2019 йил, 16 сон

1180

Ушбу сонда чоп этилган мақолалар

Ўзбекистон-Корея. Барқарор муносабатлар

Мамлакатимизнинг дунёдаги  барча етакчи давлатлар билан дўстлик, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорлиги тенг муносабатлар асосида ривож топмоқда. Чунончи, бугун мамлакатимизда давлат ташрифи билан меҳмон бўлиб турган Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин ҳам эътироф этганидек, мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар тарихи узоқ ўтмишга бориб боғланади. 


Қандай ёзсанг, замонинг шундай бўлади. Мен  гўё  Тошкентдаман

Ҳаёт ёзишингга қараб мослашуви хусусида “Қандай ёзсанг, замонинг шундай бўлади!” шиори остида мақола ёзишни бошладим. Аммо қани энди ёзила қолса? Ҳаёт ҳайқириқларига тўла ҳовлидан қўл  телефонларига ишонмай ўз тилларида бир нималар деб чуғурлашаётган ўзбек аёлларининг вағир-вуғури эшитилади.


Ўзбекистон-Қозоғистон. Дўстлик ришталари мустаҳкам

ОАВда аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 2019 йилнинг 14-15 апрель кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлди.

Икки мамлакат ўртасидаги қардошлик алоқалари ва стратегик шериклик, жумладан, Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш масалалари ўзбек-қозоқ муносабатларида, жумладан, минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларида мужассамлашгандир.


Ўлжас сулаймонов: тоғларни  ерга  урмай, даштларни  юксалтирмоқ

Мен ҳар бир ёзувчи ўз ҳаётида ҳеч бўлмаганда ўзининг бир буюк китобини ёзиб қолдириши керак деб ўйлайман. Шундагина у ёзувчи  сифатида шаклланиб етилган бўлади.


“Кўклам  қуёшидан кўкарган  қирлар”

Бизнинг танглайимиз ҳассос ва оташнафас шоир Ҳамид Олимжоннинг мазкур сатри билан кўтарилган, десам янглишмайман. Зеро, кўз ўнгингда жилоланиб, бор бўй-бастини намоён қилаётган баҳор янаям тароватли. Далаларга чиққинг, қийғос гул очган ўрик, олча, гилос, беҳи, аллақачон гулини тўкиб, кўм-кўк барг ёзган бодомлар остида ёш боладай яйраб ўйнагинг келади.


Агар  сен  ўнмасанг

Болалигимдан хаёлпарастман: гоҳ ширин, ақлга сиғмас фикрлар ичра кезиб, турфа кашфиётлар қиламан; турмушни тубдан ўзгартириб, гўзал ҳаёт барпо этаман; ёлғончи раҳбарларни қаттиқ жазолаб, ишчан, фидойи одамларга катта-катта амаллар олиб бераман. Энг кўп ўйларимдан бири: “Қанийди, халқимиз орасидан ҳар томонлама пишиб-етилган, ҳалол, хатога йўл қўймайдиган – етук етакчи етишиб чиқсаю барча мушкулларни осонгина ҳал этса, ўзи жуда сезгир ва чарчамайдиган одам бўлса…” Бироқ шунақа мўъжиза юз беришига ишонмас, ўзидан қўрқадиган амалдорлар ундайларга кун бермай, йўқотишга уринади, деб эзилар эдим. Бундай ҳолатлар ҳамма замонларда юз берган, ҳукмини ўтказиб, тараққиётга тўғаноқ бўлган. Аммо баъзан кучли, тадбирли, доно етакчилар ҳам етишиб чиққану ҳар қандай тамбаларни ёриб ўтиб, ўз йўлларини очганлар.


Санъаткорга ҳурмат шуми?!

Дам олиш кунини дугоналарим билан бирга ўтказишни режалаштириб, бу ҳақда турмуш ўртоғим билан маслаҳатлашдик. “Келаётган жума куни дугоналарим билан йиғилмоқчимиз. Агар рози бўлсангиз, ҳаммамиз учун театрга чипта олиб берсангиз. Театр баҳона шаҳарни айланиб келардик.” Турмуш ўртоғимга таклиф маъқул тушди. Кўп ўтмай Муқимий номидаги театрга чипталарни қўлимга тутқаздилар. Хуллас, жума куни “Тоҳир ва Зуҳра” спектаклини кўришга ошиқдик.


Ҳамён (ҳикоя)

— Чеховнинг “Ҳамён” ҳикоясини ўқиганмисиз?

— Ўқиганман, нимайди? — дейди диванда ёнбошлаб олган Олим обзей.

— Шарқда айнан шунга ўхшаш ҳикоят бор.

— Чехов шундан олиб кўчириб қўя қолган демоқчимисиз?

Олим обзей қўлтиғи остидаги ёстиқни бошига олиб чалқанча ётиб шифтга тикилиб қолади.


Озод ШАРАФИДДИНОВ таваллудининг 90 йиллиги. Она тилимизнинг улкан жонкуяри

Ўзбекистон Қаҳрамони, устоз  Озод Шарафиддинов – замонавий ўзбек адабий танқидчилигининг ёрқин намояндаси, атоқли жамоат арбоби, моҳир сўз санъаткори эди. Унинг ўткир фалсафий қимматга эга ва адабиётшуносликнинг юксак намунаси бўлган асарлари, бадиий таржималари, поэтика ва тил ҳақидаги сермазмун  мақолалари жуда  кўп. Олимнинг қаламида она тилимиз хазинасидаги ҳар бир сўз янгидан-янги имкониятларини намоён қилади, беқиёс фалсафий мазмун ва моҳият  касб этади.


Оразин ёпқач кўзумдин

Алишер Навоийнинг ҳар бир  ошиқона руҳда ёзилган ғазали замирида ошиқнинг сурату сийрати ва ботиний ҳазинлиги мунаққаш этилган. Улуғ шоир асарларидаги бундай ғазаллар зоҳирий ва ботиний бадиий кайфият уйғунлигининг маҳсули бўлиб, уларнинг аксари “ҳасби ҳол” руҳида ёзилган. Айтиш жоизки, тасаввуф шеъриятида “соқий”, “муғбача”, “майпараст”, “қадаҳ” ва “май” сингари поэтик тимсол, ирфоний рамзлар гўё тасаввуфнинг тамал тошидек. Аслида, бундай поэтик тимсоллар кўп маротаба тадқиқот объекти бўлган. Эндиликда эса улуғ шоир назмиёти янгича талқинларда ўрганилишига эҳтиёж бор.


“Америкалик дарвешнинг  саргузаштлари”

Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарафиддиновнинг  доктор Рональд Хонг ҳақидаги “Америкалик дарвешнинг  саргузаштлари” номли китоби нашрдан чиқди.   


Маърифатли шахс — жамият таянчи

Таниқли санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, халқимизнинг севимли сухандони Насиба Иброҳимовани газетхонларга таништириб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак. Неча йиллар давомида гўзал табассуми, ҳеч кимникига ўхшамайдиган қўнғироқдек овози, юксак маданияти билан телетомошабинлар меҳрини қозонган, раҳбарлик лавозимларида ҳам ишини ҳалол бажариб, одамлар кўнглига йўл топа олган бу камтарин инсон ҳамон жамоат ишларида фаол. Насиба ИброҲимова билан суҳбатимиз маданият, санъат, радио-телевидениенинг бугунги ҳаётимиздаги ўрни ҳақида бўлди.


Муҳит ва образ талқини

Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Исломхўжа” тарихий фильми ўзбек киносида тилга олишга арзигулик воқеа бўлди, десак хато қилмаган бўламиз. Асар сценарийси Ж.Рўзметов қаламига мансуб. Аввало, ижодкорлар унутилиб бораётган, ёшлар, албатта, билиши зарур бўлган шахс ҳақида фильм ишлашга бел боғлагани таҳсинга сазовор. Тарихий воқеликни аслига мос тарзда тиклашдан кенг миқ­ёсда фойдаланиш жаҳон кино тажрибасида кўп йиллардан буён мавжуд.


Янги спектакль

Шу кунларда Андижон вилоят қўғирчоқ театрида режиссёр Дилмурод Шайх саҳналаштирган “Шерюрак ёхуд Бобур ҳақида қисса” спектакли намойиш этилмоқда. Асар муаллифлари Рашит Чўққиев ва Мансурбек Рўзиев улуғ бобомиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг болалиги акс этган воқеаларни маҳорат билан қаламга олишган. Саҳналаштирувчи рассом Альфия Жабборова қўғирчоқлар орқали тарихий шахслар қиёфасини жонлантиришда ранглардан унумли фойдаланган. Бастакор ўайратбек Жабборов, овоз режиссёри Георгий Лебедев жамоа меҳнатига муносиб улуш қўшишган.


Пешиғор

Тарихий манбалар ва ривоятларда Моргузар тоғ тизмасининг шимолий ён бағридаги овлоқ гўшалардан бирида жойлашган Пешиғор милоддан аввалги 330-328 йилларда Александр Македонский қўшинига қарши аёвсиз кураш олиб борган юрт баҳодирлари ҳамда турли қавмларга қўналға бўлгани таъкидланади.


Гулларга қувончнинг рангини сепгин

Диёрага айтганларим

Қани титроқ кўлларингни бер болам,

Қадамингни кутиб турар ер болам,

Қушдай қанотингни энди кер болам,

Бувинг томон қушдай учгил, айланай.


Ёзувчилар уюшмаси қошидаги “Ижод” жамоат фондининг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисида

“Ижод” жамоат фонди юртимизда қалам аҳлини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилаётган юксак эътиборнинг амалий кўриниши саналади. Фонд ўз фаолиятида шаффофлик ва холисликка алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Қуйида фонднинг ўтган йилги фаолиятига оид айрим рақамлар келтирилган: 2018 йилда фонд маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига 12180,5 млн. сўм миқдорида шакллантирилган.

Юклаб олиш ⇓

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг