2019 йил 12 сон

89

“Маърифат карвонлари” йўлга чиқмоқда

“Эртанги кунини ўйлаган, фарзандларини чин маънода комил инсонлар этиб тарбиялашни мақсад қилган ҳар қандай жамият, аввало, уларнинг қўлига китоб беради, уларни китобга ошно қилади”.


Термизда бахшилар беллашуви

Юртимизда дунё миқёсида илк маротаба ўтказилаётган Халқаро бахшичилик фестивали очилишига оз фурсат қолди. Ўзбек миллий бахшичилик ва достончилик санъатининг ривожига, ёш авлод қалбида бу қадимий санъатга меҳр уйғотишга, азалий қадриятларимиздан бирини жаҳон халқларига таништиришга хизмат қилувчи ушбу анжуманга тайёргарлик Президентимизнинг “Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган кунданоқ бошланган эди.


“Халқ денгиздир,   халқ тўлқиндир…”

Шу йил 22 февралда Президентимизнинг “Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилингач, беихтиёр Абдулҳамид Чўлпоннинг “Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир…” деган сатрлари ёдга тушди. Дарҳақиқат, тараққий топган демократик давлатларда мамлакат тақдирига дахлдор бирор масала, бирор муаммо халқ билан бемаслаҳат ҳал этилмайди. Бу илмий тилда “жамоатчилик фикрини ўрганиш” дейилади ва у оддий анкета сўровидан тортиб, умумхалқ референдумигача бўлган шаклларни ўз ичига олади.


Адабий жараўн кўзгуси

Бадиий публицистика миллий адабиётнинг ҳозиржавоб жанри сифатида ҳамиша жамият ҳаётидаги оғриқли муаммоларга ечим излашда ижод аҳли учун катта минбар бўлиб хизмат қилган. Ўз замонида даврнинг катта ижтимоий масалаларини кўтариб чиққан Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Қодирий, Абдулла Авлоний, Абдулла Қаҳҳор, Одил Ёқубов, Пиримқул Қодиров, Шукур Холмирзаев, Озод Шарафиддинов каби устоз адибларнинг ижодий мероси бугун ҳам долзарб бўлиб қолаётгани боиси шунда.


“Улуғ салтанат”

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Алининг  “Жаҳонгир Мирзо”, “Умаршайх Мирзо”, “Мироншоҳ Мирзо” ва “Шоҳрух Мирзо” китобларидан иборат “Улуғ салтанат” тетралогияси Наврўз айёми арафасида китобхонларга байрам туҳфаси сифатида “Наврўз” нашриёти томонидан нашр этилди.


Хеш (ҳикоя)

– Ҳа-а, бу дунёда ўзгани эмас, ўзни енгмоқ қийин…

Хайрулла устози бўлмиш Тоғай полвондан бу гапни кўп бора эшитган эса-да, ҳалигача маъносини англаб етолмаган. Боз устига, устози кимнидир  назарда тутиб ёхуд шунчаки насиҳатомуз тарзда эмас, ҳар дафъа гуваладек муштини иягига тираб, овулга кунгай қирга ўрлаган энсиз йўлга гоҳ мунгли, гоҳ хаёлчан термулган кўйи, худди бахшилардек оҳангга солиб айтади бу гапни…


Ватан руҳи дилда бўлса

Ишонч

Суянсам, мен сенга суяндим чинор,
Гар севсам, мен сени ёниб севдим гул.
Соғинсам, мен сени соғиндим баҳор,
Топинсам, ўзингга топиндим кўнгил.


Буюк уммондан баҳралар

Турли жанрлардаги асарларда ҳазрат Алишер Навоий сиймоси ўзга хос бадиий талқин этиб келинади. Албатта, ўз асарларида Алишер Навоий сиймосини яратишга уриниш ижод аҳлининг деярли барчаси учун хосдир. Уларнинг асарлари орасида ихчам лирик лавҳалар ҳам, йирик эпик асарлар ҳам мавжуд. Муҳими, бу асарларнинг аксариятида Алишер Навоийнинг сермазмун ҳаёти ҳамда сер­қирра фаолияти бутун ранг-баранглиги билан намоён бўлган. Уларни ўзига хос навоийноманинг алоҳида-алоҳида саҳифалари сифатида тасаввур этиш мумкин.


Танқид менга ёқади

“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг 2019 йил 1-сонида профессор Баҳодир Каримовнинг “Танқид кимга ёқади?” сарлавҳали  фикрлашга ундовчи мақоласи босилди. Хўш, танқид кимга ёқади? Жавоб оддий: танқид ўз соҳасининг устаси, меҳнат ва машаққатдан қочмайдиган ҳар бир инсонга ёқади. Кимга ёқмайди? Таниш-билишчилик, қариндош-уруғчилик, тарафкашлик асосида бирор мансаб ёки мукофотга “эришган”, лавозимини суиистеъмол қилувчиларга, таъмагир ва порахўрларга, албатта, ёқмайди. Бу айни пайтда жамиятимиз кун тартибида турган долзарб масала.


Абдулла қаҳҳор сабоқлари

Китобхонга бир фикрни англатиш ёки бир нарсани тасаввур қилдириш учун кишининг бошини қотирмайдиган, очиқ, равон ва содда тил керак. Сурат олдираётган киши суратга чиройли ва келишиб тушмоққа беҳуда зўр бериб, ўзининг табиий ҳолатини бузгандай, ёзувчи “чиройли” ва “қойил қилиб ёзишга” беҳуда зўр берса, адабий асар учун зарур бўлган тилдаги соддалик, табиийлик бузилади.


Мушоҳадага чорловчи ҳикоялар

Кимсасиздек туюлаётган даштда ҳансираб, ҳапқириб, қадрдон уйи томон чопиб бораётган болакайнинг нафасини туйганмисиз?! Мен ана шу болакайни кўргандек, у кўрган ва ҳайратланган нарсалардан мутаассир эдим. Бу ҳаяжон Ҳабиб Абдуназарнинг “Момобулоқ” номли туркум ҳикояларини ўқигач пайдо бўлди.


27-март — Халқаро театр куни

Мухлисларга эҳтиром

Баҳор азалдан эрка, энг яхши сифатлар, энг гўзал хислатлар қўшиб сийланадиган фасл. Фасллар келинчаги, табиатнинг уйғониш палласи, гуллар фасли, бахт ва қувончга йўғрилган олам каби сифатлашлар, одамлардаги қувонч ва яшариш кайфияти айни шу фасл билан боғлиқ. Баҳорий байрамларни айтмайсизми!


Сўз – қўшиқнинг мағзи

Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида Аҳмаджон Шукуров, Камолиддин Раҳимов, Нуриддин Ҳамроқулов сингари машҳур хонандаларнинг грампластинкалари қўлма-қўл бўлиб кетган, санъат шинавандаларининг хонадонида уларнинг қўшиғи янграб турарди. Улар орасида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Аҳмаджон Шукуровнинг алоҳида ўрни бор. Бухоролик шоир Мулло Шукур Азизий хонадонида туғилиб, болалигидан зеҳнли, фаҳм-фаросатли, ички сезим ва ҳиссиётга бойлиги билиниб турадиган Аҳмаджон Шукуров илк мусиқий таълимни отасидан олди. Бухоро давлат университетининг мусиқа педагогикаси факультетида таҳсил олаётган кезларида эса ҳаваскорларнинг вилоят кўригида ўз қўшиғи билан иштирок этди.


Барқарорлик гарови

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида Миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишонининг таъсис этилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2019 йилнинг 1 июнига қадар “Маданият тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилиши назарда тутилганини маданият ва санъат аҳли қувонч билан кутиб олди.


Миллий рақс сабоқлари

Фарғона, Андижон ва Наманган санъат коллежларининг миллий рақс бўлимларида таълим олаётган юздан ортиқ талаба-ўқитувчилар учун Фарғона шаҳрида “Миллий рақс сабоқлари” — устоз Мукаррама Турғунбоеванинг меросини ўрганиш ва ижро этиш бўйича минтақавий маҳорат дарслари бўлиб ўтди. Икки кун давомида ёш раққоса-талабалар миллий рақс санъатимизнинг гултожи ҳисобланмиш “Тановар” композициясининг пайдо бўлиши тарихи, мазмун-моҳияти ва ғоясини чуқур идрок этишга ҳаракат қилдилар.


Кўнгил куйлари

“Туроб Тўланинг қўшиқлари шоирга ҳақиқий шуҳратни тақдим этди”, деган эди академик шоир  ўафур ўулом. Бу фикрни давом эттириб Саид Аҳмад: “Халқимиз – ўқувчилар бу шоирни севиб қолди. Унинг бирор куни йўқки, ўз халқи билан куйламаса” деб ёзган эди. Ҳақиқатан, Ўзбекистон халқ шоири Туроб Тўла қаламига мансуб қўшиқлар ҳамон жаранглаб турибди.

Юклаб олиш ⇓

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг