2019 йил, 14 сон

297

Борар жойи бўстон бўлган дўмбирам…

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 5-10 апрель кунлари бўлиб ўтадиган Халқаро бахшичилик санъати фестивалини юқори савияда ўтказиш учун пухта ҳозирлик кўрилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 1 ноябрдаги “Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан бугун бошланаётган нуфузли анжуманни кенг ёритиш учун дунёнинг йигирма давлатидан кўплаб журналист ва юртимиз оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.


Бахшичилик санъати – чин ҳикмат намунаси

Яқин ўтмишда бахшичилик эстетикада санъат тури сифатида расман, илмий тарзда қабул қилинмаган ва халқ оғзаки адабий ижоди қаторида бадиий адабиётнинг бир хили, деб ҳисобланган. Бундай “камситиш”нинг сабаби шўро даврида ўзбек миллий эстетикасининг етарли даражада шаклланмагани, унда Оврўпага, тўғрироғи, рус маданияти анъаналарига тақлиднинг ниҳоятда кучли бўлгани билан изоҳланади.


Амир Темур ва Темурийлар зикри “Равзат ус–салотин”да

Тарихий манбаларда Соҳибқирон Амир Темур ва темурийларнинг бадиий адабиётга, сўз санъати ҳамда бошқа санъат турларига қаратган эътиборлари, яратган мактаблари, ташкил қилган кутубхоналари, улар ҳомийлигида ёзилган асарлар ёки уларга атаб битилган китоблар ва уларнинг қалам аҳли учун ажратган маблағлари ҳамда шеър айтишга бўлган иқтидорлари алоҳида ҳурмат  билан битилган. Бу давр темурийлар Ренессанси деб эътироф этилган. Уларнинг дунё тамаддунидаги хизматларини ёритиб, кўрсатиб берувчи тарихий маълумот, шарҳ ва лавҳаларни тазкира китобларида битиб қолдириш усулини  эса мумтоз адабиётимиз тарихида биринчилардан бўлиб Алишер Навоий бошлаб берган.


Экранга сиғмаётган қудрат

Алломалар таъкидлаганидек, тарихни китобдан ўқиб-ўрганиб бўлмайди, уни кўриш керак. Мустақилликнинг дастлабки йиллари айрим давра суҳбатларида: “Энди оламшумул аллома-ю саркардаларимиз ҳақида ўзимиз фильмлар ишлаб, дунёни лол қолдирамиз” деган фикр­лар, яхши ниятлар тез-тез қулоққа чалинарди. Ўзбекистон ҳукуматининг “Амир Темур таваллудининг 660 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги тарихий қарори (1994 йил 29 декабрь)да Соҳибқирон Амир Темур ҳақида бадиий фильм ишлаш вазифаси ҳам қўйилган эди. Зиёлилар, ижодкорлар ўртасида яратилажак фильм ҳақида қизғин баҳслар, муҳокамалар бўлиб ўтгани ёдимизда.


Дашт юзлари қизарди – лола

Тоғ этагида ёйилиб ўтлаётган қўйлар сурувини чўпонтаёғига суяниб, четдан кузатиб турган йигитни суҳбатга тортдим. Исми Озодбек экан.

– Шу қўйларнинг ҳаммаси ўзингизникими? Беш юздан зиёд бўлса керак?

– Шунақа. Икки юзтачаси қўзичоқ. Ҳозир қўйлар қўзилайдиган палла, – дея жавоб берди Озодбек узоқдаги қирга ёйилган сурув томон тикилиб.


Дўмбира

Дўмбира, жонимнинг томири,
Отамсан, оғамсан, эгачим.
Кўнглимни кулдириб, куйдириб,
Кўнглимни энамдай билгичим.


Бахшиларинг достон айтса…

Халқаро бахшичилик санъати фестивали она Ватанимизнинг маданият, санъат ва адабиёт соҳасидаги салоҳияти нақадар улуғ эканини жаҳон ҳамжамиятига намоён этиши тайин..

Бахшиларнинг дўмбира чалиб достон айтган овозини тинглаганда томирларда қон жўшиб, бутун вужуд титраб кетади, юраклар симобдай эрийди, мардона тебранма овоз қулоқларга мойдай ёқади. Дарахтларнинг шовуллаши, довулларнинг гувиллаши, денгиз тўлқинларининг тошиши, отларнинг кишнаб югуришларини ҳис этаман ушбу ноёб ва бетакрор товушларда.


“Темур тузуклари” бебаҳо қўлланма

Буюк бобокалонимиз Амир Темурнинг тузуклари қудратли мамлакатни, салтанат ва қўшинни бошқаришда дастуриламал бўлган. Соҳибқирон ушбу тузукларни яратишда халқимизнинг азалдан мавжуд урф-одатлари, анъаналари, маданияти, қадриятларини ва динни асос қилиб олган. “Темур тузуклари” ҳаётий бой тажрибалар ила сайқалланган. Шу боис темурийлар даврида кўплаб адабиёт ва санъат асарлари яратилди. Мовароун­наҳр­нинг барча шаҳарларида илм-фан, маданият, санъат билан бир қаторда меъморчилик ҳам ривожланди. Салтанат маркази бўлган Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида салобатли бинолар, осмонўпар миноралар, масжидлар, гузарлар барпо этилган.


Аждодларга муносиб ворис

Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган  ҳар бир саъй-ҳаракат замирида улкан эзгу-ниятлар мужассам. Инчунин, минг йиллардан зиёд тарихга эга бахшичиликка  берилаётган  эътиборда ҳам мана шу эзгу ниятни кўриб турибмиз. Бизлардан катта авлодлар, қолаверса, бизлар ҳам тўйларда  бахшилардан достонлар тинглаб ёки  уйда момоларимиздан  эртаклар эшитиб улғайганмиз. Фарзандларимиз, ёшларимиз ҳам бой халқ оғзаки ижоди намуналари билан қанчалик ошно бўлишса, улар аждодларга шу қадар муносиб ворис бўлиб вояга етади.


Бепоён маънавий уммонларимиз

Не бахтки, бугун юртимизнинг қай бир гўшасида бўлманг, кўзингиз қувнайди, дилингиз яйрайди. Ватанимиз қиёфаси кундан-кун сайқалланиб, чирой очиб боряпти, одамлар – юртдошларимиз юзида мамнунлик, қалбида шукроналик, хатти-ҳаракатларида жўшқинлик, куч-ғайрат.


Тонг гўзал, тонг баҳри нур
Авлиё шаҳар
(Ҳожи Муҳаммад Рафиқов ҳикмати)

Бухоройи шарифда, дўстим,
Яшамоқнинг ўзи буюк бахт.
Муродига етолмас ҳеч ким,
Бунда юрса лоқайд ё карахт.


Шогирд

Олис тумандаги биродаримиз вафот этди. Институтда ишловчи курсдош дўстим Даврон бориб келишга беминнат машина топганини, мени эрталаб уйдан олиб кетишини айтди.

Тонгда “Ласетти”да Қўшработга жўнадик. Машина униққан бўлса-да, тозалаб ювилган, ҳатто атир ҳам сепилган, орқа ўриндиқдаги сандиқчасида газсиз сув ва елим стаканлар қўйилган.


Мактуб

Бу воқеани менга сиҳатгоҳда дам олиш чоғида намозхон дўстим Нуриддин ҳожи айтиб берганди.

…Ҳамроқул билан институтда бирга таҳсил олганмиз. Гапимиз бир-биримизга мос тушгани учун тўрт йил ижарада ҳам бирга турдик. Жуда маданиятли ва интизомли йигит. Ўқиш давомида бирор соат ҳам дарс қолдирганини эслай олмайман. Унинг имтиҳонларга бутун вужуди билан тайёргарлик кўриши, ҳатто эрталаб уйғонганда тўшакда туриб, бирор мавзуни пичирлаб такрорлашига ҳам кулардик, ҳам ҳавас қилардик.


Баҳор келаётир…
Герман ГОРТЕР
(Голландия)
Баҳор келаётир.
Эшитилар ифорли қадамлар саси.
Уни тинглар ҳаяжон-ла дов-дарахт, само:
Ҳамма жойда баҳорий ис, баҳорий ҳаво,
Ҳамма жойда шул илоҳий Баҳор нафаси…
Мен ҳам тинглаб, бу ташрифни туяман дилдан,
Тинглайману ҳис қиламан кўнгил-кўнгилдан.


“ХАМСА”нинг янги талқини

Мумтоз бадиий асарлар барча замонларда кўпчиликнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этиб келган. Уларга муносабат ҳам турлича бўлган. Ҳар бир давр муайян мумтоз асарни ўз замонининг мезонларидан келиб чиққан ҳолда талқин қилган ва баҳолаган. Уларга турли шарҳлар битилган, луғатлар тузилган. Кейинги асрларда ҳам бу анъана давом этган. Чунончи, Бедил ғазалларини, рубоийларини шарҳловчи бедилхонлар пайдо бўлгани, Сўфи Оллоёрнинг “Сабот ул-ожизин” асарини шарҳлаш учун махсус асар битилгани фикримизга далилдир.


Мериме асарлари ўзбек тилида

Таниқли ҳуқуқшунос олим ва жамоат арбоби, академик Акмал Саидов илмий фаолияти  ҳақида сўз юритганда, унинг жаҳон адабиёти атоқли  вакиллари  ижодини Ўзбекистонда  тарғиб ва  тадқиқ қилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринлидир.


Ботир элнинг тийнати

Мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан ўтказилаётган “Халқаро бахшичилик санъати фестивали” ҳам илмий, ҳам амалий жиҳатдан жуда катта тарихий аҳамиятга эга. Шу пайтга қадар турли кўрик-танловлар, фестиваллар ўтказилган. Бироқ қадим даврлардан то бугунги кунимизгача жонли ижро ҳолатида яшаб келаётган, дунёнинг кўпгина мамлакатларида унутилган ёхуд унутилишга юз тутган бахшичилик санъатини асраб-авайлаш, уни келгуси авлодларга етказишга қаратилган, эпик ижрочи, яъни бахшилар ҳамда шу соҳанинг етук мутахассислари бўлган фольклоршунос олимлар иштирокида халқаро миқёсда бундай анжуман биринчи марта ўтказилмоқда.


Бу юртда яшаган қолмас армонда

Бугун яна бир бор қадим Сурхон фарзанди эканимдан фахрланиб ўтирибман. Ахир, қувонмай бўладими, юртимизда ҳали бундай катта халқ байрамини кўрмагандим. Илоҳим, бахшиларнинг бошида офтоб чарақлаётгани рост бўлсин. Ўзим машҳур Шоберди бахшининг шогирдиман. Қумқўрғонданман, асли миробман. Дўмбира чертишни отамдан, куйлашни устозимдан ўрганганман. Дастлаб термалардан бошлаб, кейин “Алпомиш”, “Кунтуғмиш”, “Ойпарча”, “Сулувхон” ва “Гўрўғли” туркумига кирувчи барча достонларни ёд олдим. Икки фарзандим ҳам бахшилар қаторидан ўрин олган.


Қалбга тизилган маржонлар

Шу кунларда Термиз таниб бўлмас даражада ўзгариб кетган. Бу ерга келган киши ҳақиқий халқона байрамнинг гувоҳи бўлади. Ниҳоятда гўзал манзара. Буни сўз билан таърифлаш мушкул. Туғилиб ўсган гўшамда катта тарихий воқеа — биринчи марта Халқаро бахшичилик санъати фестивали ўтаётганидан шодлигим ичимга сиғмайди.


Меҳр чашмаси

“Дала-даштда отлар уюрига тез-тез дуч келаман. Арғумоқлар мени тилсимлар дунёсига бошлаётгандай бўлади. Умр бўйи улар изидан юраман, бироқ чарчамайман… Бу жониворларнинг ёлини силамай ўтган кунларимни эслай олмайман”, дейди Қанотбой оқсоқол. Умр бўйи отга меҳр ришталарини боғлаган, ҳаётини отсиз тасаввур этолмайдиган отахоннинг бу содда, бироқ самимий эътирофида теран ҳикмат бор…


“Юрагимнинг жўри бўлган дўмбирам” 

Бахшичилик – инсониятнинг санъат сари қўйган илк қадамларидан биридир. Сўздаги сирли мутаносибликни, улар фикру оҳангга омихта этилганда пайдо бўладиган сеҳр-қудратини қадим боболаримиз ҳис қилганлар ва бу ҳис қилиш натижасида пайдо бўладиган қудрат уларга мастона кайфият бахш этган. Бахши дўмбирасидан таралаётган куй ва достон ижроси сеҳрини тинглаган борки, бундан ўзгача завқ туяди, ўзга оламга тушиб қолгандек бўлади. Атоқли шоир Усмон Азим ибораси билан айтганда, бахшилар “Туронзамин Ҳомерлари” шомни тонгга улаб халқ достонларини ижро этишган. Ўзбекнинг юксак, мард феълу атворини мана шундай шеъру қўшиққа чулғанган тунлар ҳам яратган.


 

Юклаб олиш ⇓

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг