2019 йил, 13 сон

336

Ушбу сонда чоп этилган мақолалар:

Маънавиятли ёшлар — келажак таянчи

Жорий йилнинг 19 март куни мамлакатимиз  Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида  бўлиб ўтган  видеоселектор йиғилиши ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг баркамол инсон бўлиб етишишига эътиборни кучайтириш, маданият, санъат, жисмоний тарбия ҳамда  спортга кенг жалб этиш, ахборот техноло­гия­ла­ри­дан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёш авлод ўртасида китобхонликни тар­ғиб қилиш, хотин-қизлар банд­лигини таъминлаш каби масалаларга бағишланди.


Жавонда сарғайиб қолмайди

Жиззах шаҳрида ахборот ресурслари маркази (болалар кутубхонаси) — нурли, файзли кошона бор. Атоқли шоирларимиз Ҳамид Олимжон ва Зулфия ҳайкаллари ўрнатилган муҳташам боғ тўрида қад кўтарган бу икки қаватли кўркам, баҳаво бино тезда эътиборингизни тортади.


Саҳна фидойиларига эҳтиром

27-март — Халқаро театр куни бу йил ўзгача шукуҳда ўтгани билан кўпчиликнинг ёдида қолди. Зеро, шу йилдан бошлаб мазкур тадбир бир ҳафта давомида барча театрларда очиқ эшиклар куни тарзида ўтказилиши, томошалар бепул намойиш этилиши ҳақидаги хабар театр мухлисларини беҳад хурсанд қилди. Етти кун давомида пойтахтимиздаги ва вилоятлардаги барча театрлар заллари томошабинлар билан тўла бўлди, баъзи спектаклларда театр ходимлари йўлакларга стуллар қўйиб беришди. Ҳатто тик туриб спектакль кўрганлар ҳам бўлди.


Офтобдек нур сочар китоб

Президент Шавкат Мирзиёевнинг китобхонлик маданиятини янада юксалтиришга қаратилган ташаббуслари юртимиз бўйлаб кенг ёйилмоқда. Ушбу хайр­ли тадбирлар ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънан баркамол бўлиб улғайишига, уларнинг китобга бўлган қизиқишини, меҳрини ва интилишини оширишга, китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган.


Маданият  ривожига нима  тўсиқ  бўлмоқда?

Маданият муассасаларининг санъат ва маънавият ошёни, истеъдодли ёшлар камол топадиган зиё маскани сифатидаги ўрни беқиёс. Бугун шундай даврда яшаяпмизки, маданиятимиз ва миллий ўзлигимизни турли ёт ғоя ва мафкуралардан юксак маънавиятга таянган ҳолдагина ҳимоя қилиш мумкин.


Истиқболли дўстлик алоқалари

Яқинда “Ўзбекистон-Грузия” дўстлик жамиятининг аъзолари иштирокида навбатдаги ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Икки давлат ўртасида ўзаро дўстона алоқалар кўламини янада кенгайтириш мақсадида ташкил этилган ушбу жамият фаолиятига бу йил 20 йил тўлди.


Қариялари қадрланган юрт

Беш-олти йил аввал корхона ва муассасаларда пенсия ёшига етиб ишлаб юрган ҳар қандай ходимнинг ҳам юрагига ғулғула тушарди. Негаки, исталган пайтда ўша ходимнинг тажрибаси, жамоадаги ўрни, корхонага келтираётган нафидан қатъий назар қўлига меҳнат дафтарчаси тутқазиларди. Ишда қолган тақдирда ҳам жамоада мунғайибгина юрарди. Шундай кўр-кўрона ёндашиш туфайли кўплаб нашриёт ва таҳририятлардаги юзлаб тажрибали муҳаррирлар “кексалик гаштини” суришга жўнатилди. Бунинг оқибатида эса китоб дўконлари пештахталарини наридан-бери тайёрланган, китобхон саводини  ғовлатадиган хом-хатала, таҳрирталаб китоблар босиб кетди.


Юксак эътибор

Куни кеча маданият ва санъат ходимларини беҳад хурсанд этган воқеа содир бўлди. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ушбу соҳаларда узоқ йиллардан буён фидойилик билан хизмат қилиб келаётган жонкуяр маданият ходимларини рағбатлантириш мақсадида “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси ҳукумат томонидан тасдиқланди. Ушбу кўкрак нишонининг таъсис этилиши Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан соҳага берилаётган алоҳида эътибордан далолатдир.


Кулиб турган баҳорсан
Баҳорга туҳфа

Гул ясабди хазондан қизим,
Ишдан борсам, қўлимга тутди.
Чин гуллардек нафис, бежирим,
Ташвишларни зумда унутдим.


Муҳаббат асираси
Алла

Қуёшни уйғотдим, болам,
Дилингга нур инсин деб.
Саратонда ёғди жолам,
Дилинг ўсиб-унсин деб.
Бўйинг ўссин, дилинг ўссин,
Алла болам, алла-ё.
Сенинг билан элинг ўссин,
Дашту далам, алла-ё.


Чорва одами (Ҳикоя)

Агар ўлим-житимсиз тўл тушса, чўпоннинг мурутини болта кесмади дегани. Ҳайдарқул ҳам суруви чиқитсиз бойиб елкасидан тоғ ағдарилганди, кайфи чоғ. Кийим-бошини алмаштириб, йўлга отланди. Қизилнинг дарасидан чиқиб келиб, Катманнинг ҳоварига етганда оти адирга тирсаклаб кетди. Дарҳол селга томон жиловини бурди. Намгарчилик жуда зўр-ку, дея мамнун жилмайди. Тошлоққа чиққач, йилқи яна йўрғалади. Соя бетларда ҳали қор эриб битмаган, чувоқ бетлар эса ям-яшил тус олган.


Адабиўтимизнинг олтин хазинаси

Ундан қай даражада баҳрамандмиз?

Шундай даврлар бўладики, мамлакат ҳам, халқ ҳам эркин ва осуда турмуш кечиради; шоирлар гўзал шеърларини, бастакорлар дилрабо куйларини, меъморлар маҳобатли иншоотларини яратишда давом этадилар. Яна шундай даврлар бўладики, мамлакат бошида ҳам, халқ бошида ҳам чақмоқлар чақиб, момогулдираклар наъра тортади; шоирларнинг қалам ушлашга, бастакорларнинг танбур чертишга, меъморларнинг янги иншоот тарҳини чизишга қўллари бормайди. Давр таҳликалари шундай қудратли кучга эга.


Одил Ёқубов сабоқлари

Адабиётда энг қийин нарса адибнинг — хоҳ у ёзувчи бўлсин, хоҳ шоир, хоҳ танқидчи — ўзига хос йўл топа олиши, бошқаларга ўхшамаслиги, тил ва услуби жиҳатдан ҳам, маҳорати билан ҳам бошқаларда ажралиб туришидадир.


Ҳайрат

Атоқли халқ шоирлари ва бахшиларини илоҳий истеъдод соҳиблари, деб биламан. Чиндан ҳам шундай: уларнинг ўзларига хос бўлган салоҳият, қувваи ҳофизаларининг кенг ва бе­қиёс­лиги, ижрочилик маҳоратларининг ранг-баранг­лиги — ҳаммаси мужассам бўлган шахснинг истеъдодини кўрганда, шуб­ҳасиз, ҳайратга тушади киши. Мен ҳам буюк бахшилардаги ана шундай ноёб, бетакрор хислатларни ўз кўзларим билан кўрганимда, улардаги қобилиятга, илоҳий истеъдодларига қойил қолгандим ва бу туйғуларим ҳанузгача қалбимдадир.


Йигитлар рақсининг устози

Отадан эрта етим қолган, ақлини таниб улгурмай ҳаётнинг аччиқ сабоқларини бошдан кечирган ва тасодиф туфайли рақс оламига кириб қолган санъат устаси, истеъдод соҳиби Шокир Аҳмедов бугунги кунда ўзбек эркаклар рақс санъати ривожига катта ҳисса қўшиб келаётган ижодкорлардан. Бу ҳақда унинг издоши, шогирди, таниқли санъаткор Нарзиддин Шерматов шундай ҳикоя қилади:


Икки бахши – икки терма

Халқ оғзаки ижодининг турлари кўп. Улардан биттаси термалардир. Одатда бахшилар достон айтишдан аввал жамоанинг диққат-эътиборини тортиш, тингловчиларда муайян кайфият уйғотиш, ўзида ҳам мавзуга мос руҳ ҳосил қилиш, фикрларини жамлаб олиш учун терма айтади. Термаларнинг кўпи дидактик характерга эга бўлиб, кишиларни мардликка, ватанпарварликка, инсонпарварликка, вафо ва садоқатга чорлайди.


Мухлис эътирофи

Экранда тиниқ осмонда сузиб юрган кумушсимон булутлар, оламни нағмаларига ғарқ қилган қушлар, лолазорлар… Осмонўпар дарахтлар остида ўт ўраётган Ҳаётжон. Сигир соғаётган она, нонушта тасвири ва Ҳаётжоннинг бўлажак никоҳ тўйи “югур-югур”лари… Воқеа Фарғонада бўлаяпти. Иттифоқо, хизматдош дўстларини тўйга таклиф этгани келган Ҳаётжон ҳарбий қисмдаги нохуш ҳолатга дуч келиб, Ватан ҳимоясига отланади. Аслида жанг бораётган ҳудудлар ҳам унинг Ватани! Лекин ўша Ватанга озор беришни мақсад қилган бир гуруҳ жангариларга қарши курашда Ҳаётжоннинг умри фожиали якун топади.


Кулгининг  маъниси…

Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг оддийгина кулгининг ҳам сир-синоати ҳалигача тўлиқ таҳлил этилмаган. Илмий ва тарихий ҳужжатларга назар ташласак, кулги ўтган асрнинг 70-йилларидан илм аҳлини қизиқтира бошлаган. Натижада, алоҳида фан – гелотология (юнончада кулгишунослик, деган маънони беради) пайдо бўлган. Олимлар бу соҳада илмий тадқиқотлар ҳам олиб боришган, турлича хулосалар айтилган ва… масала ҳамон очиқлигича қоляпти.


“Тико”ингиз кичкинами?..

Кўчалар ҳар куни машина билан тирбанд. Илгари бирор юмуш билан йўлга чиқсангиз манзилга етиб олиш катта ташвиш эди. Ҳозир мутлақо акси. Ҳатто қулоғингни қашишга қўрқасан. Қўлинг чаккангга етмай, камида тўртта машина шундоққина биқинингга келиб тўхтайди.


Бардавом сулола

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Ўзбекистон замонавий созгарлик санъати ривожига катта ҳисса қўшган, мусиқа асбоблари устаси Раҳматилла Зокировнинг “Соғинч” деб номланган кўргазмаси очилди. Устанинг падари бузруквори ва устози, машҳур созгар Ҳусан Зокировнинг хотирасига бағишланган мазкур кўргазма экспозициясидан дутор, танбур, рубоб, тор, ғижжак каби йигирмадан зиёд миллий чолғу асбоблари ўрин олган. Уста меҳр билан ясаган ҳар бир мусиқа асбоби садаф  ва  нақшлар билан безатилган. Оддий ёғочга   ҳаёт бағишлаётган беназир уста миллий чолғулар турларини кўпайтириш, бойитиш, мукаммаллаштириш борасида  кўп йиллар изланиш олиб борди.


Тилсиз ёв

Халқимиз оловни бежиз “тилсиз ёв”, деб атамайди. Чунки олов тизгинсиз. Кимки эътиборсиз бўлса, кўнгилсиз воқеалар содир бўлади. Агар олов “ёв”га айланса, кимнидир бошпанасидан, кимнидир яқинидан, яна кимларнидир мол-мулкидан айириши мумкин.

 

Юклаб олиш ⇓

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг