2019 йил 11 сон

54

Газетанинг 2019 йил 11 сонида чоп этилган мақолалар билан танишинг

Президент Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишди

Давлатимиз раҳбари дастлаб Tashkent City халқаро бизнес марказига ташриф буюриб, конгресс-холл ва беш юлдузли меҳмонхона қурилиши билан танишди. Мазкур иншоотлар қурилиши ўтган йил март ойида бошланган бўлиб, бугунги кунда муҳташам конгресс-холл ва 21 қаватли меҳмонхонанинг бетон-каркас ишлари ниҳоясига етган. Ҳозирда металл конструкциялар ва коммуникацияларни монтаж қилиш, томни ёпиш, ташқи пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.


Китоб — хазина

“Агар сиз фарзандингизга данғиллама уй қуриб берсангиз – вақти-соати келиб, у эскириши мумкин. Агар энг зўр машина олиб берсангиз – уям тез орада эскириши мумкин. Агар унга моддий бойлик, пул қолдирсангиз – уям бир кун сарф бўлиб тугаши мумкин. Аммо дунёда ҳеч қачон эскирмайдиган, йўқолмайдиган бебаҳо бир бойлик борки, у ҳам бўлса, фарзандингизга берган билим ва ҳунардир. Лекин билим ва маърифатни қаердан, нимадан олиш мумкин? Аввало, китоб деган хазинадан”.


Рағбат куч бағишлайди

Ҳаётда шундай воқеалар бўладики, мазмун-моҳияти бутун умрга татийди. Мен эл севган адиб Одил ака Ёқубов билан ярим асрдан зиёд вақт давомида елкадош, ҳамнафас, бир-биримизга суянч, мадад бўлиб, ширин ҳаёт кечирган, хизмат сафарларидан юборган хатларини қайта-қайта ўқиб оттирган тонг­ларимдан, фарзандларимни бағримга босиб йўлларига қараб ўтказган кунларимдан қанча рози бўлсам, кейинги ўн йил мобайнида ёзувчи хонадонининг чироғини ёқиб, фарзанду набиралари, чевараларига бош бўлиб ўтказаётган кунларимдан ҳам розиман.


Эзгуликнинг умри боқий

Аввало, мен бугун мамлакатимизда маънавий муҳит барқарор изга тушиб, инсон қадри ҳар жиҳатдан улуғланётгани боис Яратганга шукрона айтаман. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида миллий адабиётимиз равнақига бетакрор ҳисса қўшган атоқли ижодкорларнинг муҳташам ҳайкаллари ўрнатилгани, Нукус, Жиззах, Қарши, Фарғона ва Андижон шаҳарларида элимиз ардоқлаган марҳум шоиру адибларнинг ижод мактаблари очилгани ана шу умидбахш муҳитнинг мевасидир


Юксак эътибор

Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан биз –  истеъдоди, меҳр-муҳаббати, кучини Ватанига, халқига бағишлаган фидойи адибларимиз Озод Шарафиддинов, Одил Ёқубов, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ўткир Ҳошимов, Муҳаммад Юсуфларнинг аёллари Шарофат Қўшбоева Гулчеҳра, Воҳидова, Ҳанифа Мустафоева, Ўлмасой Ҳошимова, Марям Шариатуллаева ва менинг “Фидокорона хизматлари учун”, “Дўстлик” орденларига  муносиб кўрилганимиз Президентимиз томонидан кўрсатилган олий ҳиммат бўлиб, қанчалар катта аҳамиятга эга эканини ҳеч ким бизчалик ҳис этолмаса керак.


Шоирни хотирлаб

Инсонни қадрлаш, меҳр-мурувват кўрсатиш, ўтганларни ёд этиш одамийликнинг эзгу фазилатларидандир. Токи бу туйғулар бардавом экан, одамлар ҳаёти маънили кечади. Хотира эса, эзгу амаллар марҳамати… Бу каби теран фикрлар таниқли шоир Исмоил Тўхтамишев қаламига мансуб шеърларда кўп қайд этилган.


Дўстликни куйлаган айтматов издоши

Қирғизистон халқ шоири, моҳир таржимон  Марқабой  Ааматов қирқдан зиёд китоблар муаллифи, Маҳмуд Кошғарий номидаги хал­қаро мукофот  соҳиби.

Адиб  ҳаётининг кўп  йиллари, Чингиз Айтматов Қирғизистон Ёзувчилар иттифоқининг раиси бўлиб ишлаган пайтларда, у билан ҳамнафасликда ўтди. У ижодий ташкилотнинг  бадиий адабиёт бўлимини бошқарди, кейинчалик  Ёзувчилар миллий иттифоқи раисининг муовини лавозимида  ишлаб,  устози  бошлаган  ишларни  давом эттирди.


Телеграм роман

Ушбу номдаги романнинг қаҳрамони кўрган-кечирганларини ўз дил розининг аввалидаёқ “телеграм орқали хат ёзиб” баён этишини сабабини шундай изоҳлайди: “Бир ҳисобда шуниси яхши: ёзаётган одам мақбул сўз қидиради, фикрини чиройлироқ ифодалашга уринади, кечмишини таҳлил қилади, қолаверса, суҳбатда айта олмайдиганларини хатда бемалол ифодалаш имкони яралади — бу жуда соз!” Изоҳда айтилган: мақбул сўз, фикрнинг чиройли ифодаси ва кечмиш таҳлили — мазкур асар поэтик хусусиятларини ўзида акс эттирган.


Қимматли луғат

Шарқда қадимдан луғат ва қомусларга эътибор катта бўлган, деб ёзган эди таниқли олим, филология фанлари доктори, профессор Нажмиддин Комилов истеъдодли тадқиқотчи олим Бахтиёр Омон томонидан  таржима қилиб, нашрга тайёрланган “ўиёс ул-луғот” китобига ёзган сўзбошисида.

Юклаб олиш ⇓

 

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг