- МУҲИМ ХАБАРЛАР

Газетанинг 2019 йил 7 сонида чоп этилган мақолалар билан танишинг

БОБУР ИЖОДИНИНГ ОЛМОС ЖИЛОЛАРИ

Истиқлол йиллари ўзбек адабиётшунослигида навоийшунослик билан бир қаторда янги илмий тармоқ — бобуршунослик ҳам узил-кесил шаклланди. XIX асрдаёқ ўарбий Европада пайдо бўлган ва XX асрда ривожланиш босқичига кирган бобуршунослик илми энди нафақат шаклланди, ҳатто бу соҳада “Заҳириддин Муҳаммад Бобур энциклопедияси” (“Шарқ” НМАК, 2014, 2017) ва “Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурийлар. Библиография” (Москва, 2016) сингари фундаментал нашрлар ҳам дунё юзини кўрди.


БРИТАНИЯ КУТУБХОНАСИДАГИ НОЁБ ДУРДОНАЛАР

Алишер Навоий Шарқ Ренессансининг йирик намояндаси сифатида жаҳон цивилизацияси тарихида, айниқса, туркий халқлар маданий ва маънавий ҳаёти ривожида алоҳида ўрин тутган ёрқин шахсдир. Буни  далиллашга кўпдан-кўп  асосларимиз бор. Инчунун, у ўзининг гуманистик ғоялари, бадиий-фалсафий қарашлари, ўлмас шеърий асарлари билан инсоният тафаккури ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк шоир ва мутафаккир. Унинг адабий мероси ниҳоятда улкан ва сер­қирра. Алишер Навоий бутун дунё қаршисида туркий (ўзбек) тилининг бой имкониятларини кўрсатиб бера олган ва араб ҳамда форс тилларидан ҳеч қайси жиҳатдан кам бўлмаган гўзал тил эканини  исботлаб берган буюк тилшунос олимдир.


ХАЗИНАЛАР МАСКАНИ

Ўзбекистон давлат Санъат музейининг юз йиллигига бағишланган  “Сирли авангард” номли  кўргазма очилди. Тадбирда таниқли музейшунос олимлар, санъаткорлар, рассомлар, халқ усталари,  элчихона ходимлари ва кенг жамоатчилик иштирок этди. Маросимда сўзга чиққанлар Марказий Осиёдаги энг йирик музейлардан бири бўлган  мазкур санъат маскани юз йиллик фаолияти  давомида    маданият ва маърифат тарқатувчи  илғор илмий марказлардан бирига ҳам айланганини таъкидладилар.


Бобур шахсиятининг жозибаси

Таниқли адиб Хайриддин Султоннинг “Бобурийнома” маърифий романи 1997 йили биринчи марта чоп этилгандаёқ адабий жамоатчилик, кенг китобхонлар оммасининг тилига тушган, катта қизиқиш билан ўқилган ва қизғин фикр-мулоҳазалар уйғотган эди. Аслида, Заҳириддин Муҳаммад Бобур шахси, ҳаёти, адабий мероси ёзувчи ижодий фаолиятининг бош мавзуси, десак янглишмаймиз.


ИККИ ДАҲО ВА ТЎРТ РУБОИЙ

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратларининг Мир Алишер Навоий бобомизга доимо ҳавас билан қарагани ва бу «кўб ва хўб» ижод қилган даҳо шоирни ўзига устоз деб билгани кўпчиликка маълум. Шу боис улар шеъриятида ўхшашликлар учраши табиий, лекин бундай яқинликни Бобурнинг Навоийга тақлиди деб талқин қилиш улар шеъриятига  юзаки, ножиддий ёндашувдан бошқа нарса эмас. Аслида эса, Бобур лирикасидаги Навоийга татаббулар икки шоирнинг ҳам ўзига хос мусобақаси, ҳам даҳо шогирд томонидан даҳо устоз асарини  тасдиқ усули орқали муайян маънодаги тўлдирилишидир.


“КЎРМОН ФАРАҲНИ БИР ДАМ АГАР АНДИН АЙРУМЕН…”

Заҳириддин Муҳаммад Бобур талқинида “Ватан” тушунчаси инсон туғилган гўша, камол топган замин, ота-она, яқин қариндошларнинг илиқ тафтига бурканган мўъжизакор олам. Ватан соғинчи эса азим тупроқ, қир-адирлар, табиат, иқлимга йўғрилган яқинлар дийдорини қўмсашдир. Бобур ижодининг машҳурлигига, “Бобурнома”нинг кенг шуҳрат топишига унинг Ватанга муҳаббати, Ватан соғинчи акс этган  тасвирлари   асосий омилдир.


ТЕНГСИЗ ИБРАТ СОҲИБИ

Бугунги ёшлар қалбида миллий ғурур, ватанпарварлик, мардлик, жасурлик, меҳр-оқибат  туйғуларини мустаҳкамлашда улуғ аждодлар ҳаёт йўли яхши ибрат бўла олади. Бу борада бизга мумтоз адабиётимиз вакиллари ҳаёти  қатори  Бобур ва унинг  «Бобурнома»си   ниҳоятда қўл келади.


БОҒДАГУЛ (ҳикоя)

Шамол етаклаган аёл

Ўзи қишлоғимизда иккита Боғдагул отлиқ аёл бор. Бири эскидан шу ерда туғилган. Патирни  зўр қилади. Патир нони билан оти чиққан. Катталар Боғда келин, кичиклар Боғда янга, Боғда чеча дейишади. Қишлоқда ўзи шунақа. Бир одамни бир неча оти бўлади. Отини ўзи чиқаради. Иккинчисининг ҳали оти чиқмаган. Янги келин. Андижонлик. Жалойирдан. Туғли-тугли. Қишлоқ зоту будини билмаганни келин қилмайди. Қилгандаям келин ҳисобламайди.


ТАСМАЛАРДА КИНО МУҲИТИ ИНЪИКОСИ

Овоза

Сўнгги пайтларда кино санъатимиз ҳақида танқидий мулоҳазалар кўп айтилаётир. Бунинг сабаблари ҳақида ўйлайман. Эҳтимол, фильмларимизнинг аксарияти заифдир… Ушбу соҳани тадқиқот объекти сифатида ўрганиб келаётганим сабабли бундай фикр мунозарали, деб биламан. Янги шароитда фақат давлат студияларигина эмас, хусусий киностудиялар ҳам фильм яратиш имкониятига эга бўлгани туфайли ишлаб чиқарилаётган фильмларнинг сони кескин ўсиб кетди. Ижодий ва техник кадрларнинг сони эса аксинча. Шу боис ҳаваскорлик даражасидаги асарлар ҳам экрандан ўрин ола бошлади. Бу соҳада ўзгариш бўлиши хусусий кинонинг давлат киносига яқинлашуви, ягона комплексни ташкил этиши ҳамда ёш истеъдодларнинг кино даргоҳларига кириб келиши билан боғлиқ (АҚШда шундай бўлди: Голливуд “мустақил кино” билан бирлашди).


Cанъаткор бахти

Замонавий ўзбек режиссураси оламида, миллий опера ва балет санъати солномасида Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри постановкачи режиссёри Андрей Евсеевич Слонимнинг алоҳида ўрни бор.


МАШҲУРЛИКНИНГ ЮКИ ЕНГИЛ ЭМАС

Миллий эстрада санъати бугун кўпчиликнинг назарида тургани ҳеч кимга сир эмас. Радио ва телевидение каналларининг аксарият кўрсатувлари, юртимизнинг ҳашаматли концерт заллари асосан эстрада хонандаларини машҳур қилиш билан банд. Машҳурлик эса тўй-томошалар саҳнасини “безайди”. Турли катта-кичик тадбирларни-ку айтмасак ҳам бўлаверади. Шу сабаблими, қўшиқчи бўлишга бел боғлаганлар кўпайиб бораяпти.


МЎЪЖИЗА ИНСОН

Инсоният тарихида ўтган буюк алломалар наинки жамият ривожига улкан ҳисса қўшганлар, балки унинг тараққиёт ўзанини тўғри йўлга бурганлар. Мамлакатимизда туризм ривожланиб, улуғ боболаримиз хоки қўним топган жойлар зиёратгоҳларга айланиб бораётган ҳозирги кезда уларнинг маънавий меросини ҳам вақти-вақти билан ўрганиш, талқин қилиш ҳам хайрли ишлардандир. Шундай зотларнинг бири бобокалонимиз, Ер дунё мусулмон аҳли эъзозу эътибор билан тилга олувчи ҳазрат Имом Бухорийдир.


МИЛЛИЙ КИНОТАҚДИМОТ

Ўзбекистон Киноарбоблари  ижодий уюшмаси “OLTIN HUMO” миллий кинотақдимоти учун танлов эълон қилди. Шу ҳақда ва бугун уюшмада амалга оширилаётган ишлар хусусида уюшма раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Матёқуб МАТЧОНОВ қуйидагиларни гапириб берди…


Лоқайдлик иллатдир

Ёнғин офати одатда, эҳтиётсизлик оқибатида рўй беради. Айниқса, болаларнинг назоратсиз қолдирилиши муд­ҳиш оқибатларга олиб келади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, фуқароларга, айниқса, болаларга ёнғиннинг олдини олиш ҳақида тушунча бериш, нафақат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг, балки ҳар бир фуқаронинг бур­чи­дир.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan