2019 йил 15 сон

144

Пешвоз чиқинг, Алпомиш келди!..

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Биринчи Халқаро бахшичилик санъати фестивали очилишига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган нутқида:  “Бахшилар нафақат халқ ўтмишининг акс-садоси, айни пайтда бугунги куннинг ҳам жарангдор овозидир”, дея таъкидлаган сўзидан бахшичилик санъатининг боқийлигини, юртимизда илк бор ўтказилган ушбу Халқаро фестиваль бу борада қўйилган илк ва улкан қадам эканини англаймиз. Зеро, минг йиллар довонидан ўтиб келаётган халқ достонлари янграб турган экан, уларни қалб тўрида асраб, халққа бахш этаётган бахшилар ҳам эл-юрт эъзозида бўлади.


Ҳайрат иншоси

Бу оламда ҳайратга муносиб ишлар кўп. Диққатга молик янгиликлар, ҳаётбахш ислоҳотлар самараларини ҳам ҳар куни кўриб-кузатиб келаяпмиз. Аммо ҳали биров билиб-билмай қолди – жорий йилнинг 19 март куни бўлиб ўтган йиғилишда илгари сурилган бешта муҳим ташаббус мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, маданий ҳаётида янги даврга кираётганимизни англатди.


Давлат тили – бирлигимиз, борлигимиз рамзи

Ҳар қандай халқнинг тарихи, ўзига хос табиати, қадриятлари, аввало, ўша халқнинг она тилида акс этади. Бежиз тилни миллатнинг маънавий иммунитети деб баҳоламаганлар. Боиси, ўз тилини асраб-авайлаган, уни замонлар оша ривожлантира олган миллатгина ўзлигини, миллий қиёфасини сақлаб қолади.


Ижод ва масъулият

Ёзувчилар  уюшмасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинганлигининг бир йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди. Унда уюшма аъзолари, ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ижодкор ёшлар иштирок этди.


Иймонни  мерос  деб,  бердилар  онам

***

Юрак жисмимизда бир умр бедор,

Наздимда зарбида Оллоҳ оҳи бор.

ўафлат уйқусида ётган бандаси,

На оҳга, на зарбга қилгай эътибор.


Ижод  ва таржимаи ҳол талқини

Ҳар бир  улкан ижодкор  ўзича бир олам. Улар бири иккинчисини такрорламайди, бири бошқасидан фарқланади. Бундай адибларнинг таржимаи ҳолини  асарларидан,  асарларини эса  таржимаи ҳолидан айрича тасаввур этиб бўлмайди. Зотан, дунё адабиётшунослигида масаланинг шу жиҳатини  муайян тизимга келтирган биографик метод ҳам бор.


Фидойи касбдошимиз эди

Қазонинг аччиқ шароби қачон тобига келишини яратган Эгамдан бошқа ҳеч ким билмайди. Ўлим ҳақлигини биламиз, аммо сарвари коинотдан  узоқ умр, ризқ-насиба, мансаб-мартаба тилаб, бу ёруғ оламнинг битмас-туганмас йўлу йўлакларида гоҳ шиддат, гоҳ сокин чопишда давом этаверамиз. Бирор жойда бир зум тин олсак, дунё ишлари тўхтаб қолаётгандай туюлиб кетади. Узоқ йиллар бир жамоада қалам тебратиб, бундан атиги икки ҳафта олдин янги ижодий режалари тўғрисида суҳбатлашиб олган ҳамкасбим Муродилла Абдуллаевнинг бевақт вафоти ҳақидаги совуқ хабарни эшитиб, кўнглимдан шу надоматли мулоҳазалар ўтди.


Нозик ҳиссиётлар дунёси

Файзулла Аҳмадалиев тасаввуф таълимотини тасвирий усул билан ёритган рассомлардан бири. У сўфийликнинг концепцияси – комилликка элтувчи ғояни англаб етиб, ўз картиналарида таълимотдаги шундай ҳиссиётларни акс эттиришга интилди. Жалолиддин Румий, Алишер Навоий, Фаридиддин Аттор каби улуғ шоирлардан илҳом олган рассом асарларида асосий ифодавий куч Дарвеш образига юклатилади. Композицияларида қўлланган белги, ишоралар, унсурлар ва ранглар тимсоли орқали томошабин айни дамда дарвеш қалбида кечаётган ҳис-туйғуларни анг­лаши мумкин.


“Нур ва соя”

Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясидаги “Нур ва соя” деб номланган экспозицияда таниқли рассом Зебинисо Шарипованинг  кейинги йилларда яратган йигирмадан зиёд асари намойиш этилмоқда. Бу асарларда   ўарб ва Шарқ тасвирий санъати анъаналарининг уйғунлиги яққол кўзга ташланади.


Тарихнинг замонавий талқини

Кўплаб нодир диний асарлар ва ҳадислар муаллифи, жаҳон ислом таълимотида улкан ўрин эгаллаган буюк бобокалонимиз Абу Исо Муҳаммад Термизий ҳақидаги “Абу Исо Муҳаммад Термизий” бадиий фильми экран юзини кўрди. Мазкур фильм ижодкори Абдухалил Мингноров бир йўла учта муҳим вазифани адо этган (у сценарий муаллифи, режиссёр ва актёр). Фильм лойиҳаси “Инсон” хусусий студияси томонидан ишлаб чиқилган. Томошабинлар билан учрашувда Абдухалил Мингноров барча саволларга жавоб берди. Томошадан олган таассуротларим таъсирида туғилган фикр­-мулоҳазаларни газетхонлар билан ўртоқлашишни лозим топдим.

Юклаб олиш ⇓

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг