Ибрат мактаби (2019 йил, 9 сон)

355

Ибрат мактаби нафақат Наманган вилояти, балки бутун мамлакатимизга хизмат қилиши керак. Бу ердаги шароитларни, ўқувчиларнинг билимини кўриб, ҳамма ота-оналар ҳавас қилсин. Хоҳласа, ёшлар ­бошқа вилоятлардан келиб ўқисин.

Шавкат МИРЗИЁЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Бугунги кунда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида олтита ижод мактаби фаолият юритмоқда. Яқинда давлатимиз раҳбари Сирдарё вилоятига қилган ташрифи чоғида ҳассос шоира Ҳалима Худойбердиева ижод мактабига ҳам асос солинди.

Ана шундай таълим масканларидан бири Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида жойлашган Исҳоқхон Ибрат номидаги мактабдир.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги “Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида атоқли маърифатпарвар Исҳоқхон тўра Ибрат номидаги ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори асосида умумий қиймати 13 миллиард 500 миллион сўм бўлган Исҳоқхон Ибрат мажмуаси бунёд этилган эди.

Икки гектардан зиёд майдонни эгаллаган ушбу мажмуа сўлим боғ, музей ва чет тилларга ихтисослаштирилган 400 ўринли мактаб-интернат, миллий меъморлик услубидаги айвон, ҳудуддаги ўойибназар қози мадрасаси меъморий ёдгорлиги асосида халқ амалий санъати ва бадиий ҳунармандлик маркази, Ибрат номидаги замонавий босмахона ҳамда 140 ўринли мактабгача таълим муассасасини ўз ичига олган.

Айни пайтда наманганлик ёш ижодкорлар бу сўлим илм даргоҳида мароқ билан таҳсил олмоқдалар.

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг