2019 йил 17 сон

214

Ўзбекистон-Хитой: Макон ҳам, йўл ҳам битта — тараққиёт!

XXI аср ўз тараққиёт йўлидан оғишмай дунё тамаддуни сари  шашт  билан интилаётган мамлакатимиз тарихи учун тикланиш, танилиш, ўзлигини англатиш, таъкидлаш жоиз бўлса, ўтмишда оламга донғи   таралган улуғ аждодларимизнинг мустаҳкам илдизлари билан боғланиш даври бўлиб қолажак.


“Ватанпарварлар боғи”да уч авлод учрашуви

Қарши шаҳридаги “Ватанпарварлар боғи”да Хотира ва қадрлаш куни олдидан “Уч авлод учрашуви” маданий-маърифий тадбири ўтказилди.


“Тошкент баҳори” сепини ёйди

Апрель ойининг гоҳ булутли, гоҳ булутлар орасидан офтоб мўралаб турган серёғин кунларида пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри саҳнаси “Тошкент баҳори” Халқаро опера ва балет санъати фестивалининг чароғон нурларига бурканди. Бешинчи бор ўтаётган ушбу санъат байрами Маданият вазирлиги, вазирлик қошидаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Алишер Навоий номидаги театр, “Ўзбекнефтегаз” АЖ ҳамда “Театр дўстлари” клуби ҳамкорлигида ташкил этилди.


Тақдирлар талқини

Таниқли адабиётшунос, филология фанлари доктори, профессор Нўъмон Раҳимжоновнинг бадиий ижод маҳсули бўлган “Жимжит жолалар” тўплами (“O‘zbekiston” нашриёти) тўрт бўлимдан: “Жимжит жолалар” қиссаси, эсселар, замонавий эртаклар ва дил битикларидан иборат.

“Жимжит жолалар” қиссасида тасвирланган манзаралар ўқувчини чуқур ўйга толдиради. Қисса бош қаҳрамони Тўрақулга камбағаллик ота мерос. Тўрақулнинг отаси дарду ҳасратларини ўғлига айтади, чунки бу ҳасратларни бош­қа ҳеч ким эшитмайди: “Камбағаллик бедаво касаллик экан, болам. Одамни тириклай ер ютибди, деган гапларни кўп эшитардим. Аслида, одамхўр ботқоқ бу — қашшоқлик экан”.

Қисса камбағаллик оқибатида юзага келган конфликтларга, кескин, қалтис воқеаларга бой.


“Юлдузли тунлар” ҳақиқати

Атоқли адиб, моҳир таржимон  ва  етук олим Пирим­қул Қодиров замонавий  ўзбек адабиётининг йирик намояндаларидан  бири ҳисобланади.  Ёзувчидан бизга   “Кафтдаги қуёш”, “Жон ширин”, “Кайф” ҳикоялари, “Қадрим”, “Эрк”, “Мерос”, “Яйра институтга кирмоқчи”, “Акрамнинг саргузаштлари” қиссалари,  “Уч илдиз”, “Қора кўзлар”, “Олмос камар”, “Амир Темур сиймоси”, “Юлдузли тунлар”, “Авлодлар довони”, “Она лочин видоси” каби роман, илмий бадиалари мерос қолди.  Китобхонлар орасида бу асарларнинг лоақал биронтасини ўқимаган, ундаги қаҳрамонларнинг қалб  руҳий олами, давр зиддиятлари билан курашганларига гувоҳ бўлмаган  ўқувчи  топилмаса керак.


Беш ташаббус қаноти

Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга доир ташаббуслар, китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатишни такомиллаштириш, китобхонлик маданиятини оширишга оид қарорлар ўз самарасини бермоқда.


Илмий-амалий анжуман

Тошкент давлат Миллий рақс ва хореография олий мактабида “Ўзбекистонда рақс санъати ривожи ва истиқболлари: ижтимоий жараёнлар” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.


Мақомшунос аллома

Мумтоз мақомларнинг жаҳон маданияти узра саодатли чўққиларга юксалишида яқин ўтмишда яшаб, ўзларининг илмий-амалий фаолиятлари билан бугунги ҳайратомуз ижодий ютуқларнинг тамал тошини қўйган улуғ устозларнинг улкан хизматлари бор, албатта. Бу ўринда ардоқли Ражабийлар сулоласининг намояндалари – Юнус Ражабий, Ризқи Ражабий ва Исҳоқ Ражабовнинг мураккаб шарт-шароитларда собитқадамлик билан амалга оширган, моҳиятан маънавий жасоратга тенг илмий-ижодий ва устозлик меҳнатлари алоҳида таҳсинга сазовор.


Темирчи санъаткорлар

Темирчилик ҳунари Шавқиддин Камоловга бобомерос. Бугунги кунда бу сулолани нафақат юртимизда, балки хорижий давлатларда ҳам яхши билишади. Шавқиддин ака билан суҳбатлашиш мақсадида унинг устахонасига келганимизда фарзанд­лари ва шогирдлари билан оддий темирдан гўзал санъат асарларини яратаётган экан. Суҳбатимиз аввалида у кишидан ҳунарманд­чиликнинг машаққатли, айни пайтда инсонга завқ улашадиган жиҳатлари ҳақида гапириб беришни сўрадик.


Испания саҳналарида

Испаниянинг Ллорет де Мар шаҳрида бўлиб ўтган “Баҳор симфонияси” номли кўрик-танловда Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институти “Чол­ғу ижрочилиги” кафедраси катта ўқитувчиси Ҳикмат Ражабов раҳбарлигида, етакчи концертмейс­тер Аяпберген Отегенов ҳамда Халқ ижодиёти факультети (чол­ғу жамоа­ларига раҳбарлик) таълим йўналиши 4-курс талабаси Баҳодир Баратов муваффақиятли қатнашди. 22 давлатдан турли жанрлар бўйича турли ёшдаги ижрочилар иштирок этди.


Сеники бу чаман, бу гуллар
Тасвирингга сўз тополмадим

Баҳор ўрмонида бошланган шовқин
Юрак қўшиғидан анча секиндир.
Илҳомим қирғоққа урилган сувдай –
Тошқиндир, жўшқиндир, зўрдир, эркиндир.


Буюк шажара пайвандиман
Ҳазрати Бобур

Бошимни олиб, эй Бобур, аёқ етганча кетгаймен.
Заҳириддин Муҳаммад БОБУР

Кимга дунё, кимга кўнгил шоҳ экан,
Дунё деганлари алам, оҳ экан,
Одамга умиди дўст, ҳамроҳ экан,
Қаён кетмоқдасиз, Ҳазрати Бобур?


Қани сенинг ҳайкалинг? (Ҳангома)

Мен бу йўлдан ҳар куни икки марта ўта ман: эрталаб ва кечқурун. Эрталаб ҳам, кечқурун ҳам ўтаётганда гўёки саробга дуч келгандек, йўқ, бошқа юртга тушиб қолгандек, бундай ҳам эмас — худди орадан шунча фурсат кечмагандек, замон орқага кетгандек туюлиб, лолу ҳайрон бўламан. Тавба, дейман, бошқалар ҳам буни биладими ёки фақат менинг кўзимга шундай кўриняптими? Бўлмаса, нега ҳеч ким ҳеч нарса демайди? Нега ҳеч ким қўрқмайди? Бу ерда бир сир бор-ов. Йўлнинг икки томонида-я, куппа-кундузи! Кетаётиб аввал ўнг тарафга қарайман: ҳа, турибди. Кечагидек, тунов кунгидек. Шундоққина кўчанинг ёқагинасида. Ёнма-ён. Икки қария. Икки соқолдор. Одамзоднинг мол-мулкигагина эмас, жонига ҳам эга чиққан икки зот. Дунёни бузган икки доҳий! Хайриятки, бор бўй-басти билан эмас — ярим белдан пасти йўқ. Бюст дейдилар буни, сандиқдек келадиган тошҳайкал. Тилимизда монанди йўқ — мусулмон қавм одам боласининг белидан кесиб, томошага қўймайди.


Баҳор, ёмғир, фестиваль…

“Тасвирий ва амалий санъат фестивали” айни баҳорда ташкил этилишининг  ўзига хос хусусияти бор. Бу фаслда нафақат табиат уйғонади, балки  атроф гўзаллиги ижодкор аҳлига илҳом бағишлайди. Пойтахтимизда ажиб манзара касб этган баҳор ва фестиваль уйғунлиги шу кунларда Ўзбекистон Бадиий академиясининг кўргазмалар зали ва хиёбонларига ҳам кўчди.


Нурли  чеҳраларни  эслаб

1998 йил   апрель  ойида Қўқон  давлат  педагогика институтида элимизнинг  ардоқли  фарзанди, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф билан талабаларнинг учрашуви бўлиб  ўтган эди. Учрашувда мен ҳам иштирок  этгандим. Бу  учрашув ҳақида шоирнинг ғойибона мухлиси, қадрдоним, Темир  йўл ишчилар таъминоти бўлими  раҳбари Маҳмуджон Умаров эшитиб қолганди.


Fолиблар тақдирланди

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъат музейида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг олтмиш беш йиллигига бағишланган “Муҳаммад Юсуф сиймоси тасвирий санъат асарларида” деб номланган танлов-кўргазманинг очилиши ва ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мазкур тадбир “Муҳаммад Юсуф” номидаги жамоат фонди, “Олтин қалам” газетаси таҳририяти, Ўзбекистон Бадиий академияси,  Ёзувчилар уюшмаси,  Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда  нуфузли ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.


Маърифий сабоқ

Яқинда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институтида “Китобхонлик бизни бирлаштиради” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди.


“Kino san’ati”

Ўтган ҳафта якунида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги муассислигида нашр этила бошлаган “KINO SAN’ATI” журналининг биринчи сони тақдимоти бўлиб ўтди. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг ёшлар пресс-клубида ўтказилган мазкур тадбирда таниқли кинорежиссёрлар, актёрлар, ёзувчи, шоирлар, ОАВ вакиллари ва талабалар қатнашди. Тадбирни филология фанлари номзоди Ш.Ризаев олиб борди. Маросимда сўзга чиққан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Ф.Зокиров, журнал бош муҳаррири Л.Тангриев, санъат ва адабиётимизнинг таниқли намояндалари И.ўафуров, Э.Аъзамов, А.Мелибоев, Ж.Қосимов, Г.Зокирова, Д.Каримова ва бошқалар нашрнинг келгуси ишларида муваффақият тилаб, таклиф ва мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг