“Жом  синди, шароб  энди  қани?..” (2019 йил, 3 сон)

231

Йигирманчи асрни йигирма биринчи аср билан маънавий боғлаб турувчи  кўприклардан бири, менингча, Азиз  Қаюмов эди. У кишининг ҳаёт ва ижод йўли ҳар бир ўзбек зиёлиси учун ўрнак бўлгулик, назаримда. Тўқсон йилдан мўлроқ умр кечириб, шунинг етмиш йилдан зиёдини фанга бағишлаган академик олим   ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига беназир хизмат кўрсатса-да, камтарликни мудом касб этиб ўтди.

Устоз буюк мутафаккир Алишер Навоий мероси тадқиқига бағишланган кўплаб илмий мақолалар, бир неча жилдлик асарлар ёзиб қолдирди. Қўқон адабий муҳити вакиллари ҳақида илмий маълумотлар тўплаб, баёз ва тазкираларни чоп эттириб, уларга ҳайкал қўйди.

ўафур ўуломнинг туғилган кунлари, айниқса, 80 ва 90 йиллик юбилейлари арафасида олинган кўпгина телекўрсатувларда домланинг суҳбатлари магнит тасмасига муҳрланган. Уларда Азизхон ака дадамнинг шеърларини гўзал  тарзда ўқиб, теран таҳлил қилиб берган лавҳалар мен учун, айниқса, қадрли. ўафур ўуломнинг қўқонлик шоирлар билан ёзишмаю мушоираларига доир гурунглари ҳам уй-музейимиз компьютерида сақланиб қолган. Баъзан ўша суҳбатларни қўмсаганимда, энди ким булар ҳақида Азизхон домладек айтиб бера олади, деб афсусланаман. “Жом синди, шароб энди қани?” деган эди Чархий домла дадамнинг вафотига битган марсиясида. Бу сўзларни, менингча,  Азизхон домлага ҳам айтгулик…

Азизхон Қаюмов ўафур ўуломнинг 100 йиллик юбилейи муносабати билан “Академик ўафур ўулом” хотира китобини (икки жилдлик) ёзаётганида кўп бор ҳамсуҳбат бўлганман. Домла ўшанда набираларини ҳам уй-музейга олиб келиб, экспонатлар билан таништирган, ўафур ўулом қандай инсон ва шоир бўлганини зурриётларига тушунтириб берган эди.  “Ўзбек халқининг шундай буюк шоири борлигидан хабардор бўлишсин”, деган эди ўшанда  ҳаяжон билан домла.

 Азизхон ака менга дадам билан учрашувлари, улар ўртасидаги сўз ўйинлари ҳақида тўлқинланиб, роҳатланиб сўзлаб берарди. Азизхон аканинг ўафур ўулом билан илк учрашуви Қўқондаги 3-мактабнинг 6-синфида ўқиб юрган кезлари бўлиб ўтган экан. Ўша вақтлар ўафур ўуломнинг “Эгалари эгаллаганда” китоби янги чиққан ва халқ орасида машҳур бўлиб кетган экан. Ўсмир Азизхон мактаб кутубхонасидан шу китобни олиб, дарров ўқиб чиқибди-ю, уни топширгани кетаётиб, йўлда икки кишига дуч келибди. Улардан бири  дадам, бошқаси эса ўша давр матбуоти фидойиларидан тоғам Муҳитдин Хайруллаев экан. Улар китоб қўлтиқлаган болани кўриб қолади-ю, уни ёнларига чақиради. Дадам ўсмирдан қандай китоб ўқиётганини сўрайди. “Эгалари эгаллаганда”, деб жавоб беради Азизхон. “Ия, менинг китобим экан-ку, сенга ёқдими?” деб сўрайди дадам. “Жуда ёқди”, деб жавоб қайтаради ўсмир. Ҳамроҳлар болани алқаб, бир-икки сўзлар айтадилар-да, ўз йўлида кетадилар.  Азизхон эса китоб муқовасидаги суратга тикилиб, чиндан-да унинг муаллифи билан учрашганига ишонч ҳосил қилади ва синфига қайтгач, бу ҳақда синфдошларига ғурур билан ҳикоя қилади.

Азизхон  шу мактабнинг юқори  синфида ўқиб юрган кезлари ўафур ўулом билан иккинчи марта учрашгани, мактаб директори Ҳамзахон Аббосов  уни ўз кабинетига чақиртириб,  Азизхонни ўафур ўулом ва у билан бирга келган бошқа шоир-ёзувчиларга таништиргани, шеъриятга ҳавасманд шогирдидан бирор машқини ўқиб беришни илтимос қилгани-ю, Азизхон эса азбаройи ҳаяжон босганидан, шеърни ўқиётганда ўрнидан туришни ҳам унутгани ҳақида сўзлаб берганди. ўафур ўулом ўшанда унга “Шоир шеър ҳурмати учун, уни бировга ўқиганида, ўрнидан туриши керак”, дея беозор танбеҳ берган экан. Бундан ташқари, гўзал ва сермаъно қофия танлаш учун кўп ўқиш кераклигини ҳам ётиғи билан тушунтирган экан. Шундан сўнг ўафур ўулом, директор илтимосига биноан, янги ёзган “Билиб қўйки, сени жаҳон кутади” шеърини ўрнидан туриб, ўртага чиқиб ўқиб берибди. Мазкур шеър дастлаб шу сарлавҳа билан Қўқонда ёзилиб, “Янги Фарғона” газетасида эртаси куниёқ босилиб чиққан экан. Кейин у “Билиб қўйки, сени Ватан  кутади” деган сарлавҳа билан ўафур ўулом китобларига киритилади.

Дадам Фарғона, Андижон, Наманган, Қўқонга тез-тез сафар қилар, халқ орасида юришни жуда севар эди. Водийда дўстлари кўп  бўлиб, ҳар йили уларни бирров йўқламаса, кўнгли тўлмасди. ўафур ўуломнинг ана шу сафарлари ҳақида ҳам Азизхон домла тез-тез эслаб турарди. Кейинчалик ана шу хотиралар ҳам “Академик ўафур ўулом” китоби саҳифаларидан ўрин олди.

Орадан йиллар ўтиб, Азизхон ака Тошкентга келади – Ўрта Осиё давлат университетининг Шарқшунослик факультетига ўқишга киради. У пойтахтда ҳам  адабий анжуманлар, университет тадбирларида ўафур ўулом билан кўп бора учрашади. У кишининг дадам билан муносабатлари тобора яқинлашади. Бунга бизнинг ва Азизхон ака оиласи ўртасидаги алоқалар ҳам бир қадар сабаб бўлади. Мен аям Муҳаррамхондан Азизхон аканинг отаси – Пўлатхон домла ҳақида анча-мунча эсдаликлар эшитганман. Пўлатхон домла, ҳатто, дадам билан аямнинг никоҳ тўйида ҳам иштирок этган экан. Қолаверса, аям Пўлатхон домланинг қизи билан бир мактабда таҳсил олган экан. Дадам ҳам Қўқонга борган пайтлари Пўлатхон ва Чархий домлалар билан Муқимийнинг ҳужра-музейида (дадамнинг илтимосига биноан ажратилган иккинч қаватдаги  хонада)  учрашиб, дилкаш суҳбатлар қурганини кўп гапирар эди.

Азизхон домла университетни битириб, аввал номзодлик, кейин докторлик диссертациясини ёқлади. Унинг укаси Лазизхон Қаюмов ҳам адабиётшунос олим бўлиб, ака-укалар бизникига бот-бот келиб туришарди. Улар тоғам Муҳитдин Хайруллаевнинг (ўз вақтида “Садойи Фарғона”, “Янги Фарғона”, “Коммуна” газеталарининг муҳаррири бўлган) ўғли Музаффар Хайруллаев билан (дадам Музаффар акамни ўғлим дерди, 1947 йилда Қўқондан келиб, бизникида яшаб катта акам билан олдинма-кейин САГУнинг бошқа-бош­қа факультетларида ўқиган) қалин дўст бўлишган.  Азизхон ва Лазизхон домлалар бизникига тез-тез келиб туришига шу дўстлик ҳам озми-кўпми сабабчи бўлган, десам янглишмайман.

 Профессор Ҳамид Сулаймон бошчилигида Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейи ташкил қилинганда, ўафур ўулом ҳаёти ва ижодига бағишланган экс­понатлар учун алоҳида хона ажратилди.  Бу хонага жиҳозлар ўафур ўулом хонадонидан келтирилиб, улар орасида қўлёзмалар, буюмлар қатори ХIХ асрда ишланган “Беккер” русумли рояль (1947 йили сотиб  олинган) ҳам бор эди. Роялни менга мусиқа чалишни ўрганишим учун олиб беришган бўлиб, ундан бизникида тез-тез меҳмон бўлувчи бастакор ва мусиқачилар ҳам фойдаланар эди. Маш­ҳур композитор Сулаймон Юдаков дадамнинг “Мирзачўл­да тўй” шеърига шу роялда мусиқа басталаган. Мазкур сюита учун композиторга 1950 йилда Давлат мукофоти ­берилган.

Бир куни укам Хондамир ўуломов қаердадир шундай русумдаги рояль сотувга қўйилгани ҳақида хабар олиб келди. Мен ҳайрон эдим. ўафур  ўулом уй-музейи ташкил этилгач, аям ўша роялни уй-музейга қайтаришни хоҳладики, мен шу сабаб Адабиёт музейига қўнғироқ қилдим. Ўша вақтда Ҳамид Сулаймон вафот этган, Адабиёт музейи тасарруфида Қўлёзмалар институти ташкил қилиниб, унга Азиз Қаюмов директор этиб тайинланган эди. Телефон дастасини Азизхон ака кўтарди. У рояль сотувга қўйилгани ҳақидаги хабаримни эшитгач, бироз асабийлашиб, “Музейда ҳеч қанақа рояль йўқ, бу ҳақда ҳеч нима билмайман,” деди. Сўнг  “Олмосхон, Алишер Навоий музейи “комиссионний магазин” эмаски, ўафур ўуломнинг рояли сотувга қўйилса”, деб қўшиб қўйди. Мен домлага яна бир карра ётиғи билан тушунтирдим. Азизхон ака аҳволни ўрганиб, хабар қилишини айтди. Орадан икки кун ўтгач, ваъдага мувофиқ қўнғироқ қилди-да, кула-кула бир ғаройиб воқеани айтиб берди. Маълум бўлишича, Ҳамид Сулаймон раҳбарлик пайтида музей ходимларидан бири набирасини мусиқа чалишга бермоқчи бўлади-ю, аммо рояль сотиб олишга қийналиб, Ҳамид акадан ёрдам сўрайди. Халқпарвар олим музейнинг ўафур ўулом хонасига сиғмагани боис захирада сақланаётган роялдан фойдаланишга рухсат беради ва ходим тезда роялни уйига олиб кетади. Орадан бирмунча вақт ўтиб, бояги ходим вафот этади. Роял ҳали музейга қайтарилмай туриб, Ҳамид ака ҳам оламдан ўтади. Рояль кимникию қаердан келганини билмаган “ворислар” эса уни сотувга қўйиб юборади. Ниҳоят, Азизхон аканинг саъй-ҳаракати билан рояль яна хонадонимизга, ўафур ўулом уй-музейига қайтарилди. Ҳар бир қисми алоҳида-алоҳида бўлиб, декоси синиб ётган қимматбаҳо “Беккер” рояли минг машаққат билан таъмирланди ва у ҳозирда музей экспозициясини тўлдириб турибди.

1980 йили ўафур ўуломнинг 80 йиллик юбилейини кенг нишонлаш юзасидан қабул қилинган қарорда адиб меросининг мукаммал нашрини тайёрлаш ҳам кўзда тутилган эди. Ўзбекистон ССР Фанлар академияси А.С.Пушкин номидаги Тил ва адабиёт институти юқоридаги ҳужжат ва Ўзбекистон ССР Фанлар академияси Президиумининг қарорига мувофиқ адибнинг 12 жилдлик “Мукаммал асарлар тўплами”ни нашрга тайёрлашга киришди. Таҳрир ҳайъати тасдиқланди, унинг таркибида Азиз Қаюмов ҳам бор эди. Ўшанда Азизхон ака, таҳрир ҳайъати аъзоси сифатида, нашрга доир кўп қимматли маслаҳатлар берди.

1981-90 йиллар мобайнида – 12 жилдлик чиқиб бўлгунгача уйимиз институт филиалига айланди, десам асло муболаға эмас. Ўшанда аям Муҳаррамхон Тил ва адабиёт институти ходимлари билан баб-баробар архив устида иш олиб борди.

12 жилдлик тўлиқ чоп этилгач, архивни бус-бутун ҳолда келажак авлодларга етказиш масаласи ўртага чиқди. Музаффар акам Азизхон домлага архивни Қўлёзмалар институти ихтиёрига топшириш ҳақида маслаҳат қилибди. Институт ходимлари архивни олиб кетиш учун 2-3 марта келишса ҳам, аям ҳар гал “Ўйлаб кўрай-чи!” деб уларни ортига қайтарарди. Кейинчалик Қўлёзмалар  институти ёпилди-ю, аям тўғри йўл тутгани аён бўлди. Азизхон домла бу борада аям узоқни кўра билганидан ҳайратланиб гапирар эди.    

Азизхон домла “Академик ўафур ўулом” китобида шоирнинг кўпгина шеърларини сатрма-сатр пухта таҳлил қилиб берган. Айниқса, “Тун билан Тонг” (Навоий ғазалига мухаммас) шеърини шундай етук таҳлил қилганки, ҳали ҳеч бир адабиётшунос бу шеърни унингдек маҳорат ва муҳаббат билан  тушунтириб бермаган эди.

Уй-музейда дадамнинг Азизхон домла ўз қўли билан совға қилган  қўлёзмалари ҳам сақланади. ўафур ўулом 1959 йили Тил ва адабиёт институти талабаларига Навоий ижодидан ўқиган маърузаларининг араб ёзувидаги матнини Азизхон акада қолдирган экан. Шу қўлёзмани домла 55 йилдан сўнг уй-музейга совға қилди.   

Азиз Қаюмов жуда сермазмун ва баракали умр кечирди. У кишидан ноёб асарлар, қимматли илмий манбалар мерос қолди. Бу илмий мерос, шак-шубҳасиз, ёшларимиз камолоти ва ватанимиз равнақи учун хизмат қилади. 

 

ОЛМОС

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг