Шарқда қадимдан луғат ва қомусларга эътибор катта бўлган, деб ёзган эди таниқли олим, филология фанлари доктори, профессор Нажмиддин Комилов истеъдодли тадқиқотчи олим Бахтиёр Омон томонидан  таржима қилиб, нашрга тайёрланган “ўиёс ул-луғот” китобига ёзган сўзбошисида.

Зиёлиларимиз орасида мўътабар ҳисобланган луғатлардан бири “ўиёс ул-луғот”дир. Бу асарнинг муаллифи Муҳаммад ўиёсиддин ибн Жалолиддин  ибн Шарофиддин ўтган аср бошларида Ҳиндистоннинг Ромпур шаҳрида туғилган. У донишманд киши бўлган, араб, форс, ҳинд ва туркий тилларни билган. Муҳаммад ўиёсиддиннинг бошқа илмий асарлари ҳам бор, аммо унинг номини “ўиёс ул-луғот”  (қарийб 18 минг сўзга шарҳ ва изоҳ берилган) дунёга машҳур қилди. Луғат Ҳиндистон, Покистон, Эронда қарийб йигирма марта нашр этилгани, устод Садриддин Айнийнинг айтишича, Бухоро мадрасасидаги 20 минг талабанинг қўлида айнан шу луғат бўлгани китобнинг қадри баланд бўлганлигидан гувоҳлик беради. У Асад Тусийнинг “Луғати форсий”, Ҳусайн Инжунинг “Фарҳанги жаҳонгири”, Рой Текжанд Баҳорнинг “Ажами Баҳор”, Ҳусайн Вафоийнинг “Фарҳангнома”, Абдурашид Таттавийнинг “Фарҳанги Рашидий”, Алихон Орзунинг “Чароғи ҳидоят” луғатлари қаторида ҳамон тарихчилар, шарқшунослар, илм-маданият аҳлига беминнат хизмат қилиб келаётир.

“ўиёс ул-луғот” – изоҳли, тафсирий луғат, форсий тилда содда ва равон ёзилган: муаллиф айрим атамаларни кенг тушунтиради. Масалан, “аруз”, “истиора”, “маъно”, “мусиқа”, “иқлим”, “олам” каби сўзларга ёзган шарҳлари яхлит бир рисола даражасида, дейиш мумкин. Унда арабий, форсий сўзлар билан бирга, ўнлаб туркий сўзларга ҳам изоҳ берилган. Ўрта Осиёнинг жой номлари, атоқли кишилари ҳақида бой маълумотлар келтирилган. Бу борада  Муҳаммад ўиёсиддин ўзигача яратилган луғатлар ва манбаларга суянади, шу боис унинг шарҳ ва изоҳлари илмий жиҳатдан ғоят қимматлидир.

Қуйида “ўиёс ул-луғот”да айрим сўз ва атамалар изоҳини ўқийсиз.

А

Авлиё — қаробат дўсти ва яқини, Оллоҳ таолога яқин зот.

Айнулҳаёт — оби-ҳаёт томчилари.

Айём — форсийда мутлақ вақт, замон, фасл ва мавсум.

Албоб — илмли, билимдон.

Алим — дардли.

Алфия — наҳв ва сарф илмига оид минг бетлик китоб.

Аммат — канизак, уммат шаклида келганда — одамлар гуруҳи;         анбиёлар пайрови; миллат маъносини ҳам билдиради.

Амри маъруф — яхши ишларга чорлаш.

Амсол — машҳур, гўзал достонлар.

Ангор — тасаввур, хаёл.

Аъшор — асли ушр, маъноси бир нарсанинг ўндан бир улуши демак.

Аё — афсус, нидо.

Б

Бадиҳа — бехосдан келган фикр, ногоҳоний воқеа, ўша ондаёқ ўқиладиган шеъру масал.

Бадиий — аввали ва биринчи.

Бадоеъ — янги пайдо бўлган нарса, ажойибот.

Байъат — фармонбардорлик қилиш, аҳд-паймон, ихлосини дўстига бахшида этиш, мурид бўлиш.

Баннот — қизлар маъносида.

Басират — сўфийлар тилида дил биноси, яъни донолик ва зийраклик.

Барий — пок, гуноҳсиз.

Боб — арабчада дарвоза ва китоб, туркчада ва форсчада китобнинг номи.

Бохтар — мағриб маъносида келади. Қуёшни, баъзида балиқни шундай атайдилар. У Хуросан мамлакатининг номини ҳам билдиради.

Бостон — қадим, ўтмиш, кўҳна.

Бозаргон — савдогар.

Болиға — комила.

Бўҳрон — улуғ тўнтариш, табиатдаги офат. Унда ё омонлик қирғоғига чиқилади ёки мамот топилади.

Шундай ташбиҳ борки, табиатни — султонга, офатни — душманга, баданни — мамлакатга, бўҳрон кунини — ўлим жанги кунига топширилади, бу жангда душман кучлари ғолиб келса, бўҳрон юз беради ва        одамлар нобуд бўлади.

Бўғдон — қаландарлар, гадойлар асбобини сақлайдиган буюм.

Бозу — қувват ва истеъдод.

Бахтиёр ОМОН тайёрлади.

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг