Газетанинг 2019 йил 2 сонида чоп этилган мақолалар

694

“Аскари қувватли мамлакат бой бўлур, бой мамлакатнинг аскари қувватли бўлур”

Юртимизда 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” катта шодиёна ва умумхалқ байрами сифатида нишонланиши гўзал анъанага айланди. Бундай шукуҳли кезларда кўпинча суҳбат мавзуси мардлик, жасорат ва адолат тимсоли бўлмиш Соҳибқирон Амир Темур ибрати хусусида бўлади.

 Ўзбек халқининг шаън-шавкати тимсолига айланган Соҳибқирон сиймоси ёшларда ватанпарварлик туйғусини юксалтиришда беқиёс аҳамиятга эга. Амир Темурнинг шонли ҳаёти — Ватан ва миллатга хизмат қилишнинг  ёрқин намунасидир.

—————————————–

Мардлик ва матонат боғи

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига навбатдаги ташрифи чоғида Қарши шаҳридаги Болалар боғини “Ватанпарварлар боғи” деб номлаш, ушбу масканда юртни севиш, ватанпарварлик, жасорат ва мардлик каби фазилатларни ифодалайдиган маънавий-тарбиявий муҳит барпо этиш ҳақида тавсиялар берганди.

Бу таклиф жамоатчиликни тўлқинлантириб юборди, бунёдкорларнинг ғайратига ғайрат қўшди. Дарвоқе, асосий мақсадимиз ҳам ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар қалбида тарихимиз ва маданиятимиздан ғурурланиш туйғусини кучайтириш, Ватан эрки ва ҳурлиги йўлида курашган миллий қаҳрамонларимиз номини абадийлаштириш, бугунги армиямиз қудрати ҳамда салоҳиятига ишончни кучайтириш, ўқувчиларда ҳарбий касбга ҳавас уйғотиш эмасмиди?!  Шу мақсадда “Ватанпарвар боғи” ва музейини ташкил этиш ишлари қизғин бошлаб юборилди.

—————————————–

Оролбўйидаги жасорат

“Ҳозирги вақтда Орол фожиаси туфайли 5,5 миллион гектардан ортиқ майдонда Оролқум саҳроси пайдо бўлди. Ҳар йили 100  миллион  тонна қум ва туз ҳавога кўтарилмоқда. Бу эса Орол ҳалокати глобал муаммо эканини яна бир бор исботламоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг  Оролбўйи минтақаси учун  Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида “Траст фонди”нинг тузилиши  ўзбек дипломатиясининг катта ютуғи бўлди”.

—————————————–

Янги рукн: “Тарбия — нажот”

Буюк маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» асарида инсонларни «яхшиликка чақирувчи, ёмонликдан қайтарувчи бир илм» – ахлоқ, яъни хулқлар мажмуи ҳақида фикр юритиб, ҳар бир хулқ эзгулик ва олижаноблик ёхуд разиллик ва бадбинлик тимсоли эканига эътибор қаратган ҳамда ҳаммаси тарбияга боғлиқлигини таъкидлаб, тарбия “ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё садоқат, ё фалокат масаласи”, деб ёзган эди. Бир аср муқаддам маънавий баркамолликка даъват этиб айтилган бу фикрлар бугун ҳам долзарблигини назарда тутиб, янги рукнларимиздан бирини “Тарбия – нажот” деб номладик.

—————————————–

Ўн сония (ҳикоя). Хуршид ДЎСТМУҲАММАД

Ҳадемай осмонга қарата ўқ узилади.  Дастлабки тўрт қаторда йигитлар, кейинги ёнма-ён тўрт йўлакда қизлар сафга тизилишган. Беллашув осон кўчмаслиги муқаррар. ўолибларга ҳозирлаб қўйилган совға-саломларнинг чўғи ҳар сафаргидан анчагина баландлиги рақобат шиддатига мой   сепиши тайин.

К. бадани, қўл-оёғини  қиздириш, ундан-да муҳими, ҳаяжонини босиш кўйида дам турган жойида ирғишлаб сакраб-сакраб қўяр, дам кифтига, биқинига, болдирига  устма-уст муштлаб ўзига ўзи далда берарди.

—————————————–

Сўфизода қачон туғилган?

Миллий Уйғониш даври адабиётининг йирик вакили, 1937 йилдаги сталинча қатағон қурбони Муҳаммадшариф Сўфизода ҳаёти ва ижодининг баъзи нуқталари, афсуски, ҳали-ҳануз ноаниқлигича қолмоқда. Чунончи, унинг таваллуд санаси турли манбаларда турлича қайд этилади. Наманганлик қаламкаш Ҳусайн­хон Орифов ушбу мубҳамлик оқибатларига диққатни қаратиб, маърифатпарвар шоирнинг туғилган йили Чуст шаҳридаги бюсти остига 1869, Наманган шаҳридаги бюсти остига эса 1880 деб битилгани  ҳақида ёзади. Юртимизга ташриф буюрган чет эллик сайёҳлар бу икки ёдгорлик билан танишгач, айни ҳолдан ҳайрон бўлсалар керак, деб таажжуб билдиради у ўз хатида. Сўнгра эса янада куюнчаклик билан: “Ортимиздан келаётган ёш авлодлар-чи?” дея ҳақли савол қўяди. Биз ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида атоқли адабиётшунос, академик Наим Каримовга мурожаат этдик. Қуйида олимнинг таҳририят илтимосига кўра ёзган мақоласини чоп этаётирмиз.

—————————————–

Алданган томошабинлар. Ёки саволларга жавоб излаб…

Баҳромжон деган оғайнимиз телефон қилди: “Ака, “Скорпион” деган фильмни кўрдингларми? Ие, ижодкор бўлиб туриб шундай фильмни кўрмадингларми? Голливуднинг фильмлари унинг олдидан ўтаверсин! “Боевик!” Бунақаси ҳали яратилмаган. Интернетда ҳам “сенсация” — ижодкорлар фильмни намойиш этиш орқали 17 куннинг ўзида бир миллиардга яқин пул ишлабди!” Соҳага яқин бўла туриб, шундай “воқеа”дан орқада қолганимга жиндай хижолат бўлдим.

—————————————–

Бир саҳналик дийдиёлар ёхуд йиғлоқи қўшиқлар нимага ўргатади?

Тўй арафасида қайнона келиннинг мебелини ёқтирмай қайтариб юборган. “Онанг ўғлимга импортний моллардан сарпо қилмаган”, деб кун бермайди, дея эзилади ҳомиладор келинчак. “Ҳа, энди… ўзимизнинг боламиз ўзимизга керак-да. Қизим касал бўлса, куёв ташлаб кетадилар. Уч-тўрт кунда тузатиб қўйсак, олиб кетадилар”, дея  одатга айланган аҳволни сиполик  билан  сўзлайди бир она.

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг