Адабиётда тажрибалар қўллашга уринишлар, ижодий изланишлар доимо бўлиб турган. Бугунги ижодий жараёнда ҳам бундай ҳаракатларнинг ажабтовур натижаларини кўриш, кузатиш мумкин. Жумладан, қуйида эътиборингизга тақдим этилаётган ёзувчи Темурбекнинг “танҳо “Т”дан тўралган” асари фикримизга бир далилдир.

Тилаволдиларнинг тахтадарвозаси тарақлади.

…Тамбани туширолмаватти, тўйчиси тушмагур. Тинчликмикан? Тенгини топдимикан? Тарақ-туриғидан топгандай. Топсин-э…

Тилаволди тахминдан топган таскинидан таъсирланиб тўшакдан туролмади.

Тўхтабу тахтадарвозанинг тарақлашидан Турсунбойлигини тушуниб, турасолиб тошфонар-ла ташқарилади. Тахтадарвозани тамбалаётган Турсунбойга тошфонар тутди.

— Тамбаландими?

— Тунайверинг, тамбалайман.

Турсунбой тахтадарвозаларни тамбаларкан, Тўхтабуларнинг тунамаганидан ташвишга тушди.

…Тергашади… тайёр тур, Турсун!

Турсунбойнинг тасаввурига тескари тарзда Тўхтабу Турсунбойни тергамади.

— Тўй тугадими?

Тўхтабунинг туришидаги тантана туси Турсунбойни таажжубга туширдими, тантана тусини тушунмаса-да, ташвиши тар­қади.

— Тинчмисила?

— Тупроқдан ташқари…

“Тўйчи”сини тезроқ тўйдиргани таом турган токча томон тезлаётганини тушунган Турсунбой Тўхтабуни тўхтатди.

— Ташвишланманг, тўқман!

Тўхтабу тақиради.

— Тозаям-а?

Турсунбой тантаналироқ товушда такрорлади.

— Тозаям тўқман!

Тўхтабу тўмсайди. Турсунбой тушунмади.

— Тўқсан? “Тановар”га тушмадингми?

Турсунбой Тўхтабунинг тўмсайганини тушунди.

…Томошалашдимикан-а? Томошалаганларки, “Тановор”лаваттила-да, тушунмаватсанми? Тушунсангчи, “Тано­вар”чи!

Турсунбой тўғрисини танлади.

— Тушдим…

Тўхтабу тутга таянволмаганда тўнтарилиб тушиши тайиниди. Тутга таяниб туриб тағин-да тантаналироқ таъкидлади.

— Тушдинг???

Турсунбой Тўхтабуга тиклолмай турганди, тиклолмай турганича такрорлади.

— Тушдим…

— “Тановар”га-я?

— “Тановар”га…

Тўхтабу тутга таяниб турди-турди-да Тиловолди томон тезлади…

* * *

Тахтаэшик тепилдими-ей, тасира-тусир тарақлади.

Тиловолди тушунолмай турди…

Тиловолдининг тўғрисида Тўхтабу тошфонар тутиб тойчоқдай такранглаб турарди.

— Тушибди!

Тиловолди тезда тушунолмади. Тўхтабу тўхтамай такрорларди.

— Тушибди, тушибди, тушибди!!!

Тиловолди Тўхтабуни тинглаб туриб Турсунбой тўйда “Тановар”га тушганлигини тушунди.

Тиловолдига Турсунбойнинг “Тано­вор”­га тушганимас, тўйдан тенгини топгани тузукроғиди…

…Тенгини топдимикан? “Тановар”га тушибди-ку, тенгиниям топган. Тўхтабуям тушундимикин? Тушунмаган.

Тушунганда тўй-тўйларди. Тентиратсаммикин-а?

— Тушибдими?

— Тушибди Турсунбой, тушибди!

— Тасанно. Танлабдиямми?

Тўхтабу тақа-тақ тўхтади.

— Танлаганини …танлагандирам…

Тўхтабу ташқариламоққа тараддудланди.

Тиловолди Тўхтабуни ташқарилатмай тўхтатди.

— Тўхта. Тўйдан толиққанни тағин тергаб толиқтирмоқчимисан?

— Тергамайман.

— Тергайсан.

Тиловолди Тўхтабуни тентиратди.

— Тик тураверасанми?

Тўхтабу тентиради. Тошфонар токчада турарди. Тўхтабу токча томон ташлаганди, токчада Турсунбойга тегишли таом турарди. Тўхтабу таассуфланди.

— Тузам тотмади-я!

— Тўйда тотган-да, Турсун, тўйда!

— Тўйда тотгани токайгача турарди?

— Туради. Тўйда тотгани тоабад туради.

Тўхтабу таажжуб-ла такрорлади.

— Тоабад турадиган тотдимикан-а, Турсунбой?

— Тоабад турадиган тотган, Турсун, тоабад!

Тўхтабу туриб-туриб тилла топгандай таъзимлади.

— Тушундим, Турсунбой, тушундим.

Тиловолди Тўхтабунинг тепасига тўшак тортаркан, таҳсинлади.

— Тушунмасмидинг, Турсун, тушунаса-а-ан.

— Тушунмаганимда-чи?

— Тушунмаганингда-ми? Тушунмаганинг-да… тушунтирардим…

* * *

Тунолмай тўлғанаётган Тўхтабу таррадай тунаётган Тиловолдини туртди.

— Турсунбоййи топгани тагли-туглимикан?

— Тагли-туглигинимас, таъмизлигини тиласанг-чи, Турсун?

— Турсунбойимиз таъмизлигини танлагани тайин-у, тагли-туглиси тузук-да, Турсунбой.

— Тилайвер, Турсун, тилайвер… таъмизлигини тила, тилайвер.

— Тагли-туглисиниям тилайми?

— Тагли-туглисиниям тилайвер!

* * *

Тун. Тўхтабу-ю Тиловолдига тонгдан-да тароватлироқ тун.

Тиловолди-ю, Тўхтабулар то тонггача тунаб-тунамай тахминларини таҳлиллашди. Тахминлар таҳлилланса-да тугамасди…       

ТЕМУРБЕК

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг