннинг эчки боқишда ҳеч омади юришмабди. Унинг эчкилари бирин-кетин йўқолаверибди. Эчкилар арқонни узишаркан-да, тоққа қараб қочиб кетишаркан, тоғда эса уларни бўрилар еб қўйишаркан…” Маш­ҳур француз адиби Альфонс Доденинг “Жаноб Сегэннинг эчкиси” номли эртаги ана шундай жумбоқли, ёш китобхонни қизиқтириб, ўйлатиб қўядиган “тугун” билан бошланади.

Юклаб олиш ⇓

 

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг