Ватанпарварлик ойлиги  кўтаринки руҳда бошланди (52 сон)

109

Президентимизнинг жорий йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишига мувофиқ, жорий йил 15 декабрдан 2019 йил 15 январга қадар мамлакатимизда ватанпарварлик ойлиги ўтказилади.

Андижонда бошланган мазкур ватанпарварлик ойлигининг илк тадбири вилоят марказидаги Бобур майдонида ташкил этилди. Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, кенг жамоатчилик, ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Майдон узра таралган Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси барчанинг қалбида ўзгача ­акс-садо берди. Театрлаштирилган саҳна кўринишларида Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур сиймолари гавдалантирилди. Декорациялар, монологлар, отлиқ ва пиёда қуролбардорлар образлари орқали ўша давр руҳияти яратилди. Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ижросидаги “Мендурмен ўша” қўшиғига ёшлар жўровоз бўлди. Сўнг майдонга тантанавор марш садолари остида Мудофаа ва Ички ишлар бошқармалари, Миллий гвардия зобит ва аскарларидан иборат йиғма бўлинмалар кириб келди. Олий ўқув юртлари, ўрта махсус касб-ҳунар таълими, халқ таълими муассасалари ёшлари ҳам сафга қўшилди. Улардан сўнг ҳарбий либосдаги боғча тарбияланувчилари майдонни эгаллади. Андижон аҳли ҳарбий ватанпарварлик ойлиги бошланганидан хабардор қилинди.

Суратларда: тадбирдан лавҳалар


ЎзА фотомухбири Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ олган суратлар.

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг